1447 йил 30 ражаб | 2026 йил 19 январь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мисрда Қуръоннинг биринчи урду тилидаги таржимаси нашр этилди

10:20 / 09.06.2021 2255 pdf Ўқиш режими + -

Мисрнинг вақфлар вазирлиги ҳузуридаги Ислом ишлари бўйича олий кенгаш билан ҳамкорликда Қуръоннинг биринчи урду таржимаси нашр этилди. Бу ҳақда Миср янгиликлар сайти хабар беради.

Қуръоннинг урду тилидаги таржимасини Абдул Назирхон ва Воҳид Ҳасан Азарий амалга оширдилар. Шунингдек, Ал-Азҳар университети Тиллар ва таржима факультети урду тили кафедраси мудири Аҳмад Муҳаммад ал-Қози ҳам кўриб чиқдилар.

Мисрнинг вақфлар вазири Муҳаммад Мухтор Жума ҳам Қуръони Каримнинг урду тилига биринчи таржимаси ҳақида кириш сўзини ёзган ва Миср Ислом ишлари бўйича олий кенгаши ушбу таржимани тақдим этгани, баҳолагани ва кузатгани учун миннатдорчилик билдирди.

Кенгаш Қуръоннинг урду тилидаги таржимаси тез орада Мисрнинг вақфлар вазирлиги ва Ислом ишлари бўйича Олий Кенгаш веб-сайтларида оммага тақдим этилишини эълон қилди.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ушбу рўйхатга umra.uzbektourism.uz нашрининг маълумотига кўра, жами 34 та компания киритилган. Умра зиёратини ташкил этиш учун лицензияга эга туроператорлар рўйхати.Sultan давоми...

5278 13:07 / 21.11.2023
Бу йилги Қурбон ҳайити байрамини мусулмонлар кўтаринки кайфиятда нишонлаш учун барча имкониятларни ишга солишди.Kawa news хабарига кўра, Қурбон ҳайити дунёнинг давоми...

1844 10:59 / 23.07.2021
АлАзҳар Халқаро Қуръон мусобақаси ташкилий қўмитаси берган маълумотга кўра, мусобақа 5 босқичда ўтказилади. IQNAнинг хабар беришича, ташкил қўмита мусобақа давоми...

2360 15:00 / 04.01.2019
Бугун 6 июл куни юртимизнинг таниқли уламолари Тошкент вилояти Бўка ва Пискент туманларига ташриф буюришади.Бугуннинг ўзида.Полвон тўра, жоме масжидига1. давоми...

1844 11:40 / 06.07.2021