1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мир Араб олий мадрасасида имом-хатибларга малака ошириш ўқувлари бошланди

12:35 / 22.08.2023 1489 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 22 август куни Бухоро вилоятидаги Мир Араб олий мадрасасида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоятлар ҳамда туман-шаҳар бош имом-хатиблари учун малака ошириш ўқувлари бошланди.

Илк машғулотларда Президент маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов нутқ сўзлади.

Сўзга чиққан нотиқлар мазкур малака ошириш ўқувларидан кўзланган мақсад мамлакатимизнинг янги тараққиёт даврида диний соҳа ходимлари олдида турган диний-маърифий ишларни янада жадаллаштириш, ёшларни ҳар томонлама етук шахс сифатида тарбиялаш, уларни ёт ғоялар таъсиридан сақлашга қаратилган тарғиботларни кенг кўламда ташкил этиш, айниқса, бош имом-хатибларнинг фуқаролар билан ишлаш, масжидлар ишини юритиш, аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож қатлам вакилларини жамиятга қайтариш билан боғлиқ фаолиятларини самарали олиб бориш эканини алоҳида қайд этдилар. 

Ташриф давомида Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Мир Араб олий мадрасасининг янги биносида талаба-ёшлар ва мударрисларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишиб, муҳим тавсиялар бердилар.







Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Туркияда...Туркиянинг йирик шаҳарларидан бири Истанбул масжидларида якшанба оқшоми куни мавлид маросимлари кенг миқёсда ўтказилди. Ушбу маросимларда Қуръон давоми...

2226 14:33 / 19.10.2021
2023 йилнинг 23 январидан 23 апрелига қадар Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтадиган .Ислом санъати биринчи биенналеси,да Ўзбекистондан 17 та тарихий давоми...

2091 16:50 / 18.01.2023
Бугун, 9 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида Андижон вилоятида фаолият юритаётган давоми...

1692 14:32 / 09.10.2023
.Исломга бағишланган умр,Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ хотираларига бағишлаб ишланган кўрсатувни томоша қилдим. Яхши, бу ишни давоми...

2695 13:33 / 30.12.2021