1447 йил 2 Рамазон | 2026 йил 20 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Рамазон ҳайити тўғрисида

12:42 / 08.04.2024 1984 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг навбатдаги онлайн мажлиси бўлиб ўтди. Унда Рамазон ҳайитини кўтаринки руҳда ўтказишга оид кун тартибидаги бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда уламолар ва соҳа мутахассислари томонидан Рамазон ҳайити қайси кунга тўғри келиши ва ҳижрий 1445 йил Шаввол ойи ҳилолини кузатиш бўйича қилинаётган ишлар ҳамда фалакий ҳисоб-китоблар атрофлича таҳлил қилинди. 

Шунингдек, дунёдаги йирик фатво идоралари ва нуфузли астрономия институтлари ахборотлари батафсил кўриб чиқилди. Туркий давлатлар диний идоралари масъуллари билан ҳам ушбу масала кенг муҳокама қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши фиқҳий қоидалар, фалакий ҳисоб-китоблар ва астрономик кузатишларга таянган ҳолда жорий йилда диёримизда Рамазон ҳайити 2024 йил 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши кутилаётганини маълум қилди.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Рамазон ойи яқинлашгани сайин мўминмусулмонларнинг хурсандчилиги янада зиёда бўлмоқда. Шубҳасиз, қутлуғ ойга кўтаринки руҳ бағишлайдиган, бу ойга хос бўлган давоми...

3275 11:23 / 28.02.2025
Айни дамда .Ислом ndash эзгулик ва тинчлик дини, мавзусидаги нуфузли халқаро анжуман Қуръони Карим тиловати билан бошланди. Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Фанлар давоми...

1081 12:38 / 15.10.2024
Дунёда 150 миллиондан ортиқ бола озиқовқат етишмовчилигидан азият чекмоқда, шунингдек семираётган кишиларнинг сони ҳам ортиб бормоқда. БМТнинг Жаҳон озиқовқат давоми...

2687 17:40 / 17.10.2018
Миср мусулмонлар идораси бу йилги Рамазонда ифторлик дастурхонлари таъқиқланади. Бу ҳақда egyptindependent.com манбаси хабар берди.Миср мусулмонлар идораси маълумотига давоми...

1954 20:00 / 02.03.2021