1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муборак юртдан келган муборак янгиликлар

16:23 / 06.03.2018 13328 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм!

Оламлар Робби Аллоҳ таолога ҳамд бўлсин!

Ҳидоятга бошловчи, омонатдор саййидимиз Муҳаммад ва у зотнинг оила аъзоларига, саҳобаи киромларига ҳамда уларга яхшилик ила эргашганларга Қиёматга қадар дуруд ва саломларнинг афзали ва мукаммали бўлсин!

Аммо баъд:

Бу – муборак юртлардан келган муборак янгиликлардир.

Дунёга келиб, кўзларимиз кўриб, қулоқларимиз эшита бошлагандан буён саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини ўрганар эканмиз, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак исмлари билан биргаликда ҳадис илмида мўминларнинг амири Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий розияллоҳу таоло анҳунинг ҳам исмларини эшитар эдик. Бироз улғайгач эса, «Бухорий деб қай юртга нисбатан айтилади?» деб сўрайдиган бўлдик. Шунда бизга «У Мовароуннаҳрда жойлашган Бухоро деган шаҳарга нисбат берилади», дейишарди. Бу муборак диёрлардан умматнинг етук алломалари, имомлари етишиб чиққан. Маълумки, толиби илм фиқҳ ўқиса, албатта имом Марғинонийнинг исмига, тафсир ўқиса, имом Насафийнинг исмига, ҳисоб ўқиса, имом Хоразмийнинг исмига, ақоид ўқиса, имом Абу Мансур Мотурийдийнинг исмига кўзи тушади. Шунда у «Бу алломалар қайси юртдан?» деб сўрайди. Унга яна ўша жавоб – бу зотларнинг довруғи нафақат Ислом оламини, балки бутун дунёни тутган, қатор етук олимларни етиштирган ўша муборак диёрларда туғилиб-ўсганлар. Уларнинг илми нафақат мусулмонларга, балки инсониятга манфаатли бўлган ва иншааллоҳ, шундай бўлиб қолади ҳам. Салкам бир аср давом этган совет иттифоқи парчаланиб, узоқ танаффусдан сўнг бу диёрларда Исломнинг, исломий илмларнинг қайта уйғониши нур устига нур бўлиб, хурсандчилигимизга хурсандчилик қўшмоқда. Исломий илмларнинг қайта жонланишига оид бу гўзал ва муборак хушхабарларни қалбимиз тўла сурур ва мамнуният ила қаршиламоқдамиз. Бу хайрли ишларнинг барчаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари баракаси бўлиб, уларнинг хазинабони, яъни имом Бухорий ўша муборак диёрлардандир.

Бу ўлка аҳлининг фахри бўлмиш улуғ аждодларнинг илмий меросини қайта тирилтиришга ёрдам бераётганларнинг барчаларини Аллоҳ таоло гўзал мукофотлар ила мукофотласин. Бухоро аҳли, Самарқанд, Насаф ва Тошкент аҳлига саломларимиз бўлсин!


Муҳаммад Мужир Хатиб

Ҳадис фанлари доктори (Сурия)

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ёзги таътилда болалар вақтини самарали ўтказиш учун АҚШнинг Виржиния штати Александрия шаҳрида Қуръони каримни ўрганиш курслари ташкил этилди. Бу ҳақда iqna давоми...

1894 09:59 / 19.07.2019
Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Малайзияда жойлашган дунёнинг иккинчи энг йирик Қуръони Карим босмахонаси .Nasyrul Quran, маърифий мажмуасига ташриф буюрди, деб давоми...

1980 15:13 / 08.07.2023
Аллоҳ таолонинг сўнги ва мукаммал дини, қиёматгача боқий қолувчи таълимотлари йиғиндиси бўлган Ислом динидаги икки асос манбанинг иккинчиси, Қуръони Каримдан давоми...

2508 17:06 / 18.03.2020
Аудиолар

213270 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132491 14:35 / 11.08.2021