1447 йил 16 шаъбон | 2026 йил 04 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ислом молияси бўйича қонун лойиҳаси муҳокама қилинди

15:37 / 21.06.2023 1996 pdf Ўқиш режими + -

Кеча, 2023 йил 20 июнь куни Инвестицияляр, савдо ва саноат вазирлигида Ислом молияси бўйича қонун лойиҳаси муҳокамаси бўлиб ўтди. Инвестиция ва Молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Марказий банк, тижорат банклари ва бошқа ташкилотлар вакиллари, ҳуқуқшунослар, молиячилар, аудиторлар, ислом фиқҳи ва молияси бўйича мутахассислар қатнашдилар.


Ушбу тадбирда “Ислом молияси” вебсайти асосчилари Жаҳонгир Имамназаров ва Музаффар Хусниддиновлар ҳам иштирок этишди. Соҳа эксперти сифатида тадбирни бошқариш Жаҳонгир Имамназаровга топширилди.


Муҳокама давомида Буюк Британиянинг IFAAS компанияси томонидан тайёрланган ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан мувофиқлаштирилган ислом молияси бўйича жорий қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди. Тадбир иштирокчилари таклиф қилинган ўзгаришлар бўйича аниқ фикр-мулоҳазаларини, шу жумладан Солиқ кодекси ҳамда Банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунга айнан қандай ўзгартиришлар киритиш муҳимлигини айтиб ўтишди.


Шунингдек ўтган йили қабул қилинган Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисидаги қонунда кўзда тутилган ислом молияси тамойиллари асосида молиялаштиришни ташкил қилиш бўйича норматив ҳужжат кўринишидаги тартиб Марказий банк томонидан шу пайтгача ишлаб чиқилмаганлиги алоҳида қайд этилди. Шу масала бўйича биз ўз таклифимизни, яъни норматив ҳужжат ишлаб чиқиш бўйича ўз экспертлик хизматимизни Марказий банкка таклиф қилдик ва бу таклифимиз Инвестиция вазирлиги ва Марказий банк томонидан яхши қабул қилинди.


Умуман олганда, тадбир конструктив руҳда ўтди. Асосийси — муҳокамада иштирок этган вазирликлар, биринчи навбатда Инвестиция вазирлиги ва Марказий банк вакиллари мулоқотга тайёрлигига ишонч хосил қилдик. Қонун лойиҳасига келадиган бўлсак, унинг устида ҳали муайян ишлар олиб бориш кераклиги, хусусан ҳуқуқшунослар ва ислом молияси бўйича экспертлар ушбу ҳужжат устида Марказий банк ҳамда IFAAS компанияси вакиллари билан биргаликда ишлашлари кераклиги тадбир иштирокчилари томонидан қайд этилди. Тадбир якунида мутахассислар норасмий ишчи гуруҳи ташкил қилиш ва мамлакатимизда ислом банк-молия тизимини жорий қилиш бўйича ишларни давом эттиришга келишилди.


Манба: islommoliyasi.uz

 

Мавзуга оид мақолалар
2025 йил 29 июлдан Мадинаи Мунавварада китоб кўргазмасининг 4даври бошланди. Бу ҳақда asharq.com сайти хабар берди. Кўргазма .Адаб, нашр ва таржима, қўмитаси томонидан давоми...

719 15:30 / 02.08.2025
Баҳрайн Миллий таълим вазирлиги, Дин ишлари бошқармаси ва бошқа мутасадди давлат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган Қуръон мусобақасида 63 давлат ва давоми...

2649 13:30 / 06.03.2019
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Мир Араб олий мадрасаси кундузги таълим йўналиши бўйича 20212022 ўқув йили учун Араб тилиrdquo ижодий, Ақоидфиқҳrdquo ва давоми...

4723 15:00 / 03.08.2021
Ассалому алайкумIslom.uz портали .Зикр аҳлидан сўранг, иловасининг Android ва iOS қурилмалари учун янги нашрларини эътиборингизга ҳавола қилади.Илованинг Android давоми...

7285 12:14 / 19.09.2018