1447 йил 1 шаъбон | 2026 йил 20 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

«Чангали кучли арслон» саҳоба

14:30 / 30.05.2024 2765 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўша кунлари, яъни биринчи кун – Армос кунлари Саъд ибн Абу Ваққос қаттиқ хаста эдилар. Бутун баданларига яра тошиб кетган, ҳатто ўтиролмас эдилар. Аммо шундай бўлса ҳам дунё тарихидаги энг муҳим жангни ўта зукколик ва улкан жасорат билан бошқара бошладилар. Саҳобалар у кишини беҳудага «чангали кучли арслон», деб айтмаган эдилар.

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу лашкар ичида ваъз қилишга ва «Анфол» сурасини қироат қилишга амр қилдилар. Мусулмонларнинг қалблари жўш уриб, кўзларига ёш тўлиб, сокинлик ҳолига келдилар.

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг ўзлари асосий ваъзни қилдилар. У киши ўз ваъзларида «‎Батаҳқиқ, Биз Зикрдан сўнг Забурда ҳам: ‎‎«Албатта, ерга солиҳ бандаларим меросхўр ‎бўлурлар», деб ёзган эдик‎», оятини тиловат қилдилар ва:

«Пешинни ўқиб бўлиб, такбир айтаман. Биринчи такбирни айтганимда сизлар ҳам такбир айтиб, тайёргарлик кўринглар. Иккинчи такбирни айтганимда сизлар ҳам такбир айтиб, анжомларингизни кийинг. Учинчи такбирни айтганимда сизлар ҳам такбир айтиб, одамларни ҳаракатга келтиринг. Тўртинчи такбирни айтганимда сизлар ҳам такбир айтиб, душманингизга ҳамла қилинг ва «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи»ни айтинг», деди.

Уруш қаттиқ бўлди. Форсларнинг филлари мусулмонларни кўп қийнади. Мусулмонлардан Бани Асад қабиласи катта жасорат кўрсатди ва кўп талофат кўрди.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 23-жузидан олинди


Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 августдаги 03-07/5165 рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳумонинг Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳумога қўшни бўлган ери бор эди. Уларнинг ерларида деҳқончилик қиладиган, ерга ишлов давоми...

2355 16:00 / 03.12.2022
Фазилатли хонадон қизиБу аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суҳбатларидан баҳраманд бўлиш шарафига эришган, икки дунё саодатини қўлга киритган, Аллоҳга давоми...

3754 19:29 / 21.04.2017
Зоҳиридан динга амал қилувчи, тақводор бўлган, айрим зоҳирий суннатларга амал қилишда маҳкам бўлган баъзибир одамларнинг ўта қабиҳ, фаҳш сўзлар билан давоми...

2875 09:17 / 20.02.2024
Ибн Шиҳоб Зуҳрий розияллоҳу анҳу оз сонли кишилар ичида Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг Уҳуд урушида тутган ўринлари ҳақида .Уҳуд куни олти кишидан бошқа давоми...

2117 14:05 / 03.05.2024