1447 йил 24 ражаб | 2026 йил 13 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Яхши амаллар зое бўлмас

16:00 / 06.05.2023 2419 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ушбу оятини ўқинг:

ﮈ ﮉ ﮊ ﮋﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ

«Ўз раҳматимизни кимни хоҳласак, ўшанга муяссар этурмиз ва яхши амал қилувчиларнинг ажрини зое қилмасмиз». (Юсуф сураси, 56-оят).

«Ўз раҳматимизни кимни хоҳласак, ўшанга муяссар этурмиз...» ушбу жумлани тадаббур қилиб кўринг. Раҳмат шу даражада диққат билан йўналтирилганки, эгасига етиб боришда хатога йўл қўймайди.

 Субҳаналлоҳ!

«Ўз раҳматимизни кимни хоҳласак, ўшанга муяссар этурмиз...»

Ўша шахсга қийинчиликдан сўнг осонлик, ночорликдан сўнг имконият, хавф-хатардан сўнг омонлик, хорликдан сўнг фаровонлик берамиз.

– Ушбу раҳмат Иброҳим алайҳиссалом оловдалик пайтларида тушган.

– Ушбу раҳмат Юнус алайҳиссалом балиқ қорнида эканларида тушган.

– Ушбу раҳмат Юсуф алайҳиссалом қудуқ ва қамоқда эканларида тушган.

– Ушбу раҳмат Мусо алайҳиссаломнинг гўдаклик пайтларида сувда бўлганларида тушган.

«...ва яхши амал қилувчиларнинг ажрини зое қилмасмиз».

Эҳсон қилувчилар, Аллоҳга иймон келтириб, унга тақво қилиб, ибодатида собитқадам бўлувчилар эртами-кечми, барибир ажрларини олурлар. Уларнинг ажри ҳеч қачон зое бўлмас. Бу дунёнинг ўзида кўражаклар.

Аллоҳим, Ўз ҳузурингдан раҳматингни бизга муяссар этгинки, бундан сўнг биз асло бахтсиз бўлмайлик эй Раҳим сифатли Зот!

Фойдаланилган манбалар:

«Тафсири Ҳилол» китоби

@arabicuz

Хуршид Маъруф тайёрлади

Мавзуга оид мақолалар
Одамларга фойда етказиш яхшилик қилишнинг асоси, худбинлик ва зиқналикдан қутулишнинг бош чорасидир. Ислом дини ҳам ана шу юксак фазилатга чорлайди, инсонларни давоми...

5047 10:08 / 21.07.2017
Гўштни музлатиш ва тарқатиш корхонасида Жон исмли бир киши ишлар эди. Бир куни ҳамма ишдан кетганидан сўнг Жон гўштни музлатадиган хонага уни яхши ишлаяптими давоми...

3753 14:00 / 22.12.2021
Диний масалаларда фатво бериш катта олимларнинг масъулиятидир. Шунинг учун мужтаҳид уламолар фатво беришга ярайдиган бўлиш учун бир қанча шартларни қўйганлар. давоми...

5764 22:03 / 07.05.2017
Салоҳ масжиди Яман пойтахти Санонинг энг катта ва бош ибодатхона саналади. У шаҳарнинг жанубий чеккасидаги хушманзара минтақага жойлашган. Ушбу масжид давоми...

1942 09:04 / 17.08.2021