1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг ишлари давом эттирилмоқда

11:07 / 09.02.2019 3122 pdf Ўқиш режими + -

2019 йилнинг 9 февраль куни «Hilol-nashr» нашриёт-матбаа уйида фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг рус тилидаги навбатдаги китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди. 

Тақдимотда МДҲ мамлакатлари, турли хил ташкилотлар, корхоналардан  фахрий меҳмонлар, диний ўқув муассасалариинг ўқитувчилари ва талаблари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси вакиллари, маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тақдимотда таъкидланишича, ҳозирги кунгача чоп этилиб келинаётган ва улардан миллионлаб ўқувчилар, шу жумладан электрон ресурсларнинг фойдаланувчилари фойдаланиб келаётган, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг қаламига мансуб кўплаб фундаментал ва қомусий илмий китоблар уларнинг Ислом дини ва Ватани олдидаги улкан хизмати ҳисобланади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг китобларини қисқа тарзда мана бундай таърифласа бўлади:

Биринчидан, улар ислом динини унинг ҳақиқий кўринишида тақдим этишга йўналтирилган; уларда маълумотлар дин ҳақидаги билимларни беришдаги омонатга риоя қилган ҳолда, ҳаққоний келтирилган. 

Иккинчидан, улар Исломдаги мўътадиллик тамойили – васатийлик руҳида ёзилган.

Учинчидан, уларнинг китобларида исломий тушунчалар объектив тушунтиришлар, китобхонларнинг энг кенг доирасига мўлжалланган, унчалик мураккаб бўлмаган тушунарли ва содда шарҳлар билан баён қилинади. Бу эса, уларнинг китоблари қарама-қаршиликлар ва келишмовчиликларга олиб келиши мумкин бўлган шарт-шароитлар ва нуқтаи назарлардан холи эканлигидан далолат беради.

Тўртинчидан, муаллифнинг китоблари уларнинг аҳли сунна вал жамоа мазҳабига мувофиқ руҳда ёзилганидир.  

Бешинчидан, Шайхнинг китобларида таъриф қилинаётган бошқа динларга Исломнинг муносабати мусулмон дунёсининг ҳақиқий юзини акс эттиради – ушбу китоблар диний бағрикенглик ва динлараро тотувлик руҳи билан сингдирилган.

Тадбир чоғида таъкидландики, бизнинг минтақамизни  МДҲ мамлакатларининг улкан ҳудуди ўраб турибди, улардаги деярли барча мусулмонлар рус тилида сўзлашишади, ушбу тилни тушунишади, эркин тарзда рус адабиётини мутолаа қилишади. Ушбу улкан ҳудуднинг мусулмонлари ягона ислом мактабининг тарафдорлари ҳисобланишади.  

Тақдимотда нутқ сўзлаганларнинг фикрига кўра, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ушбу ҳудуд мусулмонларининг етакчиларидан бири сифатида, мусулмонларда ҳақиқий билимларни олиш имкони бўлиши учун одамларга Исломнинг асосларини тушунтириб бериш, уларга ислом таълимотнинг тўғри талқинини етказишни ўзларининг бурчлари, деб ҳисоблардилар.

Шайх шу ерда, МДҲ мамлакатлари ҳудудида ўсиб, улғайганлари учун бу муҳитда яшар, турмушнинг барча ўзига хос хусусиятлари, менталитети, маҳаллий мусулмонларнинг урф-одатдарини яхши билар ва шунинг учун бизнинг муаммоларимизнинг моҳиятини яхши англар эдилар. Боз устига, бошқа таржималарнинг муаллифларидан фарқли равишда, Шайх  чинакам ислом олими, яъни диний уламо эди.

Шайхнинг китоблари бизнинг катта минтақамиз ва давримизнинг шарт-шароитлари ва талабларидан келиб чиқиб ёзилган эди.

Шунинг учун ушбу илмий меросларни рус тилига таржима қилиш талаб қилинарди.

Бундай объектив заруратдан ташқари, бир қатор субъектив сабаблар ҳам бор эди. Ўша тўқсонинчи йилларда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф китобларини рус тилига таржима қилиш тўғрисидаги илтимослар билан уларга обрўли уламолар, диншунослар, шунингдек маънавият масалалари бўйича мутахассислар мурожаат қилишарди. Таржима тўғрисидаги асосли илтимослар МДҲ мамлакатларининг сиёсатчилари, дипломатлари, турли соҳаларнинг мутахассисларидан келиб тушар эди.

Ўз вақтида кўпчиликнинг қайд этишича, Россия ва бошқа мамлакатларда асосан мўътадил Исломга зид келадиган турли хил исломий оқимлар тарафдорларининг китоблари таржима қилиниб, кенг тарқатилар эди. Ушбу китобларни ўқиётганлар орасида тушунмовчиликлар юзага келарди, қарама-қаршиликлар пайдо бўларди. Шу сабабли вазиятни ўнглаш учун Шайх китобларининг таржималарини чоп этиш зарур эди.   

Шуни таъкидлаш лозимки, уларнинг ўзбек тилида чоп этилган биринчи китобларидан кейиноқ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф асарларини таржима қилишга эҳтиёж пайдо бўлди.   

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ва уларнинг сафдошлари илк бор ўтган асрнинг 90-йилларида рус тилига муқаддас Қуръоннинг маъноларини таржима қилишга киришишди. Ўрта Осиё мусулмонлари диний идорасининг рус тили бўйича мутахассислари гуруҳи «Тафсири Ҳилол»нинг 29- ва 30- пораларини таржима қилишди. Ушбу икки жилд чоп этилди, уларни кўпчилик ўқиб чиқди ва бу ишни маъқуллашди.

Ўша пайтларда ҳали мамлакатимиздан ташқаридаги катта ҳудуднинг эҳтиёжларини қондириш ва бошқа тилларда китобларни чоп этиш  учун ҳали имкониятлар йўқ эди. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг ўзбек тилидаги китобларнинг чоп этилиши ва кенг тарқатилиши йўлга қўйилганидан кейин бошқа тилларга китобларни таржима қилишга эътибор қаратиш учун ҳам имконият пайдо бўлди. Жойларда Шайхнинг айрим асарлари мустақил равишда озарбайжон, қозоқ, қирғиз, қўмиқ, тожик, туркман, татар ва рус тилларига таржима қилинаётганлиги тўғрисида хабарлар келиб туша бошлади.  Кўпчилик аввалдан Шайхнинг шахсан рухсатларини олишар эди.

Секин-аста Шайх бошчиликларида таржимон ва муҳаррирлар гуруҳи тузилди, уларнинг китоблари рус тилида чоп этила бошланди.

Россия ва МДҲ мамлакатлари ҳудудида билим даражасини ошириш ва зиддиятларни бартараф этишга қаратилган чинакам исломий китобларнинг тарқатилиши, умуман олганда Ислом динининг мустаҳкамланиши, унинг тарафдорлари сони кўпайиши, ушбу тарафдорларнинг бирлиги ва бирдамлигига хизмат қилиши, шунингдек ўз билимларининг етарлича бўлмагани оқибатида Исломнинг васатийлик йўлидан оғганларни тўғри йўлга туриб олишига ёрдам бериши керак эди.  

Амалиётнинг кўрсатишича, биринчи рус нашрларининг ўзиёқ Шайх эзгу ишларининг самарасини кўрсатиб бера олди. Буни кўпчилик тан олади.

– Аллоҳ таолога беадад шукрлар бўлсинки, бугунги кунда давлат миқёсида буюк олим ва арбоб Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг хотираларига эҳтиром билдирилмоқда, –  таъкидлади Шайхнинг ўғиллари Исмоил Муҳаммад Содиқ. – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббусларига кўра Тошкентда, бу ерда, бизнинг ёнимизда,  Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номи билан аталадиган, маърифат маркази билан биргаликдаги масжид мажмуаси жадал суръатларда бунёд этилмоқда.

Бизнинг шайхимиз ўз ҳаётларини Аллоҳ таолонинг ҳақиқий динига чақириш, пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллоллоҳу алайҳи васалламнинг йўлларига эргашиш, мусулмонларнинг маърифатли бўлиши, билимларнинг тарқатилиши, ёшларнинг тарбияси, жамиятнинг мустаҳкамланишига бахшида этдилар.

Шайхнинг ишлари давом этмоқда.

Тантанали тадбирда меҳмонларнинг эътиборига рус тилидаги «Тафсири Ҳилол» китобининг ўн жилди ва бугунги кунда долзарблик касб этаётган «Бахтиёр оила» китобининг нашр этилган нусхалари тақдим этилди.


Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Қайд этилишича, Ўзбекистон да ўтган 2023 йил давомида Ҳаж мавсуми ва Умра зиёрати юқори савияда ташкил этилган. Хусусан, 15 минг 150 нафар зиёратчи Ҳаж амалини, 43 мингдан ортиқ зиёратчи Умра амалини адо этган.

1123 18:27 / 10 январь
Туркия нодавлат ташкилоти IHH гуманитар ёрдам фонди ўтган йили Африканинг етти давлатига Қуръони Каримнинг 21 минг қўлёзма нусхасини совға қилган эди. Бу ҳақда давоми...

1251 15:30 / 19.01.2022
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Расулуллоҳга дуруду салавотлар бўлсин Азизлар, кеча 1 май куни тонгда Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув давоми...

1863 12:38 / 02.05.2020
Тожикистонда 2021 йил 1 февраль ойидан бошлаб, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида ўтган йилнинг апрель ойидан бери ёпилган масжидлар давоми...

1510 16:43 / 30.01.2021
Видеолар
Аудиолар

137653 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

57720 14:35 / 11.08.2021