1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Қуръони Карим мусобақаси 1442» саккизинчи ҳафта саралаш босқичи

19:30 / 25.02.2021 1455 pdf Ўқиш режими + -

Жазоирда бўлиб ўтган илмий анжуманлардан бирида олимлардан бири Америкада ўтказилган тажриба ҳақида маъруза қилди. Тажрибачилар тўрт кишини танлашган: бири араб мусулмон, яъни ўзи араб миллатига мансуб ва ўз тилини яхши билади ва шу билан бирга, Қуръонга эътиқоди бор мусулмон.

Иккинчиси мусулмонмас араб, Қуръон тилини яхши билади, лекин унга эътиқоди йўқ.

Учинчиси арабмас мусулмон, яъни араб тилини тушунмайди, лекин Қуръони Каримни илоҳий Китоб деб эътиқод қилади.

Тўртинчиси араб ҳам эмас, мусулмон ҳам эмас, яъни Қуръонга на тил жиҳатидан ва на эътиқод жиҳатидан алоқаси бор шахс.

Энг янги замонавий асбобларда тўртовларининг руҳий ўзгаришлари текширилган. Шунда Қуръони Карим тиловатини эшитган бу тўрттала шахснинг ҳам руҳида бир хил ўзгаришлар рўй берганлигини асбоблар қайд этган.

Қуръон ҳақиқий илоҳий Китоб экани яна бир бор таъкидланди.

Мазкур оятда жинлар ҳам Қуръон тиловатини эшитишлари билан таъсирланиб, иймонга келганликлари ўзларининг тилидан ҳикоя қилинмоқдаки, бу бежиз эмас. Қуръонга ошно бўлиш, уни тинглаш, ўқиш, маъносини тушуниш иймонга сабаб бўладиган амаллардандир. Албатта, эътибор қулоғи билан Қуръон тиловатини тинглаш жуда ҳам фойдали.

Юртимизда Устоз Зайниддин қори Муҳаммад Юсуф хотирасига бағишлаб ўтказилаётган «Қуръони Карим мусобақаси — 1442» танловининг 8-ҳафта саралаш босқичи бошланди.

Куни кеча ҳифз йўналиши бўйича саралаш мусобақаси ўтказилди.

«Ҳифз йўналиши» 8-ҳафта иштирокчилари:

1. Алишер Эрматов — Фарғона вилояти

2. Зоҳиджон Зокиров — Фарғона вилояти

3. Зайниддин Ҳабибуллаев — Тошкент шаҳри

4. Азизуллоҳ Зулунов — Андижон вилояти

5. Ғуломжон Сиддиқов — Хоразм вилояти

6. Абдуқаҳҳор Ҳасанов — Андижон вилояти

7. Шахбоз Рўзиев — Фарғона вилояти

8. Азизбек Абдуқодиров — Андижон вилояти

9. Исроилжон Маҳмуджонов — Наманган вилояти

10. Абдуллоҳ Абдусатторов — Андижон вилояти

Ушбу қорилар орасидан энг кучлиларини танлаб олиш албатта осон кечмади. Ҳакамлар ҳайъати томонидан жонли эфирда ҳифзи мустаҳкам қориларимиз саралаб олинди.

Биринчи ўринга 215 балл тўплаган Абдуллоҳ Абдусатторов сазовор бўлди.

Азизуллоҳ Зулунов эса 214 балл билан 2-ўринни забт этди.

210,5 балл тўплаган Азизбек Абдуқодиров 3-ўринга лойиқ кўрилди. Биринчи ўрин соҳиби Абдуллоҳ Абдусатторов қоидага биноан рамазон ойида бўлиб ўтадиган суперфиналга йўлланмани қўлга киритди. Ғолибларга махсус совға ва сертификатлар насиб этди.

Бугун тиловат йўналиши бўйича саралаш мусобақаси кеч соат 20:00 жонли эфирда ўтказилади.

Тиловат йўналиши 8-ҳафта иштирокчилари:

1. Убайдуллоҳ Жўраев — Фарғона вилояти

2. Муҳаммадамин Боқижонов — Фарғона вилояти

3. Тўлқин Тавашаров — Тошкент вилояти

4. Зоҳид Тошбоев — Қашқадарё вилояти

5. Шўҳратжон Жўрахонов — Наманган вилояти

6. Абдураззоқ Набиев — Тошкент шаҳри

7. Жаҳон Нуриддинов — Самарқанд вилояти

8. Дадахон Раҳмонов — Хоразм вилояти

9. Нўмонхон Мирзаакбаров — Фарғона вилояти

10. Абдуллоҳ Ғаниев — Қашқадарё вилояти

Эслатиб ўтамиз, мусобақа шартларига киритилган янги тартибга биноан мураттаб қориларимиз ҳифз йўналишида ҳафта давомида @azonquronbot телеграм манзилида рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Ҳафта давомида ҳифз йўналишида рўйхатдан ўтган қорилар билан чоршанба куни суҳбат жараёнлари бўлиб ўтади ва иштирокчилар аниқланади. Мураттаб қориларни Қуръон мусобақасига чорлаб қоламиз. Исталган вақтда ариза тўлдириб, иштирокчига айланишингиз мумкин.

Барчангизни Қуръон байрамига таклиф қиламиз.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Покистон расмийлари .TikTok,ни Исломга ҳурматсизлиги ва ЛГБТни тарғиб қилгани учун Синд олий суди ушбу иловани тақиқлаб қўйди. The News газетаси хабарига кўра, бу сўнгги давоми...

1477 14:51 / 30.06.2021
Хайрия Ҳусайн Собир хоним Жидда шаҳрининг бу йилдаги энг ёши улуғ қорияси деб эълон қилинди, дея хабар бермоқда IQNA. Айтишларича, у Аллоҳнинг каломини ёдлашни давоми...

1727 14:17 / 31.07.2019
Шу йил 2122 декабрь кунлари Непал пойтахти Катманду шаҳрида Қуръони Каримни ёддан ўқиб бериш бўйича II мусобақа бўлиб ўтади. Саудия Арабистони Ислом ишлари, даъват давоми...

474 14:15 / 06 декабрь
Биздан жуда кўпчилик ислом дини талабларига мувофиқ фаолият олиб борувчи тижорат банки ёки ҳеч бўлмаса бирор молия муассасаси борми Ўзбекистонда, деб сўрайди. давоми...

3145 15:25 / 11.01.2023
Видеолар
Аудиолар

137614 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

57680 14:35 / 11.08.2021