1446 йил 19 жумадис сони | 2024 йил 21 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мерос

Она бир ака-ука ёки опа-сингиллар ҳукми

14:51 / 22 март 1697 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫﮬ ﮭ ﮮ ﮯﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ

Сизларга хотинларингиз қолдирган нарсанинг, агар уларнинг фарзанди бўлмаса, ярмидир. Агар фарзанди бўлса, сизга улар қолдирган нарсанинг чораги. Улар қилган васият ёки қарз(адо этилгани)дан сўнг. Уларга сиз қолдирган нарсанинг, агар фарзандингиз бўлмаса, чорагидир. Агар фарзандингиз бўлса, уларга сиз қолдирган нарсанинг саккиздан бири. Сиз қилган васият ёки қарз(адо этилгани)дан сўнг. Агар бир эркак ёки аёл калола ҳолида мерос қолдирса, унинг биродари ёки синглиси бўлса, улардан ҳар бирига олтидан бир. Агар улар бундан кўп бўлсалар, учдан бирига шерикдирлар. Зарар келтирмаган ҳолда қилинган васият ёки қарз(адо этилгани)дан сўнг. (Бу) Аллоҳ томонидан тавсиядир. Ва Аллоҳ ўта билувчидир, ўта ҳилмлидир. (Нисо сураси, 12-оят).

Ушбу ояти карима эр-хотинлар ҳукмини ойдинлаштиради ва ҳар бир эр ёки аёл учун икки ҳолат мавжудлигини баён қилади:

Эрнинг ҳукми

• Агар хотин вафот этиб, ундан кейин меросхўр фаръ, яъни фарзанд қолмаса, эрнинг улуши ярим бўлади;

• Агар вафот этган хотиндан меросхўр фаръ (фарзанд) қолган бўлса, эрнинг улуши тўртдан бирдир.

Хотин ёки хотинларнинг ҳукми

• агар эр вафот этиб, ундан меросхўр фаръ (фарзанд) қолмаса, хотин ёки хотинларнинг улуши тўртдан бирдир;

• агар эр вафот этиб, ундан меросхўр фаръ (фарзанд) қолган бўлса, хотин ёки хотинларнинг улуши саккиздан бирдир.

Эр-хотинлар орасидаги ҳолатни қиёслашда Қуръони Карим доимо аёллар улуши эркак улушининг ярмига тенглаштирганини кўрамиз. Бунинг ҳикматини биз юқорида дин душманларининг шубҳаларига раддия берганимизда айтиб ўтдик.

Она бир ака-ука ёки опа-сингиллар ҳукми

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ

«Агар бир эркак ёки аёлдан калола ҳолида мерос қолса, унинг ака-укаси ёки опа-синглиси бор бўлса, улардан ҳар бирига олтидан бир. Агар улар бундан кўп бўлсалар, учдан бирига шерикдирлар» (Нисо сураси, 12-оят).

Бу ердаги ака-ука ёки опа-сингил туғишган ёки ота бир ака-ука ёки опа-сингиллар эмас, балки она бир ака-ука ёки опа-сингиллардир. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу томонидан собит бўлган ушбу қироат бунга далилдир:

«...унинг (она бир) ака-укаси ёки опа-синглиси бор бўлса...» (Нисо сураси, 12-оят).

Уламолар жумҳури бу оятда айнан она бир ака-ука ва опа-сингиллар назарда тутилганига ижмо қилишган. Бунга далил Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг уларнинг меросини икки марта – шу оятда ва шу суранинг охирида зикр қилганидир. Бу оятда бир киши учун олтидан бир, кўпчилик учун эса учдан бир (улуш) ажратилган. Улар улушни шерик бўлган ҳолда, ўзаро баробар тақсимлайдилар. Суранинг охирида эса битта сингил учун ярим, иккита сингил учун учдан икки, ўғил бола учун эса молнинг ҳаммаси тайин қилинган. Демак, ўртадаги қарама-қаршиликни даф қилиш учун суранинг охирида ва бу ерда биродарлар турли хил бўлиши керак. Биродарлар туғишган ёки ота бир ака-ука, опа-сингиллар она бир ака-ука, опа-сингиллардан кўра марҳумга яқинроқ бўлганликлари учун уларга улушлари суранинг охирида тўлиқроқ берилмоқда. Шундан аниқ бўладики, биз келтирган оятдаги «биродар»дан мурод она бир ака-ука, опа-сингиллардир. Суранинг охиридаги «биродарлар»дан мақсад эса туғишган ёки ота бир ака-ука, опа-сингиллардир.

«Ислом шариатида мерос илми» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 августдаги 03-07/5163-рақамли ҳамда 2022 йил 27 сентябрдаги 03-07/7348-рақамли хулосалари асосида тайёрланган.

 

 

Таржимон
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кишига мерос олиш имкониятини берадиган сабаблар учтадир 1. Ҳақиқий қариндошлик насаб боғланиши. Булар ndash отаона, фарзандлар, акаукалар, амакилар ва бошқалардир. давоми...

1097 12:19 / 28 май
Меросхўрни меросдан маҳрум қилиб қўядиган сифатлар учтадир 1. Қуллик. Қуллик сабабидан киши қариндошларининг ҳеч биридан мерос ола олмайди, чунки агар қул мерос давоми...

782 15:34 / 05 июль
Мероснинг ярмига ҳақдор меросхўрлар бешта бўлиб, уларнинг биттаси эркак, тўрттаси аёлдир 1. Эр 2. Қиз 3. Ўғилнинг қизи 4. Отаона бир туғишган опасингиллар 5. Ота бир давоми...

1258 15:00 / 26 август
Қуръонда зикр қилинган улушларнинг адади Ҳақдорларнинг мерос олиш шартлари Мероснинг ярмига ҳақдорлар Тўртдан бирга ҳақдорлар Саккиздан бирга давоми...

1281 11:55 / 20 август