1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Ҳақ золимлар учун тоғдан ҳам оғирдир

15:28 / 05.06.2024 1685 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бутун дунё зулматга бурканган эди. Яратувчи Аллоҳ эди, аммо бошқага ибодат қилинар эди. Аллоҳ ризқ берар эди, аммо бошқага шукр қилинар эди. Обрўлар оёқости қилинган, қизчалар тириклайин кўмилар эди. Бозорларда инсон сотилар эди.

Сўнг раҳим зот Аллоҳ башариятга раҳм қилишни ирода қилди.

Каъба атрофи бутларга тўла, кишилар бут ва санамларга ибодат қилишар, фақатгина бир киши улардан узоқда – ғорда самолару ер ҳақида тафаккур қилар, Қурайшнинг дини ботил экани ҳақида ўйлар, Аллоҳ уларнинг дини каби динга рози бўлишдан анча юқори шуурида туяр эди.

У башарият байроғини қўлда тутишга ва дунёни ўзгартиришга ҳозир эди.

Сўнг вақт келди. Ер юзидаги зулматни ёритиш учун биринчи шам ёнди: «Ўқи!».

Ваҳийнинг қўрқинчи! Ҳолатнинг ваҳимаси! Фариштани илк бор кўриш ҳадиги!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тоғдан уйларига келиб титраб: «Мени ўраб қўйинглар, мени ўраб қўйинглар!», дедилар.

Тарих Хадича розияллоҳу анҳо сингари аёлни кўрмаган. Хадича розияллоҳу анҳо онамиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга тасалли бердилар, буюк юпанч бўлдилар:

«Аллоҳга қасамки, У сизни ҳаргиз хор қилмайди. Ахир сиз силаи раҳм қиласиз, рост сўзлайсиз, заифларга ёрдам берасиз, одамлар қилмаган яхшиликларни қиласиз, Ҳақ йўлида фалокатга учраганларга ёрдам берасиз».

Хадича розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни амакиваччалари Варақа ибн Навфалнинг ҳузурига бошлаб бордилар. У кексайиб қолган эди. Ҳикмат соҳиби эди. Инжил ва Тавротни яхши билар, Иброҳим алайҳиссалом миллатларида эди.

Хадича розияллоҳу анҳо унга:

- Биродарингиз ўғлидан эшитиб кўринг, дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Варақага бўлган ишни, Жаброил алайҳиссалом билан бўлган воқеани айтиб бердилар.

Варақа бунинг ваҳий эканини, олдинги пайғамбарларга ҳам келганини, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу умматга пайғамбар бўлганларини айтди. Сўнгра бундаги Аллоҳнинг қонунини, тарих давомида ҳақ ва ботил ўртасидаги жангни англаган киши сифатида деди:

- Қани энди ёш бўлганимда! Қани энди, сизни қавминг чиқариб юборганида тирик бўлсам?!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳайрат ва даҳшат ичра сўрадилар:

- Ҳали улар мени чиқариб ҳам юборишадими?

Варақа:

- Ҳа. Сизга ўхшаганларга доимо адоват қилинган.

Набий алайҳиссалоту вассалом гўё «Нега мени чиқаришади? Мен уларга нима ёмонлик қилдим? Қилган жиноятим нима? Уларнинг молини олдимми? Уларнинг қонини тўкдимми, нега мени ватанимдан чиқаришади?» деб сўрагандек бўлдилар.

Вақт ўтиб, ватанларини тарк этишга мажбур бўлганларига ҳақни олиб келганларигина сабаб бўлгани ойдинлашди. Ҳақ золимлар учун тоғдан ҳам оғирдир.

Биз бугун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир парчасимиз. Бизни ёмон кўрадиган халқлар биздаги ҳақ учун ёмон кўришади. Бу уларга жуда ҳам оғир.

Қачон қалбингиз сиқилса, мусулмон диёрлар қамал қилинса, шаҳарлар ракета ҳужумига дучор бўлса, руҳлар осмонга учса, оммавий ахборот воситалари шамингизни ўчиришни хоҳласа, сизга қарши одамларни қайраса, сизни террор ва қолоқлик билан айбласа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан овунинг.

У зотнинг Ҳиро ғоридан илк ваҳийдан қўрқиб тушиб келганларини эсланг, Абу Толиб дарасида сургунда яшаганларини эсланг, Тоифда тошбўрон қилинганларини эсланг, Маккага киришдан ман қилинганларини эсланг, у зотни қатл қилмоқчи бўлганларини эсланг, Уҳудда юзларидан қон оққанини, тишлари синганини эсланг...

Бу дин сизга соғлом ҳолда етиб келиши учун азизларимиз қанчалар қийналишган!? Динга тирмашинг, уни маҳкам тишланг!..

«Набавий тарбия» китоби асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 7 мартдаги 03-07/1506-рақамли ва 2023 йил 24 мартдаги 01-07/1959-рақамли хулосалари асосида тайёрланган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имом Заҳабий ўзининг .Сияру аъломин нубало, китобида Али ибн Абу Тийбнинг таржимаи ҳолини зикр қилиб қуйидагиларни айтади.Фақиҳ Абу Тийбни султон Маҳмуд давоми...

2253 17:45 / 22.12.2022
Бир аёл кичик, совуқ қотган, оч қолган илонни кўриб, унга ёрдам бериш учун уйига олиб келди. Уни парваришлаб таом бера бошлади. Илон аёлга ўрганиб, кунданкун катта давоми...

11566 14:12 / 25.06.2022
.Илм ўрганинглар, зеро, уни ўрганиш ndash Аллоҳдан қўрқиш, уни талаб қилиш ndash ибодат, музокараси ndash тасбиҳ, уни излаш ndash жиҳод, билмаганга ўргатиш ndash садақа, уни ўз давоми...

5738 20:39 / 19.08.2017
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ушбу оятини ўқинг .Ўз раҳматимизни кимни хоҳласак, ўшанга муяссар этурмиз ва яхши амал қилувчиларнинг ажрини зое қилмасмиз,. давоми...

2345 16:00 / 06.05.2023
Аудиолар

210834 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130097 14:35 / 11.08.2021