1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мерос

Мероснинг ярмига ҳақдор меросхўрлар

15:00 / 26 август 1259 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мероснинг ярмига ҳақдор меросхўрлар бешта бўлиб, уларнинг биттаси эркак, тўрттаси аёлдир:

1. Эр;

2. Қиз;

3. Ўғилнинг қизи;

4. Ота-она бир туғишган опа-сингиллар;

5. Ота бир опа-сингиллар.

Ушбу меросхўрлардан ҳар бирида ўзига тайин қилинган яримни олиши учун маълум шартлар топилиши лозим. Қуйида уларни тафсилоти билан баён қиламиз.

1. Эр. Эр яримни олиши учун битта шарт лозим. Бу вафот этган аёлининг меросхўр фаръи бўлмаслигидир (фарзанди ёки ўғлининг фарзанди). Ушбу фарзанд вафот этган аёлнинг мерос олаётган эрининг ўзидан ёки аёлнинг аввалги эридан бўлишининг фарқи йўқ. Бунга далил қуйидаги ояти каримадир.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛﭜ

«Сизларга хотинларингиз қолдирган нарсанинг, агар уларнинг фарзанди бўлмаса, ярмидир» (Нисо сураси, 12-оят).

2. Қиз. Қиз мероснинг яримни олиши учун унда иккита шарт топилиши лозим.

а) Қиз билан асаба ака ёки ука бўлмаслиги лозим (бу марҳумнинг ўғлидир.)

б) Қиз ёлғиз ўзи бўлиши шарт.

Бунинг далили Қуръони Каримда келган.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫﮬ

«Агар битта аёл бўлса, унга ярми» (Нисо сураси, 11-оят).

Қиз асаба (яъни ўғил) бор пайтда яримни ола олмайди, чунки ўғил борлигида қизга ярим берилса, у билан ўғилнинг мероси тенг бўлиб қолади. Ёки баъзи ҳолатларда қизнинг мероси ўғилникидан ошиб кетади. Бу эса Исломдаги мерос тақсимига мувофиқ эмас.

3. Ўғилнинг қизи. Ўғилнинг қизи учта шарт билан яримни олади:

а) У билан бирга асаба ака ёки ука бўлмаслиги лозим (ўғилнинг ўғли)

б) У ҳам ёлғиз ўзи бўлиши шарт.

в) Сулбий қиз ёки ўғил бўлмаслиги ҳам шарт.

Бунинг далили ҳам қизнинг мероси далили билан бир хилдир, чунки ўғилнинг қизи қиз йўқлигида шу қизнинг ўрнида ҳисобланади.

Шоир шундай дейди:

 

Ўғлимизнинг болалари бизнинг болалардир,

Қизимизнинг болалари бегоналар боласидир.

 

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ

 «Аллоҳ сизга фарзандларингиз борасида ҳукм қилади» (Нисо сураси, 11-оят).

Ушбу оятдаги «фарзандлар» калимаси остига фарзандлар ҳам, ўғилнинг фарзандлари ҳам киради. Бунга уламолар ижмо қилганлар.

4. Ота-она бир опа ёки сингил. Туғишган опа ёки сингил ҳам учта шарт билан яримни олади:

а) у билан бирга асаба ака ёки ука бўлмаслиги лозим (туғишган ака ёки ука.)

б) ёлғиз ўзи бўлиши ҳам шарт.

в) марҳумнинг асли ҳам, фаръи ҳам бўлмаслиги лозим (марҳумнинг асли деганда ота, бобо каби эркаклар кўзда тутилади, фаръда эса эркак ва аёл ҳам бўлиши мумкин).

Бунга далил ушбу ояти каримадир:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣﭤ

 

«Сендан фатво сўрарлар. Айтгинки: «Аллоҳ сизга калола ҳақида фатво берур: Агар бир одам ўлса-ю, унинг боласи бўлмаса, синглиси бўлса, унга марҳумдан қолганнинг ярмидир» (Нисо сураси, 176-оят).

5. Ота бир опа ёки сингил.

Ота бир опа-сингил тўртта шарт билан яримни олади:

а) У билан бирга асаба ака ёки ука бўлмаслиги лозим (яъни ота бир ака ёки ука).

б) ўзи ёлғиз бўлиши ҳам шарт.

в) марҳумнинг (аввалгидек) асли ҳам, фаръи ҳам бўлмаслиги лозим.

г) туғишган опа-сингил ҳам бўлмаслиги керак.

Бунинг ҳам далили туғишган опа-сингилнинг меросидаги далил билан бир хилдир. Мерос уламолари бунга ижмо қилишган.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

ﭠ ﭡ ﭢ ﭣﭤ

«Синглиси бўлса, унга марҳумдан қолганнинг ярмидир» (Нисо сураси, 176-оят).

Ояти каримадаги «сингил»га туғишган сингил билан ота бир сингил киради. Аммо она бир сингил ҳеч қачон яримни ола олмайди. У маълум шартлар асосида олтидан бир қисмни олиши мумкин. Бунинг баёни, иншааллоҳ, кейинроқ келади.

 

«Ислом шариатида мерос илми» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 августдаги 03-07/5163-рақамли ҳамда 2022 йил 27 сентябрдаги 03-07/7348-рақамли хулосалари асосида тайёрланган.

 

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Али Собуний
Таржимон
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Меросхўрлардан иккитаси тўртдан бирни олади 1. Эр. Агар эрнинг хотинида хоҳ унинг ўзидан, хоҳ бошқа эридан боласи бўлса ёки боласининг боласи бўлса қанча пастласа давоми...

876 11:42 / 03 сентябрь
Олам узра Ислом қуёши порлашидан олдин аёл киши жанг қила олмайди, оила шаънини ҳимоя қила олмайди, деган баҳоналар билан унга меросдан ҳеч нарса берилмас эди. давоми...

1613 15:45 / 05 февраль
Аслида агар она ота билан бирга мавжуд бўлса, меросдан молнинг учдан бирини олишларини юқорида кўриб ўтдик. Ояти карима ҳам шунга ишора қилади. Аллоҳ таоло шундай давоми...

943 12:55 / 08 октябрь
Ислом шариати мерос низомини молиявий низомлар ичида энг гўзал, энг мукаммал ва энг адолатли суратда жорий қилди. Ислом дини инсониятнинг барчаси учун, у хоҳ давоми...

1890 14:21 / 07 май