Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:
ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ
«Роббонийлари ва аҳборлари уларни гуноҳни айтишларидан ва ҳаром ейишларидан қайтарсалар бўлмасми?! Қасамки, қилаётган ҳунарлари қандай ҳам ёмон!» (Моида сураси, 63-оят).
Аввалги оятларнинг тафсирида айтилганидек, роббоний – ишбоши, тарбияда масъул кишилар, аҳборлар эса диний олимлардир. Бундан шундай маъно келиб чиқадики, ҳар бир жамиятнинг роббонийлари – ҳукм юритиш ва тарбия қилиш масъулияти бўйнига юклатилган ҳокимлари ва диний олимлари ўз қавмларини гуноҳдан ва ҳаромхўрликдан қайтаришлари лозим экан. Бу Исломда амри маъруф, наҳйи мункар дейилади. Жамиятнинг яхши бўлиши, муваффақиятларга эришиши учун амри маъруф, наҳйи мункар зарур. Акс ҳолда оқибати расволикдир. Мазкур яҳудийларнинг ҳалокатга учрашларининг асосий сабабларидан бири ҳам мункар (ёмон иш) қилувчини ёмонликдан қайтармаганлари бўлган. Қайси бир жамиятда кишиларга амри маъруф ва наҳйи мункар қилинмаса, яъни яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарилмаса, шубҳасиз, у жамият ҳалокатга юз тутади. Гуноҳдан қайтариш ва ҳаромдан ман этиш бўлмас экан, оқибати войдир.
ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓﰔ ﰕ ﰖ ﰗ ﰘ ﰙ
«Яҳудийлар: «Аллоҳнинг қўли боғлангандир», – дедилар. Қўллари боғлансин уларнинг! Айтганлари учун лаънатга учрасинлар! Аксинча, Аллоҳнинг икки қўли очиқ, хоҳлаганича нафақа қилур. Сенга Роббингдан нозил қилинган нарса, албатта, улардан кўпларининг туғён ва куфрини зиёда қилажак. Уларнинг орасига қиёмат кунигача душманлик ва нафратни солдик. Улар ҳар қачон уруш оловини ёқсалар, Аллоҳ уни ўчирур. Улар ер юзида бузғунчилик учун саъйҳаракат қилурлар. Аллоҳ бузғунчилик қилувчиларни севмас» (Моида сураси, 64-оят).
Ушбу ояти карима яҳудийларнинг Аллоҳ таолога нисбатан катта беодобликларидан бирини келтириш билан бошланмоқда. Аллоҳ таоло тўғрисида нотўғри тасаввурга бориб:
«Яҳудийлар: «Аллоҳнинг қўли боғлангандир», – дедилар».
Бу гаплари билан улар «Аллоҳ бахил», демоқчилар. Ҳамма айблардан холи бўлган Аллоҳ таолони «бахил» дея сифатлаш учун фақат яҳудий бўлиш керак. Фақат уларгина бундай даъво қилишга журъат этишлари мумкин. Аслида бахиллик яҳудийларнинг ўзларига хос. Улар дунёдаги энг бахил халқ ҳисобланадилар. Оятнинг давомида:
«Қўллари боғлансин уларнинг!» – деб дуо қилинмоқда.
Қуръони Карим ҳақ: дуойибадга дучор бўлган яҳудийларнинг қўллари доимий боғлангандир. Оятнинг давомида:
«Айтганлари учун лаънатга учрасинлар», – дейилган.
Уларнинг лаънатга учраганлари ҳақида оятлар кўпдир. Кейинги жумлада лаънати яҳудийларнинг бу даъволарига жавоб келади:
«Аксинча, Аллоҳнинг икки қўли очиқ, хоҳлаганича нафақа қилур».
Аллоҳ таолонинг нафақат инсонларга, балки бутун махлуқотларга берган ва берадиган неъматлари ҳадсиз-ҳисобсиз экани очиқ ва равшан. Бу ҳақиқатни англаб етиш учун кўп далил керак эмас.
«Сенга Роббингдан нозил қилинган нарса, албатта, улардан кўпларининг туғён ва куфрини зиёда қилажак».
Яҳудийларнинг қалблари ҳасадга тўлалиги сабабли Исломга қарши туғён ва куфрлари зиёдадир. Хусусан, Аллоҳ нозил қилган Қуръони Карим уларнинг ҳасадини баттар қўзғайди. Чунки Қуръон оятлари доимо уларни фош этади ва шарманда қилади. Оқибатда яҳудийларнинг туғён ва куфрлари янада зиёда бўлади.
Яҳудийларнинг ҳаётида бўладиган яна бир ҳолат:
«Уларнинг орасига қиёмат кунигача душманлик ва нафратни солдик».
Сиртдан қаралса, яҳудийлар ўзаро иттифоқ, аҳил-иноқ, муҳаббатлари зиёда бўлиб кўринади. Аслини олганда, тарихчиларнинг таъкидлашларича, яҳудийлар қадимдан тоифа-тоифа бўлиб, ўзаро ашаддий душманликда яшаганлар ва шундай давом этмоқдалар. Уларнинг тарихи ўзаро адоват ва ёмон кўришлар билан тўла. Натижада улар қаерга борсалар, қувғинга учраб келганлар. Қаерга борсалар, фитнага сабаб бўлиб юрадилар.
«Улар ҳар қачон уруш оловини ёқсалар, Аллоҳ уни ўчирур».
Қанчадан-қанча урушлар яҳудийларнинг иғвоси билан бўлгани ҳаммага маълум.
«Улар ер юзида бузғунчилик учун саъйҳаракат қилурлар».
Ҳозир ер юзидаги ҳар бир фасодда яҳудийларнинг қўли борлиги ҳам ҳеч кимга сир бўлмай қолди. Аммо билиш лозимки:
«Аллоҳ бузғунчилик қилувчиларни севмас».
Аввалги оятларда аҳли китобларнинг туғён ва куфрлари баён қилинган бўлса, энди улар ўзларини қандай тутишлари лозимлиги айтилади.
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ
«Агар аҳли китоблар иймон келтириб, тақво қилганларида эди, албатта, уларнинг ёмонликларини ўчирган ва наъим жаннатларига киритган бўлардик» (Моида сураси, 65-оят).
Аҳли китобларнинг бурчи иймон келтириш эди. Аллоҳ амр қилган нарсаларга иймон келтирганларида, лозим ишни адо этган бўлар эдилар. Иймонлари ҳақиқий бўлиб, уларни тақвога чорлаганда эди, олий мақсадга мувофиқ бўлар эди. Аллоҳ таоло уларнинг бу ишларини тақдирлаб, гуноҳларини ювар ва уларни жаннати наъимга – неъматлар жаннатига киритган бўларди.
«Тафсири Ҳилол» китоби асосида тайёрланди