1447 йил 16 шаъбон | 2026 йил 04 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Мазҳабга эргашиш зарурати» мавзусида маърифий суҳбат бўлиб ўтди

21:46 / 16.10.2025 615 pdf Ўқиш режими + -

Ислом таълимотларини тўғри англаш ва амалга оширишда мазҳабларнинг тутган ўрни беқиёсдир.
Хусусан, юртимизда асрлар давомида ҳукм суриб келаётган Ҳанафий мазҳабининг аҳамиятини ёшлар онгига сингдириш муҳим вазифалардан ҳисобланади. 

Шу муносабат билан, “Октябрь – Ҳанафий мазҳабини ўрганиш ойи” доирасида “Ақоид ва Фиқҳий фанлар” кафедраси томонидан “Мазҳабга эргашиш зарурати” мавзусида маърифий суҳбат ташкил этилди.

Суҳбатни кафедра катта ўқитувчиси Ҳасан домла Қодиров олиб борди.
Домла ўз маърузасида дин, Қуръон ва шариат инсон зиммасидаги улкан омонат эканини таъкидлаб, унинг ҳукмларини тўғри англашда Ҳанафий мазҳабининг беқиёс ўрнини ёритиб берди.

Ҳасан домла мазҳабга эргашиш бугунги мусулмон учун фақат тавсия эмас, балки зарурат эканини таъкидладики.
Мазҳаблар шариат аҳкомларини тизимли ўрганиш, ихтилофлардан йироқ бўлиш ва ҳавои нафсга эргашмасликка ёрдам беради. 

Тадбирда иштирок этган талабалар мазҳабга эргашишнинг диний-ҳуқуқий асослари ҳамда улуғ имомларимизнинг илмий услублари ҳақида фойдали маълумотларга эга бўлдилар.

Ушбу маърифий тадбир динимизни тўғри англаш, мазҳаб усулларини чуқур ўрганиш ва жамиятда мутаассибликка қарши соғлом диний иммунитетни шакллантириш йўлида муҳим қадам бўлди.

Манба
oliymahad.uz
Мавзуга оид мақолалар
2024 йил 13 сентябрь куни фазилатли шайх, муҳаддис Мустафо Абу Сулаймон Надвий ҳазратлари Самарқанд зиёратидан сўнг Бухоро шаҳрига етиб келдилар. Бухоро Марказий давоми...

1699 14:27 / 13.09.2024
Рамазон ойининг 27куни арафасида Маккадаги Масжидул Ҳаром ва Мадинадаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидлари намозхонлар билан тўлди. Ҳар йили давоми...

2093 14:00 / 30.04.2022
Хабарингиз бор, ўтган 2022 йилнинг 24 ноябридан 2023 йил 6 мартига қадар Вазирлар Маҳкамаси Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг масъуллигида давоми...

1893 17:23 / 11.04.2023
2021 йил апрелмай ойларида Тошкент шаҳридаги жоме масжидларида ўқиладиган таровиҳ намозларида Қуръони Каримни хатм қилувчи қорилар рўйхати тақдим этилди. Бу ҳақда давоми...

5086 18:30 / 12.04.2021