1447 йил 24 жумадис сони | 2025 йил 15 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Сўнги вақтларда тарқалган хабарлар

14:52 / 29.08.2024 2253 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жаноб Стюарт Гилдер инглиз тилида чиқадиган Ҳиндистон газетасининг 1945 йил 16 сентябрида чоп этилган мақоласида шундай дейди:

Профессор Плеш шундай дейди: «Атом бомбаси портлаган минтақадан юз мийл узоқда бўлган одамларнинг ҳам ундан таъсирланмаганликларига ишониб бўлмайди. Шунинг учун уларни яхшилаб тиббий кўрикдан ўткариш керак бўлади. Бир кун келиб одамлар Япониядан минглаб мийл узоқда яшайдиган инсонларда ҳам атом бомбасидан заҳарланганлик аломатларини газеталарда ўқиб қолсалар ҳам ажаб эмас».

Бермингхем университетининг ўқитувчиси ва атом бомбасини ишлаб чиқариш ҳайъатининг аъзоси М. Й. Оливнет шундай дейди:

«Бирор инсоннинг Британия ёки бошқа бир давлатнинг атом бомбаси сирларини сақлашга қурби етади деган эътиқодда бўлиш хурофий ишлардан бўлур эди. Атом бомбасини яратишнинг асослари ҳар бир давлат учун аниқ бўлиб қолган. Британия ва Америка аввалгиларнинг тажрибаларидан фойдаланишди ва ниҳоят атом бомбасини яратишга эришди. Бироқ у фақатгина маълум бир вақтга қадар ҳарбий сир сифатида сақланиши мумкин. Чунки саноатлашган ҳар қандай мамлакат беш йил ичида атом бомбасини тайёрлашга қурби етади. Бордию бор куч­ғайратини ўша қуролни яратишга сафарбар қиладиган бўлса, икки йил ичида атом бомбаси эгасига айланиши мумкин бўлади».

Юқорида исми ўтган профессор яна шундай дейди:

«Мен шу нарсага аминманки, қисқа фурсат ичида жаҳон майдонида портлаш кучи борасида илк атом бомбасидан ўн минглаб тонна оғир келадиган бомбалар пайдо бўлади. Унинг ортидан қудрати миллион тонналиклари пайдо бўлади. Улардан ҳимояланиш учун на эҳтиёткорликнинг ва на ҳимояланишнинг фойдаси бўлмайди. Бор йўғи олти дона ана шунақа бомба Англияни таг­туги билан қўпориб ташлашга кучи етади. Россиялик олимлар жуда қисқа вақт ичида бомбаларни тайёрлашга эришадилар».

Америка қудрат ва даҳшатлиликда атом бомбасидан ҳам кучлироқ келадиган бошқа бир бомба – водород бомбасини ихтиро қилдилар. 1954 йилнинг 26 сентябрида уни иккинчи марта Тинч океанида тажрибадан ўтказдилар.

Мудофаа вазирининг секретари Жаноб Чарлз Э. Вильсоннинг зикр қилишича натижалар шу қадар даҳшатли бўлганки одамнинг ишонгиси келмайди.

Америкадаги атом қуввати қўмитасининг бошлиғи Льюс Страуснинг айтишича бир дона водород бомбаси улкан Нью Йорк шаҳрини йўққа чиқариб юборишга қодирдир.

Табиий фанлар бўйича машҳур олим, Нью Делҳидаги хавфсизлик ташкилотининг бошлиғи шундай деган:

Ҳар бирининг вазни юз тонна келадиган тўрт дона водород бомбаси ер юзидаги бутун инсониятни қириб юборишга кучи етади. Сўнги вақтларда тарқалган хабарларга кўра Россия водород бомбасидан кўра даҳшатлироқ ва аламлироқ бўлган азот бомбасини яратган.

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 30 ноябрь 03-07/9089-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Истинжо, луғатда .ахлат кетказиш, маъносидадир. Фуқаҳолар истилоҳида эса, нажосатни сув ва шунга ўхшаш нарса ила кетказиш ёки тошга ўхшаш нарса билан артишга давоми...

5215 17:00 / 10.01.2021
Учинчи башорат.Эй аҳли китоблар Батаҳқиқ, сизларга Пайғамбаримиз келди. У сизга китобдан беркитиб юрган кўпгина нарсаларингизни баён қилиб беради. Кўпгинасини давоми...

2956 12:05 / 09.11.2019
Иқтибос.Қуръон инсониятга араб тилида нозил қилинди. Бироқ у фақат араблар эмас, бутун башарият учундир. Шунинг учун ҳар бир мусулмон Аллоҳнинг каломини етказиш давоми...

2206 15:00 / 16.12.2021
Алексей I нинг мурожаатидан фойдаланган папа ҳокимияти Роббнинг мақбарасини озод қилиш учун муқаддас урушни ташкиллаштириш ташаббусини ўз қўлига олди. 1095 йил 27 давоми...

4324 14:12 / 22.09.2023
Аудиолар

213585 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132792 14:35 / 11.08.2021