1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Ким хато қилиб дарров тавба қилса...

17:45 / 22.12.2022 2389 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Заҳабий ўзининг «Сияру аъломин нубало» китобида Али ибн Абу Тийбнинг таржимаи ҳолини зикр қилиб қуйидагиларни айтади:
«Фақиҳ Абу Тийбни султон Маҳмуд Ғазнавийнинг ҳузурига ваъз айтиш учун олиб киришди. У султоннинг ҳузурига киргач, унинг изнисиз ўтирди ва ундан рухсатсиз гапира бошлади. Султон бундан ғазабланди ва ўзининг бир ходимини уни уришга амр қилди. Ходим Абу Тийбга бир мушт туширди.
Атрофдагилар султонга Абу Тийбнинг олим ва фақиҳлигини айтишди. Султон ундан узр сўраб унга пул беришларини айтди. Аммо Абу Тийб пулни қабул қилмади.
Султон унга деди:
- Эй шайх! Султоннинг ўзига яраша қудрати, нуфузи ва ҳурмати бўлади. Султон сиёсатга муҳтож бўлади. Сен мана шу чегарани бузиб ўтиб кетдинг. Энди мендан рози бўл!
Абу Тийб деди:
- Аллоҳ бизнинг орамиздаги воқеани кузатиб турибди. Сиз мени ваъз учун, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини тинглаш учун, хушуъ учун чақиртирдингиз. Сиёсий қонунларни жорий қилиш учун чақиртирмадингиз!
Султон Маҳмуд Ғазнавий хижолат бўлди. Ўрнидан туриб олимнинг бошидан ўпиб кечирим сўради!»
Имом Заҳабий айтади:
«Султон Маҳмуд Ғазнавийнинг жиҳоддаги обрўси жуда баланд эди. У жуда кўп жойларни фатҳ қилган. Ҳинд диёрини фатҳ қилган. Шунингдек, хатолари ҳам майда камчиликлари ҳам бўлган. Юқорида биттасини кўрдик. Аммо у шундай бўлса-да, узр сўради.
Аллохдан мутакаббир ва золимлардан сақлашини сўраймиз!
Гоҳида инсон ўз аслига хилоф қилиб турар эканда. Али ибн Жаҳмнинг ажойиб гапи бор:
«Сени ҳамма хислатлари рози қиладиган киши дунёда йўқ. Кишининг саноқли айблари бўлиши аслзода эканлигига кифоядир!»
Гоҳида инсон ўзига қарши иш қилиб қўйиши бор нарса. Одатда гапирмайдиган гапини гапириб қўяди. Одатда қилмайдиган ишини қилиб қўяди.
Олийжаноб инсоннинг хатосини, тойилишини кечиришимиз ҳам адолатдандир. Усули фиқҳда «Сув кўп бўлса нажосат унга таъсир қилмайди», деган қоида бор.
Шунга кўра асли тоза инсонлар узр сўрашни биладилар. Ифлослар кибр қилишади, узр сўрашни билишмайди!
Мусо алайҳиссалом ғазабланганда қўлидаги Таврот тушиб кетган. Аммо ғазаби босилгач, биринчи қилган иши Тавротни ердан олиш бўлган!
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ғазотда Савод ибн Ғазийя сафдан бироз олдинга чиқиб турганида унинг қорнига қўлларидаги таёқча билан туртиб текис туришини айтдилар. Савод қорнини оғриганини айтганида, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дарров қоринларини очиб ўша таёқчани Саводга бериб қасос олишини айтдилар!
Ким хато қилиб дарров тавба қилса Одам алайҳиссаломдан унда бир нарса бор!
Ким хато қилса ва мутакаббирлик қилиб қайтмаса унда Иблисдан нимадир бор!

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Милоддан аввалги учинчи асрда яшаб ўтган Хитойлик файласуф Хан Фей Цзи айтади.Сонгда бир деҳқон бўлиб, у ўзининг даласида ер ҳайдаб деҳқончилик қилар эди. Унинг давоми...

3474 09:00 / 28.05.2022
Бир кун аввал ухлашга кеч ётганим учунми, саҳарда вақтли уйғонишим қийин бўлди. Масжидда жамоат билан бомдод намозини адо этганимдан сўнг, уйга қайтдим. Бироз давоми...

3938 16:27 / 04.02.2025
Рамазондан мақсад инсоннинг тақводор бўлиши, унинг гўзал хулқлар билан хулқланишидир.Мусулмон инсон Рамазондан гўзал хулқлар ила хулқланган ҳолатда чиқиши давоми...

2845 18:30 / 10.05.2021
Кун тарихига қарайдиган бўлсак, 26 июнь халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни. Ёдимга келгани, мактабда ўқиб юрган пайтларимизда ҳам шу кун муносабати билан давоми...

1636 11:35 / 12.10.2024