1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: Меҳр-шафқатли бўлайлик

20:24 / 29 июнь 839 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

Ислом дини насоро ва масиҳо динларидек Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло тарафидан юборилган диндир. Унинг китоби – Қуръони Карим эса ўз бандаларига юборган охирги китобидир. Исломда Парвардигор ўз бандаларининг бир-бирига ва атроф муҳитга қандай муомала ва муносабатда бўлишини аниқ кўрсатиб берган.

Қуръон инсонни ўз ҳаётлик даврида доимо меҳр-мурувватли бўлишга ундайди. Ҳатто киши уй ҳайвонларига нисбатан ҳам меҳрсиз бўлиши мумкин эмас. Масалан уйда мол, қўй ёки бирор бир паррандани сўйиш лозим бўлиб қолди. Хўш, бунда инсон қандай йўл тутмоғи керак? Меҳр-шафқатни ана шу лаҳзаларда ҳам унутмаслик лозим. Сўйиладиган жонлиқнинг кўз олдида пичоқни қайрамаслик, ёки қўпол ҳаракатлар қилиб уни сўйишга тайёрламаслик шарт. Чунки у ҳам Аллоҳнинг маҳлуқи. Фақат тили йўқ. Қуръони Карим инсондан атроф муҳитга ҳам ўта даражада меҳр билан муносабатда бўлишга чақиради.

Инсон Аллоҳнинг ердаги халифаси, элчиси дир. Шундай экан, заминдаги барча нарсалар ана шу олий маҳлуқ – инсон учун яратилган. Буни унутмаслик лозим.

Ислом кишиларни бир-бирига нисбатан меҳр-шафқатли бўлишга чақириш билан бирга, уларнинг динидан, миллатидан қатъий назар ўзаро ҳурмату иззат кўрсатишга ҳам ундайди.

Ривоят қилишларича, кунларнинг бирида Муҳаммад алайҳиссалом ўз саҳобалари билан ўлтирганларида бир тўда кишилар тобут кўтариб ўтадилар. Ул зоту бобаракот марҳумнинг ҳурмати учун ўринларидан турибдилар. Шунда саҳобалардан бири: «Ё Расулуллоҳ ахир бу яҳудий, мусулмонларнинг душманику?» - деди. Муҳаммад алайҳиссалом саҳобага қараб: «У инсон», дея жавоб қилдилар. Шу воқеадан кейин барча саҳобалар ғайри динларга нисбатан янада хушмуомалалик билан муносабатда бўлдилар.

Яна бир ривоятда таъкидланишича, ўз одамийлиги билан донг таратган Умар ибн Ҳаттоб кекса яҳудийни учратиб қолиб, ундан: «Сен кимсан?» – дея сўради. Тегишли жавоб олгач: «Биз сизни қаровсиз, оч-наҳор қолдирмаймиз», деб унга ўз подшолиги ғазнасидан тегишли миқдорда нафақа тайинлатдилар.

Ислом Аллоҳ таоло тарафидан дин сифатида кишилар жамиятига туширилганидан буён неча минг йиллар ўтса-да, унинг шакл-шамоили ўзгаргани йўқ. Аксинча инсонлар ўзгариб кетди. Улар бугун ўз дини нима эканлигини, муқаддас Қуръони Каримда неларга даъват қилинганлиги ҳақида ҳеч нарса билишмайди. Бугун бошимизга тушаётган ташвишларнинг асл илдизи Худосиз, меҳр-мурувватсиз бўлиб қолганлигимиздан.

Қизиқ, мусулмонлар истиқомат қилаётган бирор жойда миллатлараро келишмовчилик чиқиб қолса, дарҳол бизга мурожаат этишади. Худди биз ўт ўчирувчилармизу…

«Кишиларни тинчлантиринглар, ҳовуридан туширинглар», дейишади. Улар бундай тарбиянинг вақти ўтганлигини тушунишмайди. Ахир кишиларни тарбиялашга жуда кеч киришяпмиз. Чунки шу пайтгача дин фақат бидъат ва хурофот сифатида талқин қилинди. Йўқ, аксинча, у инсонларнинг маънавий ва руҳий тарбиячисидир. Мана, мусулмон мамлакатларини олиб қарайлик. У ёқларда мусулмонлар ҳадеганда тошу калтак олиб кўчага чопавермайдилар.

Афсуски, ҳозир ҳам динни қораловчилар топилади. Гўёки дин улар наздида реакцион, миллатлараро низоларни келтириб чиқарувчи қолоқ бир қарашдир. Яхшиси, ана шундай иғволар қўллаётган маҳаллий ҳукумат идоралари ўз зиммасидаги жавобгарликларни яхши ҳис этсалар бўларди.

Бундан бир йил олдин юз берган Фарғона фожиаларининг энг хавфли нуқталарига диндорлар ташланди. Улар кишиларни ўзаро тотувликка, меҳр-мурувватга чақирдилар. Маҳаллий ҳокимиятнинг сансоларлигидан, бюрократлигидан сабр косаси тўлган халқ ўша кунларда диндорларга ҳам қулоқ солишмади. Ана шунда айрим шахслар бу тўполонлар диндорлар тарафидан уюштирилган, деб иғво тарқатдилар. Ахир бу мамлакатнинг исталган ерида юз бераётгандек умумсиёсии инқироз-ку!

Ислом дини жамиятда инсонпарварлик, адолатпарварлик ғояларини тарғиб қилиб келди, бундан кейин ҳам шундай бўлади. Хайриятки, бу ғояни тўғри тушунаётган кишилар ҳам бор. Улар диндорларни янги таълим-тарбия ўчоқларининг очилиши ва бошқа оммавий йиғинларга таклиф қилишмоқда. Айни пайтда ўзимиз ҳам, инсонпарварлик, меҳр-мурувват ғояларини кенг тарғиб этиш мақсадида, китоблар чоп қиляпмиз, жарида ва мажаллар чиқаряпмиз.

Ўзини мусулмон санаётган кишилардан бугун бир нарса талаб этилади. У ҳам бўлса араб алифбосини таъқиқлаш оқибатида йўқотилган бой маданий меросни қайта тиклаш. Аллоҳга шукрлар бўлсинки, ҳозир араб алифбосини ўргатиш аста-секин йўлга қўйилмоқда. Келгуси йилдан бошлаб шўро мактабларида бу иш йўлга қўйилади. Иншооллоҳ. Кишиларнинг иймонга, Исломга келаётганлиги, йўқотилган қадр-қимматларнинг қайта тиклаётганлиги албатта бизни қувонтиради.

Шахсан мен Қуръон кўрсатмаларига амал қилиб, ундаги белгиланган шартларни бажараётганлигимдан бахтиёрман.

Аллоҳнинг меҳр-мурувват, инсонпарварлик йўли ҳаммамиз учун очиқ. Динларнинг бирортасида ҳам Аллоҳ таолонинг ҳидоят йўли рад қилинмайди. Дунё тараққиёти қай йўсинда боришидан қатъий назар, меҳр-шафқат, ўзаро тотувликлар ҳаётнинг асоси бўлиб қолаверади.

«Милосердие» ҳафтаномаси. 1990 йил, 1-сон.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдулҳамид маҳдум 1951 йил Наманган шаҳри Заркент маҳалласи ҳозирги Аҳси кўчасида Собиржон ота 19291992 хонадонида таваллуд топди. Қиблагоҳи Собиржон ота халқ орасида давоми...

2451 17:00 / 13.02.2022
Маълумки, шу йилнинг 3 март кунидан бери Самарқанд шаҳридаги Форумлар саройида .Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти ўтмиш ва бугун, мавзусида халқаро давоми...

1912 19:30 / 07.03.2020
Имом Мусилийнинг Ихтиёрrdquo китобида қуйидагича келтирилади Ҳар бир ўрганиш ва амал қилиш қатъиян вожиб бўлган далилга хилоф бидъат куфрдир. Ҳар бир бунга хилоф давоми...

4585 10:50 / 09.02.2018
Мулла Аҳмадалихон домла 1965 йил Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани Бешбулоқ маҳалласи ҳозирги .Наманган, кўчасида уста Ҳайдарали 19342019 хонадонида таваллуд топди. давоми...

3660 17:33 / 23.02.2023
Аудиолар

137637 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

7544 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

57704 14:35 / 11.08.2021