1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Индонезияда молияси барқарор ривожланмоқда

10:52 / 12.11.2023 1559 pdf Ўқиш режими + -

Индонезия молия хизматлари бошқармаси (OJK) Индонезияда ислом молияси ривожи бўйича ҳисобот чиқарди. “Миллий иқтисодий барқарорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида ислом молиясини кучайтириш учун ислом иқтисодиёти экотизими имкониятларини кенгайтириш ва рақамлаштириш” номли ҳисоботга кўра, ислом молияси соҳасининг ўсиши кузатилмоқда.

Индонезия ислом молияси саноатининг жами активлари қиймати ўсишда давом этди ва 2,375.84 триллион Индонезия рупийси (IDR)га етди (тахминан 150 млрд. АҚШ доллари) ёки ўтган йилга нисбатан 15,87% га ошди.

Мамлакат Ислом банк тармоғи барқарор ривожланишда давом этмоқда. Тармоқнинг умумий активлари 802,26 триллион рупийга (тах. 51.12 млрд. АҚШ доллари) тенг бўлди (яъни ўсиш йиллик 15,63% га тенг бўлди).

Ислом нобанк тармоғининг жами активлари қиймати 146,12 трлн. рупийга (тах. 9.31 млрд. АҚШ доллари) тенг бўлди (ўсиш ўтган йилгига нисбатан 20,88% ташкил қилди).

Ислом молия бозори ҳам ўсишда давом этди, буни ислом қимматли қоғозлари – сукуклар чиқариш кўпайишини бунинг исботи сифатида кўриш мумкин.

Ушбу ҳисобот соҳага қизиқувчи томонлар учун, ҳамда ислом молия соҳаси ва маҳсулотларини тарғиб қилиш ва шу орқали соҳани ривожлантириш мақсадида тайёрланган.

 

Манба
islommoliyasi.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймОламлар Робби Аллоҳ таолога ҳамд бўлсинҲидоятга бошловчи, омонатдор саййидимиз Муҳаммад ва у зотнинг оила аъзоларига, саҳобаи давоми...

13423 16:23 / 06.03.2018
Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртига АлАзҳар шайхлари, Ҳадис илми мактаби устозлари Шайх Жамолиддин Ҳошим ва Шайх Маҳмуд Абдуллоҳ ташриф буюрди.Меҳмонлар давоми...

2626 14:30 / 06.12.2021
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳри яқинидаги Султон Саодат мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат этилди.Ушбу қадамжо XXVII асрларга мансуб давоми...

1923 09:30 / 08.04.2019
2017 йилда Бельгияда дунёга келган чақалоқлар орасида энг оммавийлашган исм Муҳаммад бўлди. Бельгия Статистика институтининг маълумотларига қараганда, 2017 йилда давоми...

2772 11:19 / 06.10.2018