1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Халифанинг шаҳид бўлиши

18:36 / 29.08.2024 2504 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умар розияллоҳу анҳу баъзи Ислом душманлари, яҳудий ва форслар томонидан ҳиқду ҳасад туфайли уюштирилган ишнинг қурбони бўлдилар, чунки у киши уларнинг мулки зое бўлишига сабаб бўлган эдилар.

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу бомдод намозига азон айтишлари билан масжид ичига беркиниб, пойлаб турган форслик қул – мажусий Абу Луълуъа у кишига заҳарланган ҳанжар санчди. Буни кўрган мусулмонлардан бир киши унинг устига чопонини ташлади. Ажам кофир қўлга тушишини билиб, ўзини сўйиб юборди. Ҳазрати Умар шаҳид бўлдилар.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўлимларидан олдин саҳобаларнинг жаннат башорати берилган зотлардан олтита нафарини халифа сайлаш учун ихтиёр қилдилар. Улар Усмон ибн Аффон, Алий ибн Абу Толиб, Талҳа ибн Убайдуллоҳ, Зубайр ибн Аввом, Абдурраҳмон ибн Авф ва Саъд ибн Абу Ваққослардан иборат эди. У киши ўша олти кишига ўз ораларидан бирларини халифаликка ихтиёр қилишни топшириб, васият қилдилар.

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ҳижрий 23 йил 26 зулҳижжа, милодий 644 йил 2 ноябрь куни шаҳид бўлдилар. У кишининг халифаликлари ўн ярим йил давом этди.

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг ижтимоий-маданий соҳада қилган буюк ишлари

1. Халифа Умар розияллоҳу анҳу «мўминлар амири» деган номга мушарраф бўлган биринчи шахсдирлар.

2. У киши девонни ташкил килган биринчи шахсдирлар. Аскар девони, Ато девони, Вазирлар девони ва бошқалар.

3. Шунингдек, у киши почта хизматини йўлга қўйдилар.

4. Пул зарб этишни йўлга қўйдилар.

5. Мусулмонлар тақвими – йил ҳисобини йўлга қўйдилар. Бунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳижратларини асос қилиб олдилар ва ҳисобни шу йилдан бошладилар.

6. Ҳарами шариф масжидини кенгайтирдилар ва бошқа кўплаб буюк ишларни амалга оширдилар.

Умар розияллоҳу анҳу тарих то қиёматгача фахр билан эслаб юрадиган буюк сийрат қолдирдилар.

«Ислом тарихи» китоби биринчи жуз

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 14 мартдаги 03-07/1733-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбардаги ишларини тамом қилганларидан кейин Фадак сари юриш қилдилар. У ерда ҳам яҳудийлар яшашарди. Улар ўзларича давоми...

2629 16:30 / 21.08.2021
Исҳоқ алайҳиссалом Иброҳим алайҳиссаломнинг Сора онамиздан туғилган ўғилларидир. Иброҳим алайҳиссалом 99 ёшга, жуфтлари Сора ҳам катта ёшга етиб қолганида Аллоҳ давоми...

4947 16:30 / 21.02.2019
Пайғамбар алайҳиссалом ҳожилар шайтонга тош отадиган Ақаба номли жойда Ясрибда Мадинада истиқомат қилувчи Хазраж қабиласига мансуб бир гуруҳ кишиларга дуч давоми...

2664 11:40 / 01.05.2020
Ушбу соф олтин динорлар тарихдаги энг кучли қийматдаги олтин тангалар ҳисобланиб, Муробитлар давлати томонидан зарб қилинган. Ушбу тангалар билан Андалусия, давоми...

2059 11:00 / 14.02.2023
Аудиолар

230197 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148775 14:35 / 11.08.2021