1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Танловлар

Замонасида тақво билан ажралиб турган зот

14:48 / 04.07.2023 1553 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳазрати Жунайдни устозлари, Маъруф Кархийни шогирди бўлганлар. Тақвода ўз замонасининг ягоналаридан бўлганлар. У зот бозорда савдо қилар экан. Бир куни олдиларига Маъруф Кархий олдида бир етим гўдакни етаклаб келибди. Шунда Сарий Сақотийга: «Мана бу гўдакни кийинтириб қўйгин» дебдилар. Сарий Сақотий айтадиларки: «Ман у гўдакни кийинтириб қўйдим, Маъруф Кархий жуда хурсанд бўлиб кетди» ва Маъруф Кархий «Аллоҳ сенга дунёни ёмон кўрсатиб қўйсин, ўзинг турган ҳолатдан қутқариб, сенга роҳат бериб қўйсин» дедилар. «Шу дўконда турганимда дунё мен учун энг ёмон нарсага айланиб қолди» дейдилар. Бир дуо билан қалбидан дунёни муҳаббати чиқиб кетган бўлади. «Мен топган ҳамма яхшилик, тақво Маъруфнинг баракатидан» дейдилар.

Жунайд айтадиларки: «Сарий Сақотийдан кўра серибодат одамни кўрмадим. 98 ёшга боргунича ёнбошлаб ётганини кўрмаганмиз, фақат ўлим касалида ётиб қолди, холос».

Сарий Сақотий айтар эканларки: «Тасаввуф учта маънога қўйилган исмдир».

1. Маърифатининг нури тақвосининг нурини ўчирмаган. Маърифати дегани, Аллоҳ таоло ҳақида ҳосил қилган илмлари. Қалбига тушган маърифатлар, ирфонлар. Шу нур тақво нурини ўчирмайди, яъни озгина маърифатдан Аллоҳ таоло баъзи бир нарсаларни билдириб қўйса, ўзидан кетиб тақво йўлини тарк этиб қўймайди.

2. Ботин илмидан китоби суннатни зоҳирига зид келадиган нарсани гапирмайди. ботин илмидан бир илмни ёки бир нарсани гапирмайдики, агар китоби суннатни зоҳирига зид келадиган бўлса. Чунки ҳеч қачон ҳақиқат шариатга зид келиши мумкин эмас.

3. Аллоҳни ҳаром қилган нарсаларини чегарасини бузишга олиб келмайди. Чунки баъзи бир одамларга Аллоҳ таоло томонидан шундай лутф бўлиб нимадир берилса, гоҳида ўша одам ўзидан кетиб қолади. У одам ҳақиқий мутасаввуф эмас, демоқчи.

Сарий Сақотий 257-йили вафот этган эканлар. Яъни Имом Бухорийдан бир йил кейин.

Жунайд айтадики: «Мендан Сарий Сақотийдан «Муҳаббат нима?» деб сўради. Мен «мувофиқ келиш» дедим. Яъни севган киши севилмишни ҳамма хоҳишига рози бўлишлиги. Яна бошқалар «маҳбубни устун қўйиш» дейишди. Шунда Сарий Сақотий билагини очиб, терисини чўзган эди, чўзилмади, кейин айтдики: «Агар мана шу тери шу суякка агар Аллоҳни муҳаббатидан ёпишиб қолса, шунда мен муҳаббатда содиқ бўламан деди-ю, ҳушдан кетиб қолди» дейдилар. Кейин юзидан шунақа нур таралиб кетдики ўша ётган пайтида ойга ўхшаб кетди, ҳолбуки буғдойранг одам эди.

Сарий Сақотий айтган эканларки: «30 йилдан бери бир марта айтган «Алҳамдулиллаҳ» деганимга, истиғфор айтаман». Қандай қилиб дейишганда айтган эканларки: «Боғдодда бозорга ўт кетди, шунда одамлардан бири келиб менга «Хурсанд бўлинг сизни дўконингиз куймади» деди, мен Алҳамдулиллаҳ дедим. Ўша Алҳамдулиллаҳ деганимга 30 йил бўлган бўлса, ўша Алҳамдулиллаҳ деганимга истиғфор айтаман. Чунки мусулмонлардан кўра ўзимга яхшилик бўлганидан хурсанд бўлганимга».

Сарий Сақотий тақво ва ибодатлари билан айтар эканларки: «Ман бир кунда ойнага бир-неча марта бурнимга қарайман. Қилган қилмишларимга Аллоҳ мени юзимни қорайтириб қўймаябдими деб қўрққанимдан» деганлар. Бизни Аллоҳ таоло билан муомаламиз деярли узилган. Намоз ўқиш, ибодатнинг кўриниши бор, лекин асли убудият у эмас, Аллоҳдан доим қўрқиб туриш доим Аллоҳга муҳаббат боғлаб туриш билан бўлади. Мана шундай хавфда туриш, Аллоҳ таолони муомаласини тўғри қилган одамни ишидир. Бу ўзини ожизлигини билган орифни иши шу бўлади. Аммо аксинча ғофил бўлса, у одам Аллоҳни мағфиратидан минг чақирим наридаги одам бўлади.

Айтган эканларки: «Мен жаннатга тез олиб борадиган тўғри, қисқа йўлни биламан». «У нима?» дейилса, «Бировдан бир нарса сўрамайсан, бировдан бир нарса олмайсан, ёнингда бировга бергудек нарса ҳам турмайди» деган эканлар. Имом Бухорийни ривоятларида келади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни аср намозини ўқиб, шошганча кийимларини судраганча ҳужрага кириб кетдилар. Чунки одатда намоздан кейин зикр қилар эдилар. Саҳобаларга бу ғариб туюлиб «Бир ҳодиса бўлди, шекилли» дейишди. Чиққанларидан кейин «Нимага шундай қилдингиз» деб сўрашганда, айтдиларки: «Уйда садақага келган бир тилла бор эди. Ўшани кечгача уйда турмасин, тарқатиб юборай дедим» деганлар. Ёнларида умуман яроқли нарса ушламаганлар, тарқатиб юборганлар, мана шу суннатдир.

Айтган эканларки: «Мен истар эдимки, Бағдоддан бошқа ерда ўлсам. Чунки ер, қабр мени қабул қилмай қолиб шарманда бўлиб қолишдан қўрқаман» деган эканлар. 98 йил ибодатда юриб, ёнбошлаганини биров кўрмаган одам шундай хавотирда бўлган. Бу амалга таянмаганликдан бўлган, мен суннатга амал қилябман, бошқалар амал қилмаябди, деб амалга таянишни ўзи хато бўлади.

Сарий Сақотий «Аллоҳумма маҳма аззабтани бишайин фала туаззибни бизуллил ҳижаб-Парвардигор нима билан азобласанг азоблагину, дийдорингдан тўсилиш хорлиги билан азобламагин» деб дуо қилар эканлар.

Байт

Ишқ эли жаннатни суймас ҳофизо беруйи ёр-ёрни,

Аллоҳни кўрмаса ишқ аҳли жаннатни истамайди.

Агар дийдор неъмати бўлмаса ошиққа жаннат жаҳаннам бўлади. Орифлар айтадики: «Агар жаннатда Аллоҳ дийдорини кўрсатмаса орифлар Аллоҳдан кишилар жаҳаннамдан қандай паноҳ сўраса жаннатдан ҳам шундай паноҳ сўрайди.

Жунайд айтадиларки: «Бир кун Сарий Сақотийни олдиларига кирсам, йиғлаб ўтирган эканлар. «Нима йиғлатди сизни?» десам, «Бу кеча қизим келиб, кеча иссиқ бўлди, кўзада сув осиб қўйябман, ичасиз» деб ёнимга илиб қўйди. Ухлаб қолибман, тушимда гўзал суратдаги бир қиз осмондан тушди. Унга «Сен кимникисан» десам, «Кўзаларда совитиб қўйилган сувни ичмайдиган инсонларникиман» деди. Кейин туриб кўзани ерга уриб синдириб юбордим» дейдилар. Жунайд «Кирсам синиқларига ҳам тегмаган эканлар», дейди. Бу нафсни тарбияси учундир, инсон нафсини жиловлаб туриш учун гоҳида мубоҳ нарсани тарк қилади. Бу нафсни жиловлаш учун, бутунлай тарк этиш учун эмас.

 

Имом Қушайрий раҳматуллоҳи алайҳин

 «Рисолатул Қушайрийя» китоби асосида тайёрланди.

 

Юсуфхўжа Таиров

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 16 июндаги 03-07/4775-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Шайх Абдуллоҳ Балтажий солиҳ, парҳезкор ва ибодатгўй эди. У каромат соҳиби, Аллоҳнинг валий бандаларидан эди. Қалби билан кўп нарсаларни кўрар, баъзи ишларни юз давоми...

1673 15:17 / 30.05.2023
Islom.uz портали томонидан Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида ташкил қилинган .Арбаъин, мусобақасининг биринчи куни давоми...

1349 17:31 / 06.02.2021
Тўлиқ исми ва таваллуди Абу Довуд Абдураҳмон ибн Ҳурмуз алМаданий Аърож. У Муҳаммад ибн Робиъа ибн Ҳорис ибн Абдулмутталиб Ҳошимий Маданийнинг мавлоси бўлган. У давоми...

938 14:32 / 25.05.2023
Тўлиқ исми ва таваллуди Шайх Саид ибн Аҳмад ибн Алий Оли Адас алАнабтовий ҳижрий 1345, милодий 1927йили Фаластиннинг Жанин шаҳри яқинидаги Ҳадиса қишлоғида туғилган. давоми...

1513 12:42 / 31.05.2023