1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Ренессанс

14:40 / 16.12.2023 1894 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Европа тилларидаги (фр. Renaissance, итал. Rinascimento) сўзининг маъноси қайта тирилиш ва уйғониш маъноларини англатади. Европаликлар ўзларининг бузуқ динга асосланган черков таълимоти бўйича узоқ давом этган асрларини ўлик ва қаттиқ уйқудаги асрлар деб биладилар. Бу гапнинг тасдиғи учун европаликларнинг ўзларидан иккита иқтибос келтирамиз:


«Насронийлик келиши билан Европа тамаддунининг зулматга чўмганини Вольтер (1694-1778) яққол кўра олган эди: «Ажойиб лотин тили ўрнига 20 та варварлар лаҳжаси, маданият ва қонунлар ўрнига варварларнинг урф-одатлари. Барча вилоятларда юксалиб турган цирк ва амфитеатрлар ўрнини устига похол тўшалган кулбалар эгаллади. Капитолий этакларидан Тавра тоғларигача ўтказилган кенг, гўзал ва мустаҳкам йўллар оқмас сув билан қопланди. Одамларнинг онги, фикрида ҳам шундай ўзгариш юз берди: Григорий Турский ва Сен-Галленлик роҳиб Фредегар – бизнинг Полибийлар ва Тит Ливийлардир. Инсон онги маккор ва бемаъни хурофотлар орасида дағаллашиб кетди. Бутун Европа 16 асргача ана шундай хорлик ботқоғига ботиб, ундан фақат даҳшатли талвасалар туфайлигина халос бўлмоқда».
(Вольтер «Феъллар ҳақида тажриба...»)


Ёки, XIX аср итальян адиби Адольфо Бартоли айтганидек, «Гўё онг қабрга тушиш учун кафанга ўраниб олди-ю, кўп асрлар давомида шу ерда ётди. Тафаккур нури сўнди. Олам ўзининг қувончлари билан, табиат ўзининг гўзаллиги билан инсон қалбига сўзламай қўйди. Руҳнинг олий интилишлари гуноҳ санала бошлади. Осмон ер устига осилиб, уни даҳшатли қучоғида бўға бошлади».


Аммо европа ва унинг аҳолисидан ўзини билган тоифаларнинг Ислом ва мусулмонлар билан танишганларидан кейин фикрлари аста-секин ўзгара бошлади. 


Европанинг зулмат уйқусидан бутунлай уйғониши учун Ислом оламига қарши черков бошчилигида озмас, кўпмас роппа роса икки юз йил давомида олиб борилган салиб юришлари бош сабаб бўлди. Ушбу мақоламизда европанинг ўз вакилларига сўз берамиз. Аввало машҳур француз олими ва тарихчиси жаноб Гюстав Лебоннинг машҳур китобидан иқтибослар келтирамиз:
– Салиб юришларининг ижобий натижалари
Сиёсий жиҳатдан қараганда, ҳар қалай Италия ва Францияда салиб юришлари оқибати феодал тизимга катта футур етди. Сеньорлар салиб юришларининг молиявий харажатларини қоплаш натижасида оғир муҳтожликда қолиб, ўз ерларининг катта қисмини йўқотибгина қолмай, балки ўз имтиёзларини сеньорларининг ҳукми доирасида фақат қиролгагина бўйсунадиган кичик мустақил давлатларга айланиб бораётган шаҳарларга сотишга ҳам мажбур бўлишди.


Шаҳарларга турли эркинликлар берилиши тез орада оммавий тус олиб, охир-оқибат барча шаҳарлар мустақил коммуналарга айланиб кетди. Бу эса ҳеч бўлмаганда кичикроқ сюзеренлардаги феодаллик қудратининг сезиларли даражада заифлашувига олиб келди.
Катта мулклар эса, аксинча, кенгайиб борди. Вассаллар ва уларнинг сюзеренлари ўртасида ягона ҳукмдор бўлиб қолган қиролнинг ҳокимияти ҳам кучайди. Салиб юришларига қадар анчагина заиф бўлган Франция қироллари ўз вассалларининг қудрати камайиши ҳисобига ўз имкониятларини кенгайтириб олдилар. Дастлаб қиролнинг ҳокимиятига тенглашиб қолаёзган вассалларнинг ваколати бир неча аср ўтиб ташқи аломат даражасига тушиб қолди.


Салиб юришлари туфайли феодал ҳукуматларнинг заифлашуви фақат Италия ва Францияда кузатилди. Германия ва Англияда бунинг мутлақо тескариси рўй берди: Биринчи салиб юришларида қисман иштирок этган зодагонларнинг мулклари камаймади, ваҳоланки салиб юришларига жиддий жалб қилинган қироллар орадан кўп ўтмай ўз вассалларининг қўл остига тушиб қолишди. Вассаллар эса монархлар ҳокимиятини заифлаштиришнинг бундай қулай имкониятидан шу заҳоти фойдаланиб қолишди. Салиб юришларида Германиянинг уч императори иштирок этган бўлиб, уларнинг охиргиси – Фридрих II вафот этганда императорлик ҳокимиятининг соясигина қолган эди, холос.


Франциянинг уч суверени ҳам салиб юришларида иштирок этди. Бироқ Филипп II Августнинг сафари жуда қисқа бўлди, Людовик VII ва Людовик IX сафарга кетган пайтларда эса канцлера Сюжер ҳамда қиролича Бланканинг куч-қуввати жиддий хавф туғдирмайдиган даражада заифлашиб қолган зодагонларнинг ғалаёнини босиб туришга етиб турди.


Агар бу воқеаларнинг пировард натижаларини кузатмоқчи бўлсак, Англиянинг бу қадар кучли сиёсий тизими айнан салиб юришлари туфайли вужудга келган ўзига хос шарт-шароитлар билан изоҳланишини кўрсатиш қийин эмас. Бироқ салиб юришларининг билвосита, аввалда кўзланмаган натижаларини олиб қарасак, уларнинг оқибати жуда жиддий бўлган. Бу натижалар орасида, табиийки, ижобий ва салибий оқибатлар бор, бироқ фойдали натижалар салибий оқибатлардан кўпроқ экани шубҳасиз.


Шарқ билан кечган ушбу икки юз йиллик мулоқот Европа тамаддуни тараққиётининг энг қудратли омилларидан бири бўлди. Шундай қилиб, салиб юришларининг оқибатлари улардан кўзланган мақсадлардан фарқли бўлди. Кўзланган ва эришилган мақсадлар ўртасидаги номувофиқлик тарихда шу қадар кўп учрайдики, ҳатто бунинг ўзига хос қонуниятга айланиб кетганини исботлаш ҳам мумкин бўлур эди.


Шарқ ва Ғарбнинг ўзаро таъсири ҳақида аниқроқ тасаввур ҳосил қилиш учун аввало ушбу ўзаро мулоқотга киришган халқларнинг тараққиёт даражасидаги тафовутни унутмаслик лозим.  Бизга маълумки, ўша пайтда Шарқ тамаддуни араблар (мусулмонлар) туфайли гуллаб-яшнаган, Ғарб эса жоҳилият зулматига чўмган эди.


Бизнинг салиб юришлари тарихи ҳақидаги баёнимиз салибчилар ўзини ҳақиқий ёввойилардек тутганини, дўсту душманни ажратмай, ҳаммани талаб, суриштириб ўтирмай ўлдираверганини, Константинополда Қадимий Юнон ва Римнинг энг муҳим осри атиқаларини вайрон қилганини кўришга имкон берди. Шарқ бу ёввойи варварлар билан тўқнашиб, ҳеч бир фойда олиши мумкин эмас эди, шундай бўлди ҳам. Салиб юришларининг Шарқ халқлари учун энг катта оқибати шу бўлдики, бу урушлар уларнинг қалбига Ғарб аҳлига нисбатан нафрат уруғларини экди. Бу нафрат кўп асрлар давомида авлоддан авлодга ўтиб келди. Бу ҳол биз юқорида айтиб ўтган энг оғир салбий оқибатлардан бири бўлди.


«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7619-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Халийфа Марвон ибн Ҳакам Атанасиюс исмли насроний кишига Мисрда давлат мансабларини берган ва у охири келиб, давлат девонлари раиси мансабига эга бўлган.Бу давоми...

3300 11:05 / 31.08.2019
биринчи мақола Биринчи шифохона умавийлар сулоласининг вакили Валид ибн Абдулмаликнинг даврида, 707 милодий йилда қурилган. Унинг барча сарфҳаражатларини давоми...

1674 16:00 / 05.05.2023
Биринчи бўлиб инквизиция тарихи ҳақидаги черков асарини сицилиялик инквизитор Луис Парамо ёзиб, .Муқаддас инквизицияни келиб чиқиши ва уни ривожланиши ҳақида,ги давоми...

1105 12:42 / 29 сентябрь
1217ndash1221 1215 йилда Иннокентий III Ғарбни янги салб юришига чақирди, унинг меросхўри Гонорий III 1216ndash1227 1216 йилда мазкур чақириқни такрорлади. 1217 йилда Венгрия қироли давоми...

1616 15:28 / 27.10.2023