1446 йил 17 шаввол | 2025 йил 15 апрель, сешанба
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN
Таҳлил

Аллоҳнинг раҳмати

05:00 / 09.03.2017 3620 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло бандаларини ибодатга буюрди. Чунки, У Зот бизнинг ҳаётимиз, тириклигимиз, ҳаётимизга мазмун киритадиган нарса ибодатлигини билади. 

Аллоҳ таоло хамрни ва унинг ҳукмида бўлган барча маст қилувчи нарсаларни ҳаром қилди. Чунки, у нарсаларда биз учун улкан зарарлар бордир.

Аллоҳ таоло қиморни ҳаром қилди. Чунки, унда зиёнга учраш, бир-бирини ёмон кўриш, бир-бирига душманлик қилиш бордир.

Аллоҳ таоло зинони ҳаром қилди. Чунки, унда насабларнинг аралашиши, нафсларнинг оғишга, шаҳватларга ва ҳавога тобе бўлиши бордир.

Аллоҳ таоло никоҳни ҳалол қилди. Чунки, унда интизом, поклик, масъулият, қалб сокинлиги бордир. 

Аллоҳ таоло чўчқа гўштини ҳаром қилди. Ҳозирги кунда бизга маълумки, тўнғиз гўшти грипп вируси, тасмасимон гижжа (солитёр)нинг манбаидир. Бу вирус инсонда қалб қаттиқлигини пайдо қилади. 

Агар биз ўсимлик ейдиган ҳайвонлар, масалан, кийик, қуён, от, туя, товуқ кабиларга яхшилаб назар соладиган бўлсак, уларнинг барчаси ювош, мулойим, нозик ҳайвонлар эканини кўрамиз. Аммо гўштхўр ҳайвонлар, масалан, йиртқичлар, йўлбарслар, қоплонлар, бўрилар, тулкилар, бургутлар, лочинлар қаттиққўл, қўпол, ваҳший, зараркунанда эканини кўрамиз. Буларнинг гўштини еган кимсада улардаги хусусиятлар, сифатлар ўтиши ҳеч кимга сир эмас. Ундай ҳайвонларнинг гўштини еган кимсалар қўпол, жаҳлдор, ҳеч нарсадан тап тортмайдиган, ҳамиятсиз, зараркунанда бўлиб қоладилар. 

Энди бу йиртқич ҳайвонларнинг ичида энг зарарлиси тўнғиз гўштидир. Шунинг учун юқорида санаб ўтилган гўштхўр ҳайвонлар ҳам, тўнғиз гўшти ҳам ҳаром қилинган. Уларда яна қандай зарарлар борлигини Аллоҳ билади, биз билмаймиз. 

Аллоҳ таоло бизга меҳрибонлиги учун, раҳмати кенглиги учун зарарли, нопок нарсаларни ҳаром қилиб, фойдали, пок нарсаларни ҳалол қилган. Шунингдек, ибодатларни ҳам Ўзининг раҳмати ўлароқ бизга фарз қилган, буюрган.   




Интернет материалларидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Исломнинг умумий хусусиятларидан бири воқеъийликдир.Воқеийлик деганда биз коинот, ҳаёт ва инсон воқеликларини риоя этмоқни назарда тутяпмиз. Ислом ўзининг давоми...

4250 05:00 / 13.03.2017
Дунё тарихига назар ташласак, Ислом диёрларида илмфан юксак даражада ривожланган. Мусулмон уламолари дунёга жуда кўп кашфиётларни тақдим қилганлар. Ислом давоми...

3375 15:00 / 28.01.2021
Минг афсуслар бўлсинким, ҳижрий еттинчи асрдан кейин барча исломий билимлар бошига тушган таназзул тасаввуфни ҳам четлаб ўтмади. Замон ўтиши билан тасаввуфнинг давоми...

3838 05:00 / 09.03.2017
Ливиялик олим доктор Алий Саллобий ҳақиқий мусулмон билан радикал мусулмоннинг фарқини ажойиб тушунтириб берди1. Ҳақиқий мусулмон ўз иймони билан машғул давоми...

3427 15:29 / 13.12.2021