1447 йил 24 жумадис сони | 2025 йил 15 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

ТАЪЗИЯ

15:30 / 06.08.2024 1504 pdf Ўқиш режими + -

«Hilol Nashr» матбаа-нашриёти ҳамда Islom.uz портали жамоаси нуфузли дин арбоби, Россия Федерациясидаги Шимолий Кавказ мусулмонларини мувофиқлаштириш маркази раиси, муфтий, шайх Исмоил Бердиевнинг вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, сафдошлари ва шогирдларига чуқур, самимий таъзия изҳор этади.

Муфтий Исмоил Бердиев кеча, душанба оқшомида бу фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилдилар. Аллоҳ таоло марҳум уламонинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ қилсин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилсин, бу дунёда қилган хайрли амалларидан, хизматларидан ҳосил бўлган ажру савоблардан Қиёматга қадар баҳраманд қилиб, руҳларини шод қилсин, охиратларини обод қилсин, ваъдасига биноан, иззат тожини кийдирсин, ҳақларига қилинадиган барча хайрли дуоларни ижобат айласин!

Марҳумнинг аҳли байтига Аллоҳ таолонинг қазои қадарини розилик ила қарши олган чинакам мўминларнинг мақомини сўраймиз, барча яқинларига гўзал сабр тилаб қоламиз.

Муфтий Исмоил Бердиевнинг аҳли оилалари, фарзандлари ва ёр-биродарларига барча мўмин-мусулмонлар номидан, минглаб мухлислари номидан бу мусибат дамларида ҳамдардлик изҳор қиламиз, марҳумнинг ҳақларига дуода бўламиз. 

Сиз азизлардан ҳам марҳумнинг ҳақларига дуолар қилишингизни сўраймиз.

«Сабрлиларга хушхабар берингки, улар ўзларига мусибат етганда «Барчамиз Аллоҳникимиз ва барчамиз Унга қайтамиз», деганлардир».

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

Исмоил ҳожи Бердиев 1954 йили Қозоғистон Республикасининг Сайрам вилоятида таваллуд топган. У киши 1982–1988 йилларда Бухородаги Мир Араб мадрасасини, 1988–1992 йилларда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтини ҳамда Миср Араб Республикасининг ал-Азҳар университетини тамомлаган.

 1989 йилда Ставропол ўлкаси мусулмонлари қозиёти раиси этиб сайланган. 1991 йилда Карачай-Черкес Республикаси ва Ставропол ўлкаси мусулмонлари диний бошқармаси раиси бўлган. 2010 йилдан Карачай-Черкес Республикаси мусулмонлари диний бошқармаси раиси бўлиб ишлаб келаётган эди.

 2004 йилдан умрининг охиригача Россия Президенти ҳузуридаги диний бирлашмалар билан ҳамкорлик масалалари бўйича кенгаш аъзоси бўлган.

 Марҳум Исмоил ҳожи Бердиев бир қанча мукофотлар билан тақдирланган. Хусусан, IV даражали “Ватан олдидаги хизматлари учун” ордени (2024 йил); “Шон-шараф” ордени (2016 йил); “Дўстлик” ордени (2004 йил);  Россия Федерацияси Президентининг Фахрий ёрлиғи (2023 йил); “Дўстлик” ордени (Озарбайжон, 2019 йил); Аҳмад Қодиров номидаги орден (Чеченистон, 2008 йил).

 Ҳақ таоло марҳум олим, жамоат арбоби Исмоил ҳожи Бердиевни мағфират этсин. Фирдавс жаннатлари билан сийласин. Бу дунёда қилган барча хайрли, савобли ва эзгу ишларини бошларига соя, охиратларига захира қилсин.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Наманган вилояти бош имомхатиби Мусохон домла Аббаситдиновнинг падари бузрукворлари Анасхон ҳожи отанинг вафоти муносабати билан у кишининг барча оила давоми...

1464 09:30 / 28.11.2023
Аввал хабар берганимиздек, 13 август куни юртимиздаги бир гуруҳ таниқли уламоларнинг Жиззах вилоятига ташрифлари бошланди.Сафар давомида Ўзбекистон мусулмонлари давоми...

2008 16:10 / 13.08.2021
Қувайт жамғармасининг хабар беришича, мамлакатда Қуръонни ёд олиш ва қироат қилиш бўйича 24 миллий мусобақа бўлиб ўтмоқда.Қувайт жамғармаси бош котиби ўринбосари давоми...

2003 20:43 / 27.08.2021
Канадалик мусулмон ишчиларнинг етакчиси Ҳасан Юсуфни сенатор бош вазир Жастин Трюдо тайинлади.Трюдо 105 кишилик сенатга ҳукумат квотаси бўйича учта аъзони давоми...

1506 08:30 / 25.06.2021
Аудиолар

213584 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132791 14:35 / 11.08.2021