1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистонда сақланаётган VIII асрга оид энг қадимий Қуръон Саудия Арабистонида намойиш этилади

16:50 / 18.01.2023 2089 pdf Ўқиш режими + -

2023 йилнинг 23 январидан 23 апрелига қадар Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтадиган «Ислом санъати биринчи биенналеси»да Ўзбекистондан 17 та тарихий экспонат намойиш этилади. Бу ҳақда Казинформ нашри хабар берди.

Биеннале «Дирия Биеннале» фонди томонидан Саудия Арабистони Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилади. Тадбирдан кўзланган мақсад ўтмиш, бугун ва келажакни боғлашдир. Унинг асосий мавзуси «Байтул-аввал» деб номланади. Бу ибора арабчадан олинган бўлиб «Биринчи уй» деган маънони англатади. Байтул-аввал — Қуръондан олинган атама бўлиб, у мусулмонлар учун энг муқаддас жой — Маккадаги Каъбага нисбатан қўлланилади.

Биенналеда Ўзбекистоннинг тарихий мероси Республика Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан тақдим этилади.

«Ислом санъати биенналесида Ўзбекистоннинг бебаҳо экспонатларини тақдим этиш биз учун катта шарафдир. Мамлакатимизнинг бой меросини халқаро аудиторияга етказиш ва намойиш этиш, мустаҳкам халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш Фонднинг муҳим вазифаси ҳисобланади. Кўргазмада иштирок этиш уни ҳаётга татбиқ этиш учун қулай имкониятдир, – деди Ўзбекистон Республикаси Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева.

Жиддадаги кўргазмада Ўзбекистон маданий меросини акс эттирувчи 17 та экспонат намойиш этилади. Уларнинг орасида VIII асрга тегишли Қуръони Карим, Ислом оламининг энг мўътабар қўлёзмаларидан бири бўлмиш ал-Бухорийнинг «Ал-жомиъ ас-саҳиҳ» ҳадислар тўплами, Самарқанд ва Афросиёб ҳудудидан топилган IX-X асрга тегишли сополдан ясалган тарихий кўза ва идишлар, миллий кийимлар ва бошқа кўплаб тарихий санъат асарлари оммага тақдим этилади.

Биеннале доирасида Фонд томошабинлар учун Ўзбекистон маданий мероси билан таништиришга қаратилган кенг кўламли ижтимоий дастур ташкил этишни режалаштирмоқда. Унда турли суҳбатлар, мусиқий чиқишлар, фильмлар намойиши, кулолчилик ва сўзана бўйича маҳорат сабоқлари ўтказилиши кўзда тутилган.

Манба
islam.ru
Мавзуга оид мақолалар
Бугун .Китобхонлик мактаби, лойиҳасининг навбатдаги сони ўтказилади. Лойиҳанинг бу галги сони муборак Рамазон ойига тайёргарлик мавзусида бўлади. Суҳбат давоми...

1799 09:27 / 24.03.2022
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг muslim.uz сайтида .Муфтий минбари, номли янги рукн ташкил этилди. Ушбу рукнда муфтий Нуриддин домла Холиқназаровнинг жума давоми...

4208 09:16 / 01.11.2021
Маълумки, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини муносиб кутиб олиш, Ислом дини тартибқоидалари асосида ҳилолни кузатиш бўйича ишчи гуруҳ давоми...

2145 15:09 / 28.04.2022
Россия Марказий банки Чеченистон пойтахти Грознийга асос солинганининг 200 йиллиги муносабати билан 3 рубллик юбилей тангасини чиқарди. Бу ҳақда Марказий банк давоми...

4702 09:53 / 07.09.2018