1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари давом этмоқда

14:09 / 06.08.2024 995 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 6 август куни Олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 2024-2025 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари ўтказиладиган 6 та ҳудуднинг учинчиси бўлган Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, 1-сонли касб-ҳунар мактаби биносида навбатдаги кириш имтиҳон жараёнлари бошланди.

Эрта тонгдан мазкур даргоҳга 533 нафар абитуриент тест синовларини топшириш учун етиб келди. Бу ерда абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига барча зарур шароитлар ҳозирланган.

Имтиҳон бошланиш олди ўтказилган тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири ўринбосари Акбар Дўсматов, Дин ишлари бўйича қўмитаси масъул ходими Элёр Алимқулов, Шаҳрисабз шаҳар бош имом-хатиби Фазлиддин Мухторов, «Хожа Бухорий» ўрта махсус ислом таълим муассасаси мудири Ўткир Ғузаров, соҳа вакиллари, ўқитувчи-мураббийлар, ота-оналар ва абитуриентлар иштирок этди.

Қуръони Карим тиловати билан бошланган маросимда сўзга чиққанлар юртимизда диний таълим соҳасига қаратилаётган эътибор тўғрисида сўзлаш баробарида имтиҳонлардаги замонавий технологиялардан фойдаланиш тартиб-қоидалари тўғрисида абитуриентларга батафсил тушунча ва тавсиялар бериб ўтди.

Ушбу жараённи соҳа мутасаддилари ва ҳамкор ташкилот вакилларидан иборат кузатувчилар назорат қилиб бормоқда.

Имтиҳон топшираётган барча абитуриентларга муваффақият тилаб қоламиз!

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Кеча, 2023 йил 20 июнь куни Инвестицияляр, савдо ва саноат вазирлигида Ислом молияси бўйича қонун лойиҳаси муҳокамаси бўлиб ўтди. Инвестиция ва Молия вазирлиги, Солиқ давоми...

2022 15:37 / 21.06.2023
Саудия Арабистони подшоҳлиги ҳаж ва умра вазирлиги .Ҳаж2022, мавсумида, пандемия ҳамон давом этаётганини ҳисобга олиб, чет эллик ва маҳаллий ҳожиларга жами 1 миллион давоми...

3186 18:45 / 12.04.2022
Бу ҳақда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг кенгайтирилган йиғилишида маълум қилинди. Қайд этилишича, ушбу мактаб бой тарихий меросимизни чуқур давоми...

1091 10:51 / 05.02.2025
.Манчестер Юнайтед, футбол клуби биринчи марта .Олд Траффорд,да ифторлик ташкиллаштирди. Клуб стадионида жамоанинг мусулмон вакиллари ва мухлислари учун давоми...

1178 12:07 / 26.03.2025