1446 йил 3 зулқаъда | 2025 йил 30 апрель, чоршанба
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN
Суннат

Савобли ишни бардавом қилиш

14:14 / 02.01.2024 1234 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

شَيْءٍ مِنْهُ فَقَرَأَهُ فِيمَا بَيْنَ صَلَاةِ الْفَجْرِ وَصَلَاةِ الظُّهْرِ كُتِبَ لَهُ كَأَنَّمَا قَرَأَهُ مِنَ اللَّيْلِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким вазифасидан ёки унинг баъзисидан ухлаб қолса-ю, уни Бомдод билан Пешиннинг орасида ўқиб олса, унга худди кечаси ўқигандек ёзилади», дедилар».

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

«Вазифа» дейилганда киши кўнгилли равишда ўзига ҳар куни ёки кечаси ўқиб туришни вазифа қилиб олган намози, Қуръон қироати, зикр ва шунга ўхшашлар кўзда тутилади. Одатда «вазифа»ни руҳий тарбия устозлари ўргатадилар.

Мусулмон банда ўзига вазифа қилиб олган нарсани ҳар кеча ихлос билан ўқиб юрса-ю, баъзи сабабларга кўра бирор кечада уни ўқий олмай, ухлаб қолса ёки баъзи қисмини ўқимаган бўлса, Бомдод ва Пешин намозлари орасида ўқиб олса, худди вақтида ўқигандек савоб ёзилади.

Демак, шунга биноан, суннат қилинган намозлар – фарз намозлар билан ўқиладиган намозлар, вақтли нафллар, икки ийд, чошгоҳ намозлари қазо қилиб ўқилади. Бунга келгуси ҳадисларда далиллар мавжуд.

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَن النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: مَنْ نَامَ عَنِ الْوِتْرِ أَوْ نَسِيَهُ فَلْيُصَلِّ إِذَا ذَكَرَ، وَإِذَا اسْتَيْقَظَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ.

Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким витрни ўқимай, ухлаб қолса ёки унутган бўлса, эслаганида ва уйғонганида ўқиб олсин», дедилар».

Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар.

Витрнинг қазоси ҳам ўқилади. Витр намози Ҳанафий мазҳабида вожиб, бошқа маз­ҳабларда суннат эканлигини эслатиб қўйсак, яхши бўлади.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم إِذَا عَمِلَ عَمَلًا أَثْبَتَهُ، وَكَانَ إِذَا نَامَ مِنَ اللَّيْلِ أَوْ مَرِضَ صَلَّى مِنَ النَّهَارِ ثِنْتَيْ عَشْرَةَ رَكْعَةً، قَالَتْ: وَمَا رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَامَ لَيْلَةً حَتَّى الصَّبَاحِ، وَمَا صَامَ شَهْرًا مُتَتَابِعًا إِلَّا رَمَضَانَ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالنَّسَائِيُّ.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир амални қилсалар, бардавом қилар эдилар. Агар кечаси ухлаб ёки бемор бўлиб қолсалар, кундузи ўн икки ракъат намоз ўқиб олар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бирор кечани то тонг отгунча қоим ўтказганларини ва Рамазондан бошқа ойнинг рўзасини кетма-кет тутганларини кўрмадим», дедилар».

Муслим ва Насаий ривоят қилганлар.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Бир савобли ишни, жумладан, таҳажжуд намозини бардавом қилиш.

2. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳам кечаларда нафл намозларидан ухлаб қолганликлари.

3. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам узр ила кечаси ўқий олмаган таҳажжуд намозларининг қазосини кундузи ўқиб олганлари.

4. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кечани бутунлай ухламай ўтказмаганлари, яъни вақтида ухлаганлари.

5. Рамазон ойидан бошқа ойнинг рўзасини кетма-кет, тўлиқ тутмаганлари.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. .Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Биз Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намоз ўқиётган эдик. У зот бирдан одамларнинг давоми...

2056 16:00 / 21.11.2021
Язийд ибн Асвад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.У киши ёш болалик чоғларида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намоз ўқиганлар. У зот намозни ўқиб бўлиб, давоми...

3772 17:00 / 09.01.2022
Мажлисга кирган одам икки кишининг орасига фақатгина уларнинг рухсати билан ўтириши мумкин. Чунки мазкур икки кишининг ўзаро муҳаббати, сирли гапи ёки давоми...

3853 13:02 / 05.02.2019
. . ,. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Муҳожирлар .Эй Аллоҳнинг Расули Ансорийлар ажрсавобнинг ҳаммасини олиб кетишди,, дейишди. .Йўқ, ундай давоми...

3529 10:11 / 25.12.2018