1447 йил 3 шаъбон | 2026 йил 22 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

«Турк» номини олган ўзига хос бир қавм

10:16 / 30.06.2024 3089 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَا تَقُومُ السَّاعَةُ حَتَّى تُقَاتِلُوا التُّرْكَ، صِغَارَ الْأَعْيُنِ حُمْرَ الْوُجُوهِ ذُلْفَ الْأُنُوفِ كَأَنَّ وُجُوهَهُمُ الْمَجَانُّ الْمُطْرَقَةُ وَلَا تَقُومُ السَّاعَةُ حَتَّى تُقَاتِلُوا قَوْمًا نِعَالُهُمُ الشَّعَرُ». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ فِي الْجِهَادِ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кўзи кичик, юзи қизил, бурни пучуқ, юзи тери қопланган қалқонга ўхшайдиган туркларга қарши қитол қилмагунингизча Қиёмат қойим бўлмайди. Қил (юнг) кавуш киядиган қавмга қарши қитол қилмагунингизча Қиёмат қойим бўлмайди», дедилар».

Бешовлари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Бу ерда айнан туркийлар эмас, балки «турк» номини олган ўзига хос бир қавм ҳақида, қилдан кийим киядиган алоҳида бир қавм билан бўладиган катта уруш ҳақида сўз кетмоқда.

وَلِأَبِي دَاوُدَ هُنَا وَالنَّسَائِيُّ فِي الْجِهَادِ: «دَعُوا الْحَبَشَةَ مَا وَدَعُوكُمْ، وَاتْرُكُوا التُّرْكَ مَا تَرَكُوكُمْ».

Абу Довуд ва Насоийнинг ривоятида:

«Ҳабашлар сизларни тек қўйса, сизлар ҳам тек қўйинглар. Турклар сизларни тек қўйса, сизлар ҳам тек қўйинглар», дейилган.

Шарҳ: Демак, бу ривоятда зикр қилинган қавмлар ўзлари бошламаса, мусулмонлар уларга қарши уруш очмайдилар.

وَلأَبِي دَاوُدَ: «اتْرُكُوا الْحَبَشَةَ مَا تَرَكُوكُمْ فَإِنَّهُ لَا يَسْتَخْرِجُ كَنْزَ الْكَعْبَةِ إِلَّا ذُو السُّوَيْقَتَيْنِ مِنَ الْحَبَشَةِ».

Абу Довуднинг ривоятида:

«Ҳабашлар тек қўйса, сизлар ҳам тек қўйинглар, чунки Каъбанинг дафинасини ҳабашистонлик, болдири ингичка одам чиқариб олади», дейилган.

Шарҳ: Бу ривоятда ҳам ҳабашларга тегмасликка даъват бор.

«Фитналар ва Қиёмат аломатлари» китобидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таолонинг маърифати ва ваъдасининг тасдиғи ҳосил бўлса ҳамда умрнинг қисқалиги англаб етилса, ўша қисқа умрда қисқаликка йўл қўймаслик вожиб бўлади. Нафс давоми...

2837 18:30 / 04.04.2020
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Агар Бани Исроил бўлмаганда гўшт айнимас эди. Агар Ҳавво бўлмаганда аёл эрига ҳеч хиёнат қилмас эди,, дедилар. Имом Бухорий давоми...

15110 16:00 / 17.03.2023
Бундан олти йил аввал, 2015 йил, 10 март куни етук аллома, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ бу фоний дунёдан боқий дунёга рихлат қилганлар.Шу давоми...

3057 22:26 / 09.03.2021
Бир киши Абу Зарр розияллоҳу анҳунинг олдига келиб иймон ҳақида сўради. Абу Зарр розияллоҳу анҳу унга қуйидаги оятни ўқиди.Яхшилик юзингизни машриқ ёки мағриб давоми...

3192 11:00 / 10.12.2023