1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 18 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Миср: Рамазонда ифторлик дастурхонлари таъқиқланади

20:00 / 02.03.2021 1951 pdf Ўқиш режими + -

Миср мусулмонлар идораси бу йилги Рамазонда ифторлик дастурхонлари таъқиқланади. Бу ҳақда egyptindependent.com манбаси хабар берди.

Миср мусулмонлар идораси маълумотига кўра, таровеҳ намозлари карантин қоидаларига мувофиқ ташкил этилади. Ибодатхоналар, жамоат хоналари ёпиқ ҳолда, хайрия ифторлик дастурхонларига рухсат берилмайди ва масжидларда қолиш таъқиқланади.

Масжидлар назорати маслаҳатчиси Нуҳ ал-Иссави шанба кунидаги нутқида Қиём намозлари пайтида ижтимоий масофани сақлаш талаб этилишини таъкидлади. Таровеҳ намозларини уйда ўқиш жоизлигини айтиб, бу кассаллик юқиши ҳамда кўпчиликни бир жойда тўпланишини олдини олиш учун аҳамиятлилигини тушунтириб ўтди.

Мусулмонлар идораси раҳбари Муҳаммад Муҳтор Жума коронавирусга қарши хавфсизлик чораларига амал қилиш қонуний бурчимиз ва ватанпарварлик белгиси эканини таъкидлади.

Шунингдек, масжидларда ҳеч қандай тадбирлар ўтказилмаслиги, имомлар ва муаззинлар ижтимоий масофани сақлаган ҳолда кўпчиликни бир жойда тўпланишига йўл қўймаслиги, ҳар бир намозхон шахсий жойнамоздан фойдаланиши ва уни ҳеч кимга бериб турмаслиги каби хавсизлик чораларига амал қилиб, уларни назорат қилиш айтиб ўтилди.

Таржимон: Зуҳра Зокирова

Мавзуга оид мақолалар
Буюк Британиядаги масжидларда фаол мусулмонлар томонидан йиллар давомида маҳаллий жамоалар учун .Очиқ эшиклар куни, ўтказиб келинмоқда. .Масжидимизга ташриф, давоми...

1621 16:01 / 18.09.2023
Фестивал 2019 йил 24 март куни Москвадаги Катта масжидrdquoда бўлиб ўтади. Тадбир Россия Фередацияси Мусулмонлар диний идораси, Россия Муфтийлар кенгаши, Москва давоми...

2610 07:30 / 01.03.2019
Туркиянинг хайрия ташкилоти Аддис Абеба университети билан ҳамкорликда Эфиопия масжидлари ва Қуръон мактабларида 15000 нусхада мусҳаф чоп этишни молиялаштирди. Бу давоми...

2430 14:43 / 20.08.2019
Замонамизнинг буюк алломаларидан, фазилатли шайх Муҳаммад Али Собуний ҳазратларининг вафотлари муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, сафдошлари ва давоми...

2163 14:46 / 19.03.2021