1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Уламоларимизнинг Жанубий Кореядаги ташрифлари давом этмоқда

22:05 / 11.12.2022 1839 pdf Ўқиш режими + -

Аввал хабар берганимиздек, юртимизнинг таниқли уламолари Муҳаммад Айюбхон домла Ҳомидов ҳамда Исмоил домла Муҳаммад Содиқ Жанубий Кореядаги диндошларимиз билан учрашиб, қилиб берган илмий-маърифий суҳбатлари ҳақида маълумот берган эдик.  
Бугун, 11 декабрь куни устозларимиз Сеул марказий масжидига ташриф буюриб, пешин намозидан сўнг Жанубий Кореядаги ватандошларимизга маърузалар қилиб бердилар. Жумладан, устозлар ҳалол ризқ топиш асосий муҳим масала эканлиги, мусофирчиликдаги ҳаёт қандай бўлиши лозим каби мавзуларда илмий суҳбат қилиб беришди. Учрашувнинг асосий қисми савол-жавоблардан иборат бўлди. Саволларнинг аксарияти Жанубий Кореядаги ватандошларимизнинг турмуш тарзи ва уларнинг ҳаётларига тааллуқли бўлиб, диндошларимиз устозларимиздан керакли тавсия ва маслаҳатлар олишди. 
Суҳбат сўнгида уламоларимиз жамоат аҳли ҳақига дуолар қилиб бердилар. 

Аллоҳ таоло илмий суҳбатларни бардавом айлаб, устозларимизни ҳифзу ҳимоясида асрасин, бўлаётган суҳбатларни барчамизга манфаатли қилсин.  

Уламоларимизнинг ташрифлари ҳақидаги маълумотларни islom.uz порталининг ижтимоий саҳифаларида кузатиб боринг.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қорақалпоғистонда яна битта масжид ўз фаолиятини бошладиЧимбой тумани .Кенгес, овул фуқаролари йиғинидаги янгидан очилаётган .Юсуф ота, жоме масжидининг давоми...

2412 07:00 / 12.12.2021
8 сентябр куни .Hilol, нашриётматбаа мажмуасининг мажлислар залида диниймаърифий йўналишдаги икки асар тақдимоти бўлиб ўтди.Даставвал Муҳаммад Айюб Ҳомидов, Обид давоми...

6789 00:39 / 08.09.2018
Бугун НаманганМадина йўналишида илк парвоз амалга оширилмоқда. Унда Намангандан 245 нафар зиёратчи Саудия Арабистонига жўнаб кетишмоқда Дастур бўйича Наманган давоми...

1456 15:56 / 06.06.2023
2019 йилнинг 9 февраль куни .Hilolnashr, нашриётматбаа уйида фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг рус тилидаги навбатдаги китобларининг давоми...

3874 06:07 / 09.02.2019
Аудиолар

232077 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150586 09:35 / 11.08.2021