1447 йил 26 ражаб | 2026 йил 15 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Умарали эшон – Нақшбандия тариқатининг олим ва мударриси (тўртинчи мақола)

18:00 / 18.10.2021 2280 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умарали Эшоннинг оиласи ва фарзандлари ҳақида

Биз ўз бобокалонимиз тарихини излаб жуда кўп суриштирув ишларини олиб бордик. Умарали эшон яшаган даврдаги бошқа улуғ зотларга тегишли маълумотларни ўрганиб чиқдик. Шулар асосида Умарали эшон ҳазратларининг оилалари ҳақида тўхталиб ўтмоқчимиз. Маълум бўлишича у киши узоқ умрлари давомида 4 аёлга уйланганлар. Сабаби, Эшон ҳазрат қайси аёлга уйланган бўлсалар, ўша аёл маълум вақтдан кейин фарзанд кўриб, оламдан барвақт ўтиб кетган. Шу тариқа 4 аёлга уйланишга мажбур бўлганлар. Билишимизча, улардан иккиси наманганлик, аввалги ва охирги аёли қўқонлик бўлган.

4 аёлларидан 16 нафар фарзанд кўрганлар. Бироқ фарзандларининг кўпи ёшлигида вафот этган.[1]

Биринчи қўқонлик аёлидан 2 ўғил, 1 та қиз. Ўғиллари: Муҳаммад Қосим ва Абдураҳмон. Қизларининг исмини билмаймиз. Бироқ, Мажзуб Намангонийнинг набиралари Атоуллохон тўра билан турмуш қурганларини биламиз. Умарали Эшон Аллоҳнинг бешинчи аркони ҳаж ибодатини адо қилиш учун Саудия Арабистонига уч марта борганлар. Бир сафар ўғиллари Муҳаммад Қосим билан борадилар. Ибодатни адо этиб, кайтишда ўғилларини Ямандаги уламоларга илм олиш учун ташлаб келадилар. У киши олими фузало бўлиб, довруғи бутун Ислом оламига ёйилган. Охирги ҳаж сафарларида кенжа ўғиллари Абдураҳмон эшонни ҳам ўзлари билан олиб борадилар. Қайтишда Жиззах (бошқа маълумотларда Бухоро)га етиб келганларида тасодифан ўғилларининг соғлиги ёмонлашади ва ўша ерда оламдан ўтади. Эшон ҳазрат фарзандларини дафн қилиб, она юртлари Қўқонга қайтадилар. Эртаси куни бомдод намози ўқилгач жамоатга юзланиб шундай дейдилар: «Фарзандим Абдураҳмон ҳаққига дуо қилинглар. Аллоҳ раҳматига олиб, охиратини обод қилсин». Шу пайт тўпланган жамоат эшон ҳазратларининг мустаҳкам эътиқодлари, сабру тоқатларига қойил қолиб, додлаб йиғлаб юборишади. Шу тариқа эшон ҳазратнинг бир ўғиллари Яманда илм талабида, яна бир ўғиллари қазои қадари етиб Жиззах (Бухоро)да қолиб кетади.

Атоуллохон тўра аёлидан бир ўғил, Ҳамидхон тўра (1882-1912) қолган. У киши Чустлик Масъуд Махзумнинг қизлари Шарофат ойимга уйланган. Улардан бир ўғил ва бир қиз қолган. Ўғиллари Муҳаммадхон тўра (1981й ваф.) фарзанд кўрмаган. Қизлари Зайнабхон ойим (тах. 1912-1935 й.) Исмоил Махдум Мулла Сатти Охунд ўғлига (1908-1976) турмушга чиққан.

Яккатутдаги ёши улуғ нуронийларимиз шундай хотирлайдилар. Зайнабхон ойим ёшлик чоғларида катта боболари Умарали эшон хонақоҳларида бир мунча муддат юрганликлари, хонақоҳ ҳовлисидаги катта тут дарахти остида қишлоқ аёлларига тасаввуфона руҳдаги шеъру ғазаллар ва рубоийларни айтиб берганларини эслашади. Бундан кўриниб турибдики, Зайнабхон ойим боболари тарбияларини олганлар. Бироқ умрлари қисқа экан, Аллоҳ раҳматига олсин. Уларни авлодлари давомчиси бўлиб, ёлғизгина қизлари Мамнунахон (1930-1986) (Маймуна) ойим қолган. Мамнунахон ойим Муҳаммадхон қори Мулла Турсун ўғиллари билан турмуш қурганлар. Уларнинг фарзандлари 5 ўғил ва 3 та қиз. Улар: Аҳмад Муҳаммад Турсун (1949-2021), Абдулҳамид Муҳаммад Турсун (1951), Абдумутал (1960), Нуруллоҳ (1964), Жаҳонгир (1969).[2]

Умарали эшон иккинчи Наманганлик аёлидан Зиёдахон 1892-1972) ойим исмли фарзанд кўрганлар. Уни Охунд Дада Махдум (1890-1972) Мулла Расул ўғлига турмушга берганлар. Уларнинг фарзандлари 3 ўғил ва 1 қиз.

Шамсиддинхон қори (1914-1997), Жамолхон қори (1936-2007), Камолхон эрта вафот этганлар. Марямхон (1939–1983), фарзандлари бўлмаган.

Шамсиддинхон қори домланинг 4 та қиз ва 2 та ўғиллари бор: Бадриддин (1967), Фатҳиддин (1970).

Жамолхон Қори домланинг 6 та қиз ва 2 та ўғиллари бор: Шаҳобиддин (1970), Садриддин (1975).

Учинчи Наманганлик аёли Ҳалимахон ойимдан 2 та қиз фарзанд кўрганлар. Бироқ катта қизлари оламдан барвақт ўтиб кетган. Кенжа қизлари Хумайрахон (1896-1978) ойим бўлиб, уни Мулла Полвон Мулла Карим ўғлига турмушга беришган. Уларнинг фарзандлари 2 ўғил ва 1 та қиз:

Абдураҳмон (Ўринбой) (1927-2014), Абдулмажид (1931-2014), Хадияхон (1950).

Абдураҳмон (Ўринбой) отанинг 1 та ёлғиз фарзанди Абдулҳамид (1957) бор, Абдулмажид отанинг 5 та ўғил ва 1 та қиз фарзандлари бор: Абдуғаффор (1962), Абдусаттор (1969), Абдусамад (1971), Абдулаҳад (1974), Абдулвоҳид (1981), Ҳадияхон турмуш ўртоқлари Шамсиддин (1944), 3 ўғил 2 та қиз фарзандлари бор. Қутбиддин (1968), Лутфиддин (1970), Ҳусниддин (1972).

Тўртинчи қўқонлик аёлидан 3 та фарзандлари бор. Бироқ улар тўғрисида маълумотга эга эмасмиз.

Мен – ушбу сатрлар муаллифи Акрамхон Шарипов Умарали эшоннинг қизлари Хумайрахон ойим авлодидан ҳисобланаман. Отам Абдулҳамид, унинг отаси Абдураҳмон (Ўринбой), унинг отаси Мулла Полвон, унинг отаси Мулла Карим.

Мулла Полвон Умарали эшоннинг Хумайрохон исмли қизларига уйланган. Мен ҳам илм йўлидан кетиб, Тошкент ислом университетини тугатганман.

(Давоми бор)

Акрам Шарипов, мустақил илмий тадқиқотчи.

Чиноз тумани, Олмазор қўрғони

 


[1] Ушбу маълумотларни Умарали Эшоннинг набиралари Жамолхон қори берганлар.  

[2] Аҳмад Убайдуллоҳ. Мажзуб Намангоний. Ошиқ манам…девон. –Т.: Ҳилол, 2020.  Б.145-148. 


Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Машҳур ҳофизи Қуръон Иззатуллоҳ мулла Ортиқ қори ўғли таҳминан 19 асрнинг иккинчи ярмида Наманган шаҳри, Сардоба даҳаси, Чор гўристон мавзеси ҳозирги Нодира давоми...

2434 14:30 / 29.04.2022
Мулла Абдулбоқи тўра Мавлонхон тўра ўғли 1903 йил Наманган шаҳри, Чуқур кўча даҳаси ҳозирги Хожам қабри маҳалласида зиёлилар оиласида дунёга келди. Насаби бир давоми...

3116 19:00 / 21.12.2021
Буюк ватандошимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини нафақат Марказий Осиё давлатлари мусулмонлари, айни пайтда бутун Ислом олами юксак эҳтиром давоми...

3325 13:32 / 18.04.2022
19 асрнинг иккинчи ярми ва 20 аср бошларида яшаб, ўзидан ўчмас из қолдирган Ҳожа Муҳаммад эшон Намангоний нақшбандиямажзубия тариқатининг 33 муршиди, олими, ва давоми...

2469 10:00 / 06.11.2021
Аудиолар

222224 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

10564 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

141213 14:35 / 11.08.2021