1447 йил 21 жумадис сони | 2025 йил 12 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Саййид Муҳйиддин махдум» ўрта махсус ислом таълим муассасасида семинар ўтказилди

17:04 / 23.02.2023 1607 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 23 февраль куни Андижон вилоятидаги «Саййид Муҳйиддин махдум» ўрта махсус ислом таълим муассасасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари раҳбарлари иштирокида семинар бўлиб ўтди.


Семинарда Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 20 декабрдаги Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига қилган мурожаатида соҳага доир таъкидланган вазифалари алоҳида муҳокама қилинди. Шунингдек, «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да билим юртларида таълим сифатини янада ошириш, 1-семестр якунлари, талаба ва педагог-ўқитувчиларга қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича олиб борилаётган ишлар сарҳисоб қилиниб, тегишли тавсиялар берилди.


Сўнгра таълим муассасалари раҳбарларининг таклиф ва фикр-мулоҳазалари тингланди ҳамда тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.


Куннинг иккинчи ярмида таълим муассасалари раҳбарлари мадрасада амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, янги қурилган ётоқхона биноси, ошхона, ёпиқ спорт зали ҳамда педагог-ўқитувчилар фаолияти билан яқиндан танишди.


Тадбир якунида иштирокчилар семинар юқори савияда ташкил этилганини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

 

Мавзуга оид мақолалар
Бугун 14июнь куни юртимизнинг таниқли уламолари Наманган шаҳрига етиб келишди.Бугуннинг ўзида пешин намозида Наманган шаҳридаги .Исҳоқ Шайх Эшон, жоме масжидида давоми...

2072 16:57 / 14.06.2021
16 ноябрь ndash Халқаро бағрикенглик куни муносабати жорий йилнинг 14 ноябрь куни бир гуруҳ диний соҳа ходимлари Диний бағрикенглик кўкрак нишони билан давоми...

579 16:38 / 14 ноябрь
Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга Қозоғистоннинг Оқтою шаҳри яқинида давоми...

1289 15:46 / 25.12.2024
Европа иттифоқининг инсон ҳуқуқлари ташкилоти пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан таҳқир сўз эркинлигининг бир кўринишига эътибор давоми...

5291 09:03 / 26.10.2018
Аудиолар

212694 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

131909 14:35 / 11.08.2021