1446 йил 21 шаввол | 2025 йил 19 апрель, шанба
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN
Аудио (дисклар)

"Ҳадис ва Ҳаёт" 36-жуз (mp3)

05:00 / 09.03.2017 3458 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

"Ҳадис ва Ҳаёт" 36-жуз (mp3)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Зуҳд ва рақоиқлар» деб номланган 36-жузи ёзилган аудиодисклар савдога чиқарилди.  

Туркумнинг ушбу жузи аудиодискидан зоҳидлик ўз ичига нималарни олишини, рақоиқ нималардан иборат эканлигини ўрганишингиз мумкин.
Зуҳд» сўзи луғатда бир нарсани тарк қилиш ва ундан юз ўгириш маъноларини билдиради.
«Зуҳд» сўзи уламолар истилоҳида дунё, мол-мулк, обрў ва мансабдан юз ўгиришни англатади.
Зуҳднинг мўмин бандага вожиб бўлган қисми охиратда зарар етказадиган нарсани тарк қилишдир.
Зуҳдга яқин маънони англатадиган «вараҳ» сўзи ҳам бор. Вараҳдан мурод, ҳалол нарсаларни олишдир. Зуҳд эса, ҳалол бўлса ҳам, ҳожатдан ташқари нарсани олмаслиқдир.
«Рақоиқ» луғатда «рақиқ»нинг жами бўлиб, «нозик», «ўта таъсирли» деган маъноларни билдиради. Бошқача қилиб айтганда, қалбни рақиқ, яъни юмшоқ қиладиган нарсалар, деганидир.
Рақоиқ Қуръони Карим ояти, ҳадиси шариф, мавъиза, кишининг қалбини юмшатадиган манзара ёки ҳолат бўлиши мумкин. Рақоиқ ҳисобланган нарсалар Аллоҳ таолодан қўрқишга, қалбнинг титрашига, кўзга ёш келишига сабаб бўладиган нарсалардир.


Муаллиф:  Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи:  «Ҳадис ва Ҳаёт». 36-жуз. «Зуҳд ва рақоиқлар» (CD МР3)
Нашриёт:  «SEMURG’ MEDIA» MChJ
Сана:   2011
Ҳажми:  713 дақиқа

Нархи:  3500 сўм 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитанинг 83-сонли тавсияси ила нашр этилган

Мурожаат учун телефон: (+998 71) 216 29 27

Ушбу аудио дискда қуйидаги маълумотлар билан танишасиз:



• Кириш
• Дунёдан огоҳлантириш ҳақида
• Хожатсиз бино яхшимас
• Бойлик қаноатдадир
• Ҳирс қўйиш ва чексиз умиддан сақлан
• Фақир ва фуқаролар фазли ҳақида
• Набий соллаллоҳу алайҳи вассалламнинҳ маишатлари
• Аҳли суффа
• Тилни тиймоқ - фарз
• Саломатлик узлатдадир
• Иймонниг баркамоллиги зарари йўқ нарсани тарк қилишдадир
• Аллоҳ таолонинг ҳукмига сабр қилишда улуғ ажр бордир
• Қазо ва қадар ҳақида
• Қадар ҳақида низо қилиш керак эмас
• Ажаллар ва ризқлар чегаралангандир
• Қалблар роҳманнинг қабзасидадир
• Кофирларнинг болалари ҳақида ворид бўлган нарсалар
• Фитрат аҳли ҳақида келган нарсалар
• Ишлар хотимага қараб бўлади
• Амали солиҳга шошилиш вожибдир
• Аллоҳ таолодан хавфда бўлиш
• Аллоҳ таолога таваккал қилиш
• Рақоиқлар ҳақида
• Жаннатга кириш аллоҳ таолонинг фазли ила бўлур
• Омонатнинг кўтарилиши
• Садақанинг фазли ҳақида
• Амри маъруф ва наҳйи мункар ҳақида
• Баъзи ўтганларнинг хабарлари
• Бешикда гапирганлар
• Иблис ва унунг лашкарлари
• Жин ҳақида маълумот
• Мукаррам фаришталар
• Хулоса

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ният, ихлос, илм мр399871 2162927

4362 05:00 / 09.03.2017
quotБахтиёр оилаquot китобининг аудиодиски MP3Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг .Бахтиёр оила, номли китобларининг аудио диски савдога чиқарилди. давоми...

9773 05:00 / 09.03.2017
Қуръон ўқитиш ва ёдлаш усуллари MP3Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймМуҳтарам азизлар Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзининг муқаддас каломини тартил билан ўқишни буюрган. давоми...

16113 05:00 / 10.03.2017
quotЗикр аҳлидан сўранг 2қисмquot МР3 сотувга чиқдиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламига мансуб бўлган, .Зикр аҳлидан сўранг, номли китобнинг давоми...

3171 05:00 / 10.03.2017