1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Бағрикенглик, инсониятнинг бахтига кафолат берувчи мукаммал дин фақат Исломда

19:00 / 01.08.2023 1640 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

ﯚ ﯛ ﯜ ﯝﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ ﯧﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ

«Бугунги кунда сизларга барча пок нарсалар ҳалол қилинди. Китоб берилганларнинг таоми сиз учун ҳалолдир. Сизнинг таомингиз улар учун ҳалолдир. Иффатлари сақланган мўминалар ва сиздан олдин китоб берилганлардан бўлган иффатлари сақланган аёллар ҳам, агар иффатингизни сақлаган, зинога бормаган ва ўйнаш тутмаган ҳолингизда маҳрларини берсангиз, (сизга ҳалолдир). Ким иймонни инкор қилса, унинг амали ҳабата бўлади ва у охиратда зиён кўрувчилардандир» (Моида сураси, 5-оят).

Бу ояти каримада:

«Бугунги кунда сизларга барча пок нарсалар ҳалол қилинди», – деб олиймақом маъно таъкидланмоқда. Шунингдек, ҳалол-ҳаром масаласида ғайридин миллатлар билан ҳам ўзига хос муомалалар, кенгчиликлар борлиги эслатилиб, бу ҳақда баъзи ҳукмлар баён қилинмоқда:

«Китоб берилганларнинг таоми сиз учун ҳалолдир. Сизнинг таомингиз улар учун ҳалолдир».

Ислом мусулмонларнинг номусулмонлар билан бирга тинч-омон яшашга рухсат берган. Лекин шунинг ўзи етарли эмас. Модомики, мусулмонлар жамиятда бошқа дин вакиллари билан биргаликда яшар эканлар, табиийки, ўртада турли шаклда яқин алоқалар бўлиши, ўзаро борди-келди қилишлари мумкин. Шундан келиб чиқиб, мусулмонларга аҳли китобларнинг сўйган сўйишлари ҳалол қилинган. Бу оятда «таом» сўзи қўлланган, аммо ундан аҳли китобларнинг барча таомлари, жумладан, чўчқа ёки бошқа ҳаром ҳайвонларнинг гўшти, ароққа ўхшаш ичимликлари ҳам ҳалол экан-да, деб тушунилмаслиги керак. Бу нарсаларнинг ҳаромлиги ўз-ўзидан ҳаммага маълум. Асли ўзи ҳалол бўлган бошқа нарсалар ҳақида ҳам аввал айтиб ўтилди. Демак, бу ерда гап гўшти асли ҳалол бўлган ҳайвонлар аҳли китобларнинг динлари асосида сўйилган бўлса, ҳалол бўлиши ҳақида кетмоқда.

Баъзи кишилар «Сизнинг таомингиз улар учун ҳалолдир», дейиш нима учун керак бўлди экан? Улар Қуръон ҳукмига амал қилишмайди-ку? Ҳалол-ҳаромнинг фарқига ҳам боришмайди-ку, дейишлари мумкин. Уламоларимиз бунга жавобан «Мазкур хитоб мўминларга қаратилган, сизлар ҳам уларга ўз таомингиздан берсангиз бўлаверади, деганидир», – дейдилар.

Бошқа дин вакилларига нисбатан Исломдаги бағрикенглик ушбу ҳукм билан чегараланиб қолмайди, балки яна ҳам чуқурроқ, яна ҳам нозикроқ масалада – никоҳ масаласида ҳам кўринади:

«Иффатлари сақланган мўминалар ва сиздан олдин китоб берилганлардан бўлган иффатлари сақланган аёллар ҳам, агар иффатингизни сақлаган, зинога бормаган ва ўйнаш тутмаган ҳолингизда маҳрларини берсангиз, (сизга ҳалолдир)».

Мусулмон эркак кишига иффати сақланган муслимага, иффатли бўлиб, зинокор бўлмай ва ўйнаш тутмай, маҳрини бериб уйланиши шарт бўлганидек, аҳли китобдан бўлган иффати сақланган, покиза аёлларга уйланишида ҳам мазкур нарсалар шарт қилинди.

Аввал айтиб ўтганимиздек, бир жамиятда яшаётган икки диндаги шахс ўртасида уйланиш масаласи ҳам кўтарилиши мумкин. Шунинг эътиборидан Исломда мусулмон эркакнинг аҳли китоб аёлга уйланишига рухсат берилган. Бундай никоҳда хотин ўз истагига биноан, динини ушлаб қолиши мумкин. У ўз динининг кўрсатмаларига амал қилаверади. Ислом дини унинг ҳамма ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилади. Бундай бағрикенглик жамики инсониятнинг бахтига кафолат берувчи мукаммал дин бўлмиш Исломга хос, холос. Бу ҳукмнинг нақадар инсонпарвар эканини англаб етиш учун бошқа динларга бир назар солишнинг ўзи кифоя.

Масалан, насороларнинг динида католик мазҳабидаги эркак ҳатто православ мазҳабидаги аёлга уйлана олмайди. Шунингдек, протестант ёки моруний мазҳабидаги аёлга ҳам уйланолмайди.

Ушбу ўта аҳамиятли ҳукмларнинг сўнгида шиддатли таҳдид келяпти:

«Ким иймонни инкор қилса, унинг амали ҳабата бўлади ва у охиратда зиён кўрувчилардандир».

Мазкур ҳукмларга оғишмай амал қилиш иймондандир, бошқача қилиб айтганда, иймон белгисидир. Кимки ушбу ҳукмлардан юз ўгирса, иймонни инкор қилган, ундан юз ўгирган бўлади. Иймондан юз ўгирган, иймонни инкор қилган одамнинг эса аввал қилган ҳамма амаллари беҳуда кетади. Бу маъно Қуръон матнида «ҳабата» сўзи билан ифодаланган. Бирор ҳайвон заҳарли ўсимлик еб, қорни шишиб ўлса, «Ҳабата кетди», дейилади. Ботил амал ҳам заҳарли ўсимликка ўхшайди, уни қилган кимсага офат келтиради. Энг ёмони – охиратда у зиёнкорлардан бўлади.

«Тафсири Ҳилол» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Инсон сурасида шундай марҳамат қилади .Ўзлари таомни яхши кўриб турсалар ҳам, уни мискин, етим ва асирларга берарлар, 8оят.Ана, биродарлар, давоми...

4159 13:17 / 25.12.2018
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қиладиАлбатта, Аллоҳнинг ҳузурида Ийсо худди Одамга ўхшайдир. Уни тупроқдан яратиб, сўнгра унга .Бўл, ndash деди, бас, у давоми...

5430 18:30 / 08.09.2021
.Айтгин .Қайси нарса гувоҳликда улуғроқдир, Айтки .Аллоҳ сиз билан менинг ўртамизда гувоҳдир. Менга ушбу Қуръон Унинг ила сизларни ва у етиб давоми...

633 19:00 / 02 сентябрь
Аллоҳ таоло Ўзининг Каломида шундай марҳамат қилади .Ва .Биз насоролармиз,, деганлардан ҳам аҳду паймонларини олдик. Бас, улар ўзларига эслатилган давоми...

1801 19:00 / 23.08.2023
Аудиолар

210897 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130160 14:35 / 11.08.2021