1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг янги жузининг тақдимоти

18:34 / 09.09.2023 1246 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 2023 йил 9 сентябрь куни «Hilol-Nashr» нашриёт-матбаасининг мажлислар залида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Фитналар ва Қиёмат аломатлари» номли 32-жузи илк бор нашр этилиши муносабати билан таништирув тақдимоти ўтказилди. Маросимга юртимизнинг пешқадам устоз уламолари, диний-маърифий соҳада узоқ йиллар фидокорона меҳнат қилиб келган ва келаётган азизлар, ўткир қалам аҳллари ва китоб ихлосмандлари ташриф буюрдилар. 

Тақдимот бошловчиси Қамариддин Бекмуҳаммад барча меҳмонларнинг ташрифи учун ташаккур айтиб, «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси раҳбари, устоз Исмоил Муҳаммад Содиқ домлага илк сўз навбатини берди.

Устоз тақдимотни очиб бериб, ташриф буюрганларга ташаккур изҳор этиб, «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Фитналар ва Қиёмат аломатлари» номли янги 32-жузи илк бор нашр этилгани муносабати билан барчани қутладилар. Исмоил домла нутқлари давомида лойиҳа муаллифи фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари комил ва шомил шарҳлардан иборат «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг халқимизга нечоғлик муҳимлигига қаратган эътиборлари, китобнинг илк ёзилиш жараёнлари ҳақида маълумотлар бериб, ушбу силсиланинг илк муҳаррири бўлган Мурод Мансур роҳимаҳуллоҳнинг саъй-ҳаракатлари ва ҳиммату фидокорликлари борасида алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Шунингдек, президент фармонига мувофиқ, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳнинг олий даражали «Имом Бухорий» ордени билан тақдирланганларини яна бир бор эътироф этиб, бунга сабабчи бўлганларга миннатдорчилик билдирдилар. 


Шундан сўнг ижодий жамоа аъзолари томонидан тайёрланган «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласи ҳақида ҳикоя қилувчи видеолавҳа намойиш этилди.


Кейин эса «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг янги 32-жузи ҳақида устоз Мансур Али Тожимуҳаммад ўғли илмий далиллар асосида мисоллар келтириб, батафсил маълумот бериб ўтдилар. Жумладан, уламолар томонидан ҳадисларга берилган шарҳлардан мисоллар келтириб, Қиёмат аломатларига нисбатан қандай муносабатда бўлиш кераклигини атрофлича тушунтириб, тақдимоти бўлаётган китобни бугунги замон мусулмонлари мутолаа қилиши зарур эканлигини таъкидладилар. 

 

Тадбир давомида улуғ устозларимиздан Зоҳиджон домла Қодиров сўз олиб, шайх ҳазратларини хотирлаб, аввал ушбу китобларни чоп этиш машаққат бўлганини, ҳозирда эса юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида бундай асарларнинг нашр этилиши халқимизга манфаатли бўлаётгани ҳақида айтиб ўтдилар. Шунингдек, устоз фитналар мавзусида баъзи тарихий маълумотларни эслаб, тадбир иштирокчиларига тақдим этдилар. 


Шундан кейин илк бор нашр этилиб, тақдимоти бўлаётган «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг 32-жуздаги мавзулари бўйича ўтказилган сўровнома видеолавҳаси тақдим этилди. 


Сўнгра, ёзувчи, адиб, устоз Эркин Маликнинг китоб муқоваси борасида битилган хотиралари бошловчи Қамариддин Бекмуҳаммад томонидан ташриф буюрган меҳмонларга ўқиб эшиттирилди. 


Кейин тадбирнинг тақдирлаш қисмига навбат берилди.


«Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг илк муҳаррири, жонкуяр адиб, адабиётшунос олим Мурод Мансур раҳимаҳуллоҳга севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларини ўзбек китобхонларига равон, халқчил тилда етказиш, исломий маърифат таратиш йўлидаги фидокорона хизматлари, сермашаққат меҳнатлари, тинимсиз ижодий фаолияти учун шаҳодатнома тақдим этилди. Мукофот адибнинг фарзандига топширилди. 

 

 

 


Бундан ташқари халқимизнинг маънавий-маърифий қадриятларини, маданий меросини асраб-авайлаш, ёш авлодни буюк аждодларимизга муносиб равишда тарбиялаш, уларнинг Ватанимиз тарихи, бугуни ва эртаси олдидаги масъулиятини ошириш, зарарли таъсирлардан ҳимоялаш, юртимизда китобхонликни кенг тарғиб қилишга қўшган муносиб ҳиссаси учун қуйидаги азизлармиз ташаккурнома билан тақдирландилар:
Абдулбоқий Ғуломов - муқова дизайнери
Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф - араб тили муҳаррири
Эркин Малик- муҳаррир
Озод Мунаввар - муҳаррир
Барно Саидраҳмон - муҳаррир
Мансур Қаюмов - саҳифаловчи
Ҳабибуллоҳ Шукруллоҳ - саҳифаловчи
Аҳрор Аҳмедов – «Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси бош муҳаррири
Тадбир якунида устоз Исмоил Муҳаммад Содиқ катта ҳажмдаги Қуръони Карим нашр этилганини хушхабарини эълон қилдилар. 

 


Сўнгра анъанага мувофиқ, Қуръони Карим тиловат қилинди. Тиловатни юртимизнинг машҳур зийнат қориларидан, Қуръони Карим ходими Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид ўқиб бердилар. Улуғ устозларнинг хайрли дуолари билан тақдимотга якун ясалди. 


Аллоҳ таоло ушбу китобни барчамизга манфаатли ва хайрли айлаб, турли фитналардан Ўзи асрасин. 


Тадбирни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин: https://www.youtube.com/live/45b1fs18Xjc?si=m4yckpdnisjr-qil

 

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шу йилнинг декабр ойида юртимизнинг таниқли уламолари Исмоилжон домла Муҳаммад Содиқ ҳамда Муҳаммад Айюб домла Ҳомидов Жанубий Кореядаги ватандош диндошларимиз давоми...

1344 20:06 / 11.12.2022
Париждаги араб маданияти кўргазмасида Қуръони Каримнинг нодир қўлёзмалари тақдимоти турли мамлакатлардан ташриф буюрувчиларда катта қизиқиш уйғотди. Бу ҳақда давоми...

870 11:20 / 07.11.2023
Islom.uz порталидакўп йиллар давомида фаолият юритиб келган Назокатхон Қосимовага волидаи муҳтарамалари вафоти муносабати билан уларнинг барча оила аъзоларига, давоми...

1286 15:45 / 16.02.2023
Аввал хабар қилганимиздек, Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган .Имом Абу Мансур Мотуридий ва Мотуридия таълимотини ўтмиш ва бугун, мавзусида халқаро конференция давоми...

2208 19:29 / 02.03.2020
Видеолар
Аудиолар

137651 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

57719 14:35 / 11.08.2021