1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Ҳофизи Каломуллоҳ Зоҳиджон маҳдум ибн Абдулғофур қори

10:00 / 31.01.2022 2815 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мовароуннаҳр мусулмонлари диний идораси собиқ раиси муфтий Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ шундай эслайдилар:

«1992 йил Аллоҳнинг бешинчи аркони ҳаж ибодатини адо этгани юртимиз мусулмонлари ва бир қанча аҳли уламолар Саудия Арабистонига бордик. Шулар қатори Наманганлик Зоҳиджон қори домламиз  ҳам бордилар. Юртимиздан борган барча мўмин-мусулмонлар ва аҳли уламолар Арафотда бирга бўлган пайтимизда Зоҳиджон қори домламиз «Ар-роҳман» сурасини тажвид ва тартил қоидалари билан чиройли савтда ўқиб берганлари барчамизнинг ҳамон ёдимизда, Аллоҳ у кишини раҳматига олсин».

Зоҳиджон маҳдум 1914 йили Наманган шаҳри Сардоба даҳаси Заркент маҳалласи (ҳозирги Ахси кўчаси)да Абдулғофур маҳдум (Ғофур қори) хонадонларида учинчи ўғил фарзанд бўлиб дунёга келди. У зиёли, илм-маърифатли хонадонда ўсиб улғайди. У ёшлигидан Қуръони Каримга муҳаббат қўйди. Натижада, мазкур муҳаббат уни «маржома» қорихонаси сари етаклади. Аввалига у отаси Ғофур қорида ўқиш ёзишни ўрганди. Сўнгра, Қуръони Каримни ҳифз қилишга киришди. Шу тариқа, акалари Ҳомидхон қори 13 ёшида, Маъсумхон қори 11 ёшида ва Зоҳиджон қорининг ўзи эса 10 ёшида  оталарининг қўлларида Қуръони Каримни ёд олиб, ҳофизи Қуръон бўлиб камол топишди. Зоҳиджон қори Қуръон билан ҳулқланган, илмли ва тақволи  йигит бўлиб улғайди.

Зоҳиджон маҳдум 35 йил, яъни 1970 йилгача тўқувчилик фабрикасида оддий ишчи бўлиб ишлаб, нафақага чиқди. Фарзанди Раҳимжон ака падари бузрукворларини эслаб шундай дейдилар. Отам раҳматлик фабрикада ишлаб юрган пайтларида ҳам ҳар куни Қуръондан 3 ёки 5 пора такрор қилардилар. Рамазон ойида бирон бир хонадонда хатми Қуръон қилсалар ками 3 кунлик, кўпи 5 кунлик хатми Қуръон қилиб, имомликка ўтиб берардилар.

Айтишларига қараганда, биргина Акрамжон Боқиев аканинг хонадонларида нақд 45 йил хатмона қилиб, имомликка ўтиб берган эканлар.

Куёвлари Ҳошимжон қори домла шундай хотирлайдилар. Қайин укамиз Зоҳиджон қори Қуръон Каримнинг тажвид ва тартил қоидаларини яхши билганликлари боис, у киши бор жойда ҳеч қайси уламо ва аҳли илм Қуръон ўқишга ботина олмас эди. Чунки Қуръон ўқимоқчи бўлган қори бирор бир жойда хато ўқиб, танбеҳ олиб қолмайин дер экан. Ҳазрат қори домламизнинг салобатлари хатто мени (Ҳошимжон) ҳам босарди. У зотда устозларимизга хос бўлган қандайдир бир хислат бор эди.

Зоҳиджон қори домламиз 1994 йил муборак 80 ёшларида оламдан ўтдилар. Уларни шаҳарнинг катта қабристони «Мангулик» мозорига дафн қилинди. Унинг оиласи ва фарзандлари ҳақида тўхталиб ўтмоқчимиз.

Зоҳиджон қори Маъсудахон ойим (1917-1997) мулла Йўлдош охунд (1883-1950) (машҳур мударрис) қизи билан турмуш қурганлар. Уларнинг 3 нафар ўғил, 2 нафар қиз фарзандлари бор. Ўғиллари Нажмиддин (1947) ва Каримжон(1958) ўғиллари ёшлик чоғларида оламдан ўтишган. Раҳимжон (1953) ҳозирда нафақада. Ҳозирги кунда Зоҳиджон қори домламизнинг набира ва абиралари хофизи Қуръонлар сулоласининг давомчиси ҳофизи Каломуллоҳлар бўлиб, динимиз ва юртимизнинг ривожига ўзларини ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар. [1]

 

Акрам Шарипов, мустақил тадқиқотчи. 

Тошкент вилояти, Чиноз тумани, Олмазорқўрғони. 


[1] Ушбу маълумотлар  хофизи Қуръон Зоҳиджон қори авлодларининг шахсий архивидан олинди. 

 

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Куфа муҳаддиси, беназир аллома Абу Бакр Абу Букайр Лайс ибн Абу Сулайм ибн Зунайм Кўфий. Абу Суфён ибн Ҳарб Умавийнинг мавлолари. Оталари Абу Сулаймнинг Айман, давоми...

2827 05:40 / 16.08.2021
Шайх Муҳаммад Аввома ndash беназир муҳаддис олим биринчи қисм Аввал хабар берганимиздек, муҳаддис олим Шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ Ўзбекистонга ташриф давоми...

8421 00:45 / 25.09.2018
Испания ҳукумати Ҳожиб Мансур ибн Абу Омир роҳимаҳуллоҳнинг вафот этганига 1000 йил тўлгани муносабати билан 2002 йилда марка чоп қилди.Ҳожиб Мансур ибн Абу Омир давоми...

2803 12:30 / 11.02.2021
Шайхулолам, муҳаддис, садуқ, муснид Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Ханб Бухорий Бағдодий. Лақаблари ndash .Деҳқон,.Бухорода истиқомат қилиб, у ернинг мусниди давоми...

2211 10:00 / 27.12.2020