1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Шукр – Аллоҳнинг тақсимотига рози бўлиш демакдир

14:05 / 21.06.2024 2136 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таолога шукр қилиш кучли мўминнинг сифатларидан саналади. Банданинг шукр қилиши – унинг бахтлилигидан, ички хотиржамлигидан, кўнглида кири йўқлигидан, бошқалар билан аҳил-иноқлигидан дарак беради!

У айни вақтда Аллоҳнинг неъматини эътироф этиш ва гўзал хулқ шодаларидан бир маржондир. Биз бандалар доимо шу хулқ ила сифатланишимиз лозим. Аллоҳ таолонинг неъматлари чек-чегарасиз, соғлигингиз, мол-давлатингиз, фарзандларингиз, обрўйингиз, қўйингки, Аллоҳ сизга инъом этган жамийки неъматлар.

Фурсат топдим дегунингизча Аллоҳга шукр қилинг. Аллоҳ сиздан рози бўлсин, сизга саодат, хотиржамлик берсин, десангиз, шукр қилинг!

Аллоҳга шукр қилинг, шунда У сизга неъматларини зиёда этади. Ахир бу ҳақда Ўзи айтган-ку: «Шукр қилсангиз сизларга (неъматларимни) зиёда қиламан» (Иброҳим сураси, 7-оят).

Мана қаранг, Аллоҳ таолодан «Шукр қилсангиз, неъмат устига неъмат бераман», деган очиқ ваъда! Бу дегани сиз модомики, Роббингизга шукрда бардавом бўларкансиз, сиздаги бор барча неъматлар янада ортади, зиёдалашади.

Аллоҳга шукр қилиш – Унинг тақсимотига қаноат қилиш, рози бўлиш демакдир. Бу икки нарса ички хотиржамликни, кўнгил таскини истаган одам учун энг асосий нарсадир. Ҳар бир одам ўзига ибрат бирла назар ташласа, Аллоҳ азза ва жалла бошқаларга бермаган қанчалар кўп ва хўп неъматларни устидан сочиб турганига иқрор бўлади. Шундай бўлса-да, инсон Аллоҳнинг неъматларини унутиб қўяди ва ҳаётидан қачон қараса шикоят қилиб, кимнидир маломат қилиб яшайди. Атрофга қараб ибрат олмайди, шукр қилмайди.

Аллоҳга шукр қилиш фақат тилнинг ўзига чегараланмаган, балки аввало Аллоҳнинг сизга берган фазлини эътироф этиб, унга тўлалигича қаноат қилиб, сўнгра берган барча неъматларини Уни рози қиладиган йўлда сарфлашингиз ҳам шукрнинг айни ўзидир!

Дейлик, агар пулдор одам бўлсангиз, инфоқ-эҳсон қиласиз, садақа қиласиз. Негаки бу мол-давлат аслида Аллоҳники, сиз унинг вақтинча бошқарувчисисиз, холос! Шундай экан уни Аллоҳ рози бўладиган ҳолда сарфланг. Шунда Аллоҳ сизга берган бу неъматнинг амалий шукрини адо этган бўласиз.

Кўз ва қулоқ ҳам неъмат. Кўзингиз кўрар экан, фақат Аллоҳ рози бўладиган нарсаларгагина қаранг, У ман этган нарсаларга боқманг. Қулоғингиз эшитар экан, фақат Аллоҳни рози қиладиган овозларга қулоқ тутинг, У ман этган, ғийбат, бўхтон, ҳақорат каби ёмон нарсаларга қулоқ тутманг.

Аллоҳнинг сизга берган неъматларига қаранг, уларни бирма-бир сананг-чи, санаб адоғига ета олармикинсиз?! Аллоҳга бу неъматлари учун шукр қилинг!

Аллоҳ таоло Каломи шарифида хабар берган одамлардан бўлиб қолманг: «Улар Аллоҳнинг неъматини танирлар, кейин эса, инкор қилурлар. Уларнинг кўплари кофирлардир (Аллоҳнинг неъматини била туриб инкор қилган киши аниқ кофир бўлади)» (Наҳл сураси, 83-оят).

Доктор Ҳассон Шамси Пошонинг «Метин қоялар» китобидан

Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, Неъматуллоҳ Исомов таржимаси.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Монофизит черковларИсо алайҳиссаломда илоҳий ва инсоний лоҳутий ва носутий табиатнинг бирлашиб, бир бутун табиатга айланганлигини айтувчи ва бошқа черковлардан давоми...

2517 16:01 / 05.08.2020
Эслатма Бу мақоладаги фикрлар мусулмон олимлари тарафидан эмас, балки ўзлари насроний бўлган инжилшунос олимлар тарафидан билдирилгандир. Китобни ўз қўли билан давоми...

3931 17:10 / 25.04.2019
Ҳар бир илмий ҳаракатни ривожлантиришда, уни илм толибларига етказишда ва ниҳоят ўша илмий ҳаракат самарасини келажак авлодга қолдириб кетишда китоблар муҳим давоми...

4000 16:30 / 21.05.2021
Исломда инсоннинг вужуди, кийими ва унга хос нарсалар поклиги билан бирга унинг атрофидаги барча нарсалар ҳам пок бўлишига катта аҳамият берилган. Турар жой, давоми...

2737 15:00 / 01.08.2021
Аудиолар

230211 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148789 14:35 / 11.08.2021