1447 йил 1 шаъбон | 2026 йил 20 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Зоҳирига қараб ҳукм чиқармаслик

11:00 / 21.08.2023 2796 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кичик бир қишлоқда тикувчи чол яшар экан. Лекин у қимматбаҳо ва чиройли кийимларни тикар ва яхшигина нархга сотар экан.


Кунлардан бир кун шу қишлоқда яшайдиган камбағал кишилардан бири келиб тикувчига дебди: Сиз касбингиз орқали яхшигина даромад топасиз, лекин нима учун бизга ўхшаган фақиру фуқароларга эҳсон қилмайсиз. Ана, қишлоғимиздаги қассобни кўринг, у ҳар ойда камбағаллар учун маълум миқдордаги гўштни текинга тарқатади. Шундан ўрнак олсангиз бўлмайдими?!-дебди. Тикувчи чол унга ҳеч нарса демай, жилмайибгина қўя қолибди.


Тикувчининг муомаласидан камбағал яна ҳам дарғазаб бўлиб чиқиб кетибди ва бутун қишлоққа тикувчини хасис ва зиқна деб ёмонлаб чиқибди. Унинг гапидан таъсирланган қишлоқ аҳлида тикувчига нисбатан нафрат пайдо бўлибди.. 


Бир қанча муддат ўтиб тикувчи қаттиқ бетоб бўлиб, ётиб қолибди. Ён атрофидаги ҳамсоялар ҳам унинг ҳолидан хабар олишмабди. Шу ётганича тикувчи қайтиб турмабди, вафот этибди.


Кунлар ўтиб қишлоқ камбағаллари қассоб ҳеч кимга гўшт бермай қўйганлиги пайқаб қолишибди. Бунинг сабабини сўраш учун қассобнинг олдига боришибди. Шунда қассоб: тикувчи чол ҳар ойда менга маълум миқдорда маблағ бериб, шунинг қийматида камбағалларга текинга гўшт тарқатишимни айтар эди. Вафотидан кейин пул келиши тўхтаб қолди. Шунинг учун бундан буёғига сизларга текинга гўшт бера олмайман, дебди.


Қиссадан ҳисса шуки, одамларнинг зоҳирига қараб шошилинч ҳукм чиқарманг, сизга маълум бўлмаган баъзи бир ишлари бўладики, билганингиздан кейин  эҳтимол у ҳақидаги фикрингиз бутунлай ўзгарар.


Қалблардаги нарсани фақат Угина билур.

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 16 июндаги 03-07/4775-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сўфи Оллоёр .Саботул ожизин, асарида бир ҳикояни келтиради .Абдуллоҳ ибн Муборак саҳрода йўлдан адашибди. Юрибюриб, узоқдан бир қудуқни кўргач, энди арқон ва бир давоми...

1913 13:52 / 06.04.2023
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади.Ҳар бир жон ўлимни тотувчидир. Сизларни ёмонлик ва яхшилик ила имтиҳон учун синаймиз ҳамда Бизгагина давоми...

2687 11:00 / 16.06.2020
Исломда уч кундан кўп аразлашиб юрмаслик лозим. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мусулмон киши учун уч кундан кўпга дин биродарини аразлашиб тарк давоми...

949 13:09 / 11.08.2025
. . Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким жамоатдан бир қарич узоқлашса, бўйнидан Ислом бўйинбоғини ечган давоми...

1600 11:30 / 21.02.2024