Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Ҳадисларга ҳаётимизда тўлиқ амал қилишимиз лозим | Ҳадис дарслари (287-дарс)

19:00 / 18.06.2024 2861 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا أُقِيمَتِ الصَّلَاةُ فَلَا صَلَاةَ إِلَّا الْمَكْتُوبَةُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ، وَاللهُ أَعْلَمُ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Намозга такбир айтилса, фарз намоздан бошқа намоз бўлмас», дедилар».

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Шарҳ: Жамоат намози учун такбир айтилганидан кейин нафл намоз ўқиб бўлмаслигини ушбу ҳадисдан билиб оламиз.

Бу ҳадисларга ҳаётимизда тўлиқ амал қилишимиз лозим.

Уламоларимиз мазкур далиллар ва бошқа ҳужжат ҳамда қоидаларни ишга солиб, намоз ўқиш ҳаром ёки макруҳ бўлган вақтларни тартибли равишда баён қилиб берганлар.

Ҳанафий мазҳаби бўйича қуйидаги вақтларда барча намозларни ўқиш ҳаромдир:

1. Қуёш чиқаётган пайтда;

2. Қуёш қиёмга келган вақтда; (Жумъа куни бундан мустасно.)

3. Қуёш ботаётган пайтда.

Қуйидаги вақтларда нафл ўқиш ҳаром:

1. Бомдод намозининг фарзини ўқигандан то қуёш найза бўйи кўтарилгунича;

2. Аср намозининг фарзини ўқигандан то қуёш ботгунича.

Ҳанафий мазҳаби бўйича қуйидаги вақтларда ҳам нафл намозлари ўқиш макруҳдир:

1. Тонг отгандан сўнг Бомдоднинг суннатидан бошқа намозларни ўқиш;

Бунинг далили «Фажрдан кейин Бомдоднинг икки ракъат суннатидан бошқа намоз йўқ» деган ҳадисдир.

Табароний Ибн Умардан ривоят қилган.

2. Шом намозидан олдин нафл ўқиш;

Чунки Шом намозини тез ўқишга амрлар бор. Ундан олдин нафл ўқиш Шомни кечиктириш бўлади.

3. Жума, ийд, ҳаж, никоҳ, кусуф ва истисқо хутбалари бўлиб турган вақтда;

Бу вақт имом минбарга чиққандан то намозни ўқиб бўлгунича давом этади.

4. Ийд намозидан олдин ва кейин;

5. Фарз намозга иқомат айтилгандан сўнг.

Фақат Бомдоднинг суннатини тезда, фарзга улгуриш шарти билан ўқиб олишга рухсат бор.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 4-жузи асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга Ҳиро ғорида Қуръони каримнинг биринчи ояти нозил қилиниб, у зот пайғамбар бўлганларидан сўнг кишиларга ўзларига Аллоҳ давоми...

8692 14:10 / 09.01.2019
иккинчи мақола 6. .Сабр зиёдир,. Луғатда .сабр, нафсни хоҳлаб турган нарсаларидан қайтариш, унга оғир келадиган ибодатларга ундаб туриш ва турли машаққату давоми...

4675 19:00 / 02.08.2022
.Абу Жуҳайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Алига.Сизларнинг ҳузурингизда китоб борми, дедим..Йўқ Магар Аллоҳнинг Китоби, мусулмон давоми...

5173 17:00 / 16.02.2022
. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Қачонки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қулоқ осиш ва итоат қилиш ҳақида байъат қилсак, сизга, давоми...

5360 13:30 / 20.01.2021