1447 йил 23 шаъбон | 2026 йил 11 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни» мавзусида халқаро илмий анжуман ўтказилади

13:57 / 23.09.2024 1493 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 августдаги ПҚ-292-сонли «Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида»ги Қарорининг таъминлаш мақсадида Термиз шаҳрида «Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни» мавзусидаги халқаро илмий анжумани 2024 йил 17-18 октябрь кунлари ўтказилади.

Анжуманда қуйидаги мавзулар муҳокама қилинади:

Термиз ҳадис мактаби;
Имом Термизий ҳаёти ва илмий мероси;
Имом Термизийнинг ҳадис илми ривожида тутган ўрни;
Имом Термизийнинг «Сунан» номли асарининг ўзига хос жиҳатлари;
Ҳаким Термизийнинг ҳаёти ва илмий мероси;
Ҳаким Термизийнинг ҳадис илмида тутган ўрни;
Термизий алломалар илмий мероси ва уларнинг ҳозирги кундаги аҳамияти.

 

Халқаро илмий анжуманда иштирок этиш ҳамда мақола ва маъруза тақдим қилиш тартиблари:

Мақолалар электрон шаклда тақдим қилинади. Мақола матни MS OFFICE WORD дастури, Times New Roman шрифти, 12 кегель катталиги, асосий матни 1,5 интервал варақнинг чап томонидан 3 см, ўнгдан 1,5 см, юқори ва пасти 2 смда бўлиши лозим. Матн 7000 сўздан (фойдалинилган адабиётлар билан) ошмаслиги лозим. Сарлавҳадан сўнг ўзбек, рус, инглиз тилларида қисқача аннотация (200-250 сўз) ва калит сўзлар берилиши шарт. Матнларда ҳавола (сноска)лардаги адабиётлар тўлиқ ёзилиши ва ҳар бир саҳифа остида кўрсатилиши керак.

Саҳифанинг биринчи қаторда: маърузачининг исми шарфи; иккинчи қаторда: ташкилот, лавозим, илмий даража ва унвони, шаҳар ва мамлакат номи; учинчи қаторда: мулоқот телефонлари, жой коди билан электрон манзил кўрсатилади. Сўнгра 1 интервал қолдирилиб, мақоланинг номи бош ҳарфлар билан ёзилади. 

Мақоланинг тўлиқ матнларини юбориш муддати: 05.10.2024

Анжуман жойи ва санаси Термиз шаҳри 2024 йил 17-18 октябрь кунлари.

Мақолаларни ушбу электрон манзилга жўнатилиши сўралади:

termiziycenteruz@gmail.com telegram: @imomtermiziy2024

Тел: +998915899034

Манзил: 190108, Термиз шаҳри, Шимолий дарвоза 3-уй, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази.

Мавзуга оид мақолалар
Бошқирдистондаги даҳшатли ёнғин содир бўлган жойда олов тегмаган Қуръони Карим топилди. Бошқирдистоннинг Бурзянский туманининг маъмурий маркази, давоми...

2577 13:30 / 25.06.2021
Ҳар йили ўтказиладиган очиқ эшиклар куни доирасида ўтган ҳафтада турли дин вакиллари Германия бўйлаб 900 та масжидга ташриф буюрдилар, ndash деб хабар беради Al Bawaba. давоми...

2260 14:34 / 08.10.2018
Жорий йилнинг 30 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида бир гуруҳ диний соҳа ходимларига .Ватаннинг садоқатли фарзандлари ndash фидоий инсон, кўкрак давоми...

2023 14:55 / 31.08.2023
Молиявий инқироз бўлаётган бир пайтда ,Англия мусулмонлари ҳар доимгиданда кўпроқ маблағларини хайрия қилишаётгани аниқланмоқда. Англиядаги мусулмон қатламни давоми...

1958 17:22 / 26.06.2023