1447 йил 4 Рамазон | 2026 йил 22 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Олий ва ўрта-махсус диний таълим муассасаларига ҳужжат қабул қилиш муддати бўйича эслатма

10:51 / 15.06.2023 1559 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 2023-2024 ўқув йили учун абитуриентларнинг ҳужжатлари оффлайн шаклда, яъни таълим муассасаси қабул ҳайъати томонидан қабул қилинади.  

Ўрта махсус ислом таълим муассасаларида:
2023 йил 20 июндан 20 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача).
 
Олий диний таълим муассасаларида:

Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасаси бўйича:
2023 йил 20 июндан 20 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача).

Ҳадис илми мактабида:
2022 йил 20 июндан 10 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача).

Талаб қилинадиган ҳужжатлар:
– таълим муассасаси ректори номига ариза;
– паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
– ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) асл нусхаси;
– 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ҳамда орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);
– “Ягона олимпиада” танлови дипломи (танловда 1-, 2- ва 3-ўринни эгаллаган иштирокчилар учун).

Диний таълим муассасаларига оид энг муҳим маълумотлар, долзарб савол-жавоблар ва сўнгги янгиликларни muslim.uz сайти ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизда кузатиб боринг.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Аввал хабар берганимиздек, бугун, 16 май куни Самарқанд вилоятидаги Ҳадис илми мактабида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари давоми...

1491 21:44 / 16.05.2023
Тошкент шаҳрида ўтказилаётган Ислом банкчилиги ва молияси бўйича форум давом этмоқда.Жаҳон банки гуруҳининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақаси етакчиси давоми...

2098 16:10 / 03.05.2019
Ислом таълимотларини тўғри англаш ва амалга оширишда мазҳабларнинг тутган ўрни беқиёсдир.Хусусан, юртимизда асрлар давомида ҳукм суриб келаётган Ҳанафий давоми...

642 21:46 / 16.10.2025
Фазилатли устоз, аллома, муҳаққиқ, етук муҳаддис олим, шайх Муҳаммад ибн Муҳаммад Аввома ҳазратлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов давоми...

2911 21:22 / 15.08.2021