1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Трастбанк»нинг Ислом молияси тамойиллари асосида «Trast Muamalat» компанияси ўз фаолиятини бошлади

15:25 / 11.01.2023 3801 pdf Ўқиш режими + -

Биздан жуда кўпчилик ислом дини талабларига мувофиқ фаолият олиб борувчи тижорат банки ёки ҳеч бўлмаса бирор молия муассасаси борми Ўзбекистонда, деб сўрайди. Биз бундай саволларга, «афсуски, бугунги кунда мамлакатимизда бирорта ҳам бундай банк йўқ», деб жавоб берамиз ва ҳар сафар шундай жавоб берганимизда ичимиздан зил кетамиз. Чунки 36 миллионлик аҳолисининг тахминан 90 фоизи мусулмон бўлган юртда бирорта ҳам Ислом банки йўқ, деб жавоб бериш биз учун оғир ва уятли. Нима учун уятли деганда, Марказий Осиё давлатлари ичида фақат бизда ва Туркманистондагина бирорта Ислом банки йўқ! Нафақат Ислом банки, балки Ислом дарчаси ҳам йўқ. Ваҳоланки, бир нечта тижорат банки сўнгги икки йилда бу йўналишда бир қатор ташкилий ишлар амалга оширилган. Хусусан, Ислом тараққиёт банки гуруҳига кирувчи Хусусий Тармоқни Ривожлантириш Ислом Корпорацияси (ICD) билан Ислом дарчалари очиш юзасидан шартномалар имзоланган, тегишли ходимлар ушбу дарчаларда ишлашга тайёрланган, Ислом дарчаси фаолияти учун биринчи навбатда зарур бўлган дастурий таъминотлар ўрнатилган.

Алҳамдулиллаҳ, амалга оширилган ишлар бесамар кетмади.

2023 йил 10 январь куни, халқимиз анчадан бери кутган қувонарли ҳодиса юз берди. Мамлакатимиздаги йирик хусусий банклардан бири бўлган Трастбанк Ислом молияси тамойилларига мувофиқ фаолият олиб борувчи ўз шўъба молия муассасасини ишга туширди. Ушбу молия муассасаси Ислом тараққиёт банки гуруҳига кирувчи Хусусий Тармоқни Ривожлантириш Ислом Корпорациясининг маслаҳат ёрдамини жалб қилган ҳолда ташкил қилинди. Албатта, бу тўлақонли Ислом дарчаси эмас, лекин анъанавий тижорат банки томонидан таъсис этилган мамлакатимиздаги биринчи Ислом молия муассасасидир!

Ташкил этилган «Trast Muamalat» компанияси биринчи навбатда кичик ва ўрта бизнесни, дунё бўйича Ислом молияси маҳсулот ва хизматлари ичида энг кўп қўлланиладиган муробаҳа ва ижара (ислом лизинги) молия маҳсулотлари орқали молиялаштириши кўзда тутилмоқда. Шунингдек, ушбу марказда аҳолига оддий банк амалиётлари қаторига кирувчи валюта айирбошлаш, тўловлар қилиш, пул ўтказиш каби хизматлар ҳам кўрсатилади.
«Trast Muamalat» масъулияти чекланган жамиятнинг очилиш маросимига Ислом молияси лойиҳаси асосчилари ҳам ташриф буюришди Унда «Трастбанк» ХАБ раҳбарияти, Хусусий тармоқни ривожлантириш Ислом корпорацияси вакили Музаффар Низамиддинов, Ислом тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ҳусан Ҳасанов, APEX такофул компаниясининг Ислом суғуртаси бўйича раҳбари Мақсуджон Собиров, Sturgeon Capital вакили Алижон Равшанов ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Ўйлаймизки, амалга оширилган иш, яъни Ислом молияси тамойилларига мувофиқ фаолият олиб борувчи марказнинг очилиши бошқа тижорат банкларига ҳам ўрнак бўлади ва тез орада бундай марказлар мамлакатимизнинг барча вилоятларида фаолият юритишни бошлайди. Шунингдек, бундай марказларнинг муваффақиятли фаолияти тўлақонли ислом дарчалари ва ислом банклари очилишига туртки беради деб умид қиламиз.


Манба: t.me/IslomMoliyasi

Мавзуга оид мақолалар
.Hilol Nashr, нашриётматбааси ва Islom.uz портали жамоаси Қуръони Карим ходими, устоз Абдуманнон домла Исматуллаевнинг оналари вафоти муносабати билан барча оила давоми...

742 15:32 / 20 октябрь
Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрида ўтказилган халқаро Қуръон мусобақаси доирасида иштирокчилар учун шаҳар бўйлаб зиёрат тадбири ташкил этилди. Бу ҳақда давоми...

3608 15:56 / 11.10.2018
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида .Буюк алломалар юрти 1620 аср боши, медиалойиҳаси ташкил этилиши кўзда тутилган. Медиалойиҳа доирасида Ўзбекистон давоми...

1275 11:13 / 15 апрель
Бугун, 16 июнь куни Халқаро ислом академиясида Муфтий Бобохоновлар сулоласи шахсий кутубхонасида сақланаётган ёзма ва босма асарлар, тарихий ҳужжат ва давоми...

2320 19:55 / 16.06.2022
Аудиолар

213140 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132362 14:35 / 11.08.2021