1447 йил 26 шаъбон | 2026 йил 14 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ хотирасига бағишланган ҳужжатли фильмни кўриб...

13:33 / 30.12.2021 2692 pdf Ўқиш режими + -

«Исломга бағишланган умр»

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ хотираларига бағишлаб ишланган кўрсатувни томоша қилдим. Яхши, бу ишни ташкиллаштирганлардан ва кўрсатувда қатнашган буюк алломалардан Аллоҳ рози бўлсин.

Лекин Шайх жаноблари шу ватан учун, шу ватандаги мусулмонлар учун умрларининг охиригача хизмат қилдилар, кўзларининг нурларини тўкдилар, вақтларини, куч-қувватларини, мол-дунёларини шу юртдаги мусулмонлар учун сарфладилар. У зотни қанча эслаб, ҳақларига дуои хайр қилинса кам! Барибир ҳақларини адо қилолмаймиз.

У зотнинг китобларидан мактабларда, ўрта ва олий таълим муассасаларида ёшларга таълим берилса, ўргатилсагина у зотнинг ҳақларини адо қилолган бўламиз. Мингта бундай кўрсатув тайёрлайлик, лекин ёзиб қолдирган асарларининг бирортасини ёшларга етказмасак, ўқитмасак, дарс қилиб ўтмасак бефойда.

Унутманг! Ҳазрат роҳимаҳуллоҳ умрларини биз ўзбеклар ва ўзбек тилида гаплашувчи мусулмонлар учун сарфладилар.

Аллоҳ таоло ҳазратимни, устозимни Ўзининг раҳмати ва мағфиратига олган бўлсин. Қиёматда у зотнинг шафоатларидан насибадор айласин.

Абдуллоҳ Раҳим

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рабиъул аввал ойига яна бир туҳфа билан .Hilol, нашриётининг бош дўконида .Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор, рисоласининг тақдимоти бўлиб ўтди.Ушбу тақдимотда Тошкент давоми...

1709 16:07 / 03.11.2020
Бугун 8 сентябрь куни Тошкент шаҳар бош имомхатиби Нуриддин домла Холиқназаров Тошкент шаҳри Миробод туманида янгидан қурилаётган .АлБадр, ҳамда Яккасарой давоми...

2978 14:21 / 08.09.2021
2021 йил 2 ноябр куни ижтимой тармоқларда .Бугун Самарқанд аэропорти томонларда .снос,га тушган ҳудудда олиб борилаётган қазиш ишлари жараёнида тупроқ остидан давоми...

3313 12:30 / 04.11.2021
Жорий йилнинг 28 июль куни юртимиздаги бир гуруҳ таниқли уламоларнинг Сурхондарё вилоятига ташрифлари бошланади.Сафар давомида маънавиймаърифий учрашувлар, олис давоми...

2415 15:28 / 28.07.2021