1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Ёмон хаёлларнинг муолажаси

11:30 / 27 октябрь 1327 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Хаёл ва васвасаларни муолажа қиламан десангиз, уларга эътибор қаратманг. Эътибор қилмасангиз, иншааллоҳ, бу хаёллар ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетади. Балки ишингизга диққат қилинг, намозга турсангиз, бутун диққатингизни шу ибодатга қаратинг. Ҳакимул уммат, Мавлоно Ашраф Али Таҳонавий қуддиса сирруҳ бир мавъизаларида шу нозик нуқтани очиб берганлар:

«Намоз — талаб қилинган ва буюрилган амал. Агар намоздалигингизда беихтиёр бошқа хаёллар келаётган бўлса, у сабабли намозингизнинг қадрини пасайтирманг. Намозхонлар кўпинча шундай савол беради: «Биз намоз ўқиймиз, лекин маза ва лаззат топмаймиз» ёки «Олдин жуда маза қилиб намоз ўқир эдим, энди ўша маза ва лаззат тугаб қолгандек». Бу гапларнинг жавоби шуки, эй биродар, намоз сизга фақат маза ва лаззат бериши учун фарз қилинмаган. Балки бу амал Аллоҳ таолога ибодатдир, бандалик-қулликнинг бир кўринишидир. Мабодо, намозда маза ва лаззат келса, у ҳолда бу ҳолат Аллоҳ таолонинг бир неъматидир. Агар намозда маза ва лаззат келмаса, унинг сабабидан намозга заррача нуқсон етмайди. Агар сиз намознинг арконлари ва шартлари ҳамда одобларини тўла-тўкис адо этаётган ва суннатга мувофиқ бажараётган бўлсангиз, у ҳолда агар бутун умр маза ва лаззат келмаса ҳам, бунда сизнинг айбингиз йўқ. Ибодат чоғи маза ва лаззат келса ҳам, келмаса ҳам намоз ўқишингиз керак».

«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 4 апрелдаги 02-07/ 2234-рақамли ва 2023 йил 23 мартдаги 03-07/ 1912-рақамли хулосалари асосида тайёрланди.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир намоз бор. Муаззин тонг отганда азон айтиб, .Намоз уйқудан яхшидир. Намоз уйқудан яхшидир, дейди. Бу гапни эшитган ақлли инсон дарҳол ўрнидан туриб, таҳорат давоми...

4323 16:35 / 19.06.2020
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Биз Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намоз ўқиётган эдик. У зот бирдан одамларнинг тапиртупирини эшитиб давоми...

4182 05:00 / 09.01.2017
Оталардан бири айтади .Бир куни қўшниларимиз билан фарзандларнинг намози ҳақида узун суҳбат бўлиб қолди. Баъзи қўшнилар .Ишим кўп, уйда кўп бўла олмайман, шунинг давоми...

2188 16:00 / 14.02.2023
Оталардан бири айтади .Фарзандимга .Агар сен ўртоқларингни намоз ўқишига сабабчи бўлсанг, уларни ўқиган ҳар бир намози учун сенга маблағ бераман, деб айтар эдим. давоми...

2517 14:00 / 24.01.2023
Аудиолар

211205 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130465 14:35 / 11.08.2021