1447 йил 2 Рамазон | 2026 йил 20 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Набий алайҳиссаломнинг тунги намозлари

09:11 / 11.05.2024 1724 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ عِمْرَانَ بْنِ حُصَيْنٍ رَضِي اللهُ وَكَانَ رَجُلًا مَبْسُورًا قَالَ: سَأَلْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم عَنْ صَلَاةِ الرَّجُلِ وَهُوَ قَاعِدٌ، فَقَالَ: مَنْ صَلَّى قَائِمًا فَهُوَ أَفْضَلُ، وَمَنْ صَلَّى قَاعِدًا فَلَهُ نِصْفُ أَجْرِ الْقَائِمِ، وَمَنْ صَلَّى نَائِمًا فَلَهُ نِصْفُ أَجْرِ الْقَاعِدِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا مُسْلِمًا.

Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши бавосил касалига чалинган эдилар: 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўтириб намоз ўқийдиган одамнинг намози ҳақида сўрадим. У зот: 
«Ким тик туриб намоз ўқиса, афзал. Ким ўтириб ўқиса, унга тик туриб ўқиганнинг ярим ажри. Ким ёнбошлаб ўқиса, унга ўтириб ўқиганнинг ярим ажри», дедилар».
Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдаги ажрнинг бундай тақсимланиши туришга қодир бўлган одамнинг чарчоқ оқибатида нафл намозини ўтириб ёки ёнбошлаб ўқиган ҳоллари учундир. Агар бундай ҳолатда ўқиш беморлик туфайли бўлса, ажри комил бўлади.

سُئِلَتْ عَائِشَةُ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا عَنْ صَلَاةِ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم بِاللَّيْلِ، فَقَالَتْ: كَانَ يُصَلِّي لَيْلًا طَوِيلًا قَائِمًا، وَلَيْلًا طَوِيلًا قَاعِدًا، وَكَانَ إِذَا قَرَأَ قَائِمًا رَكَعَ قَائِمًا، وَإِذَا قَرَأَ قَاعِدًا رَكَعَ قَاعِدًا. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ وَالنَّسَائِيُّ.

«Оиша розияллоҳу анҳодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тунги намозларидан сўралди. Бас, у киши: 
«У зот тунда узоқ вақт тик туриб ўқир эдилар. Тунда узоқ вақт ўтириб ўқир эдилар. Тик туриб қироат қилсалар, тик туриб рукуъ қилар эдилар. Ўтириб қироат қилсалар, ўтириб рукуъ қилар эдилар», дедилар».
Муслим, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар.

Шарҳ: Демак, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам тунги нафл намозни баъзан тик туриб, баъзан ўтириб ўқиганлар. Хусусан, чарчаб турганларида, аниқроғи, қариб қолганларида ўтириб ўқиганлар. Бу ҳол келаси ривоятда очиқ айтилади.

وَعَنْهَا قَالَتْ: لَمَّا بَدَّنَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم وَثَقُلَ كَانَ أَكْثَرُ صَلَاتِهِ جَالِسًا. وَفِي رِوَايَةٍ: لَمْ يَمُتْ حَتَّى كَانَ كَثِيرٌ مِنْ صَلَاتِهِ وَهُوَ جَالِسٌ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади: 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кексайиб, (гавдалари) оғирлашиб қолганида аксар намозни ўтириб ўқир эдилар».

Бошқа бир ривоятда: 
«Вафотларидан олдин кўпгина намозлари ўтирган ҳолларида бўлар эди», дейилган. 
Муслим ривоят қилган.
Шарҳ: Албатта, бу жойда нафл намоз ҳақида сўз кетмоқда. Бу ҳам шариатимизнинг узрли кишиларга берган енгилликларидан биридир.


«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шарҳ .Витр, сўзи луғатда .тоқ, маъносини англатади. Ушбу фаслда ўша намознинг ҳукми, фазли, ракатлари сони ва унга тегишли бошқа масалалар ҳақида сўз боради.Али давоми...

21490 05:00 / 09.01.2017
. . Умму Ҳонеъ бинти Абу Толиб розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Фатҳ куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига борсам, ғусл давоми...

7368 05:00 / 09.01.2017
Оталардан бири айтади .Намоз ўқимайдиган фарзандимга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида даво топдимИмом Муслим Абдуллоҳ ибн Умар давоми...

5160 15:00 / 27.11.2021
...Катта жамоатларга, жума, ийд намозлари ва шунга ўхшаш жойларга ғусл қилиб бориш таъкидланган...Аллоҳ таоло .Иброҳим ва Исмоилга Байтимни тавоф, ибодат, рукуъ ва давоми...

5497 05:00 / 04.01.2017
Аудиолар

231979 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150463 14:35 / 11.08.2021