1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Бомдод намозига кеча ва кундуз фаришталари гувоҳ бўладилар

19:00 / 26 июнь 1196 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ

«Шундай бўлган тақдирда сенга ҳаёт (азобини) ҳам икки ҳисса, мамот (азобини) ҳам икки ҳисса тоттирган бўлардик. Сўнгра ўзинг учун Бизга қарши ёрдамчи топа олмас эдинг» (Исро сураси, 75-оят).

Яъни «Уларга бир оз бўлса-да, мойиллик билдирсанг, Биз сенга бу дунёда берадиган азобни ҳам, у дунёда берадиган азобни ҳам икки баробар қилиб берар эдик. Сенга ёрдам берувчи ҳам бўлмас эди».

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ

«Улар сени бу ерда безовта қилиб, ундан сени чиқариб юборишларига оз қолди. Шундай бўлган тақдирда ҳам, сендан кейин улар озгина турадилар, холос» (Исро сураси, 76-оят).

Яъни Макка мушриклари сени безовта қилиб, у ердан чиқариб юборишларига оз қолди. Дарҳақиқат, улар Дорун Надвада ва бошқа жойларда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши қилган маслаҳатларида у зот соллаллоҳу алайҳи васалламни Маккадан чиқариб юбориш масаласини ҳам ўртага қўйган эдилар. Аммо бу борада келиша олмай, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламни Маккадан ҳайдаб чиқара олмаган эдилар.

«Шундай бўлган тақдирда ҳам, сендан кейин улар озгина турадилар, холос».

Бу қилмишлари учун Аллоҳ таоло уларни ҳалок қилган бўларди. Аллоҳ уларни ҳалок қилишни истамагани учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни Маккадан чиқаришларига йўл қўймади. Балки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларига чиқиб кетишни амр қилди.

ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ

«Бу сендан олдин юборган расулларимизнинг суннатидир. Бизнинг суннатимизга ўзгартириш топа олмайсан» (Исро сураси, 77-оят).

Яъни, Пайғамбарни безовта қилиб, ўз юртидан қувиб чиқарган нобакорларни ҳалок этиш одати сендан олдин юборилган пайғамбарларга нисбатан ҳам жорий қилиб келинган. Чунки Аллоҳ юборган Пайғамбарни безовта қилиб, ўз юртидан ҳайдаб чиқариш катта нобакорликдир. Бу ишга эътиборсизлик билан қараб бўлмайди. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг охирги Пайғамбар бўлишларини ва у кишининг шариатлари қиёмат кунигача туриши лозимлигини ирода қилгани учун ҳам Аллоҳ таоло у зотнинг қавмларини таг-томири билан ҳалок этишни хоҳламади. Бинобарин, уларни тамоман ҳалок бўлишларига сабаб бўлувчи ишлардан сақлади.

Кейинги оятларда Аллоҳ таоло Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб этиб, бошқа нарсаларни қўйиб, Унинг Ўзига янада кучли боғланишга, Унинг Ўзидангина ёрдам сўрашга, Ўз йўлидан оғишмай боришга амр қилди:

ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ

«Қуёш оғишидан то тун қоронғисигача намозни тўкис адо қил. «Фажр Қуръони»ни ҳам. Албатта, «фажр Қуръони» шоҳид бўлинадигандир» (Исро сураси, 78-оят).

Кўпчилик тафсирчи уламоларимиз ушбу ояти каримада беш вақт намозни адо этишга ишора борлигини таъкидлайдилар.

«Қуёш оғиши» – заволга кетиши билан Пешин намозининг вақти киради. Ҳар бир нарсанинг сояси аслидан икки баробар катталашганда, Аср намози бўлади. Қуёш ботиши билан Шом, кеча қоронғиси келганда, Хуфтон намозлари ўқилади. Уламоларимиз

«Фажр Қуръони» деганда Бомдод намози назарда тутилганлигини айтадилар. Чунки Бомдод намозида Қуръон қироати узун бўлади.

«Албатта, «фажр Қуръони» шоҳид бўлинадигандир».

Яъни Бомдод намозининг ўқилишига кеча ва кундуз фаришталари гувоҳ бўладилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган ҳадисда, жумладан: «Сизларга кечаси алоҳида фаришталар, кундузи алоҳида фаришталар алмашиб, келиб турадилар. Улар Аср ва Бомдод намозларида жам бўладилар», дейилади. Демак, ушбу икки вақт алоҳида эътиборли ва баракали вақтлардир.

 

«Тафсири Ҳилол» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади Садақалар Аллоҳнинг йўлида тутилган, ер юзида кезишга қодир бўлмаган, билмаган киши иффатлари давоми...

2750 19:36 / 06.09.2020
Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади .Садақаларни ошкор қилсангиз, бу қандай ҳам яхши Агар уларни махфий қилсангиз ва фақирларга берсангиз, бу давоми...

2953 11:11 / 23.10.2018
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Бугунги кунда сизларга барча пок нарсалар ҳалол қилинди. Китоб берилганларнинг таоми давоми...

1101 19:00 / 01.08.2023
Аллоҳ таоло марҳамат қилади .Етимнинг молига токи у вояга етгунича, яқинлашманглар. Яхшилик ила бўлса, мустасно. Аҳдга вафо қилинглар. Албатта, аҳд давоми...

893 19:00 / 19 март