1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Танловлар

Подшоҳнинг синови

16:50 / 12.12.2022 3673 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Бир подшоҳ икки қул сотиб олган эди. Уларнинг руҳияти, ички оламига бир назар ташлаш учун аввал биринчи қули билан суҳбат ўтказди. Подшоҳнинг саволларига қул шундай жавоблар берар эдики, бу жавобларни киши узоқ ўйлаб кўрганидан кейингина бера олиши мумкин эди. Шоҳ бу қули фаҳмли, зийрак ва ширинсўз эканини кўриб мамнун бўлди. Сўнг иккинчи қулини чақирди.
Иккинчи қул подшоҳнинг ҳузурига кирди. Унинг оғзидан бадбўй ҳид келар, тишлари қорайиб кетган эди. Шоҳ унинг ташқи қиёфасидан хушланмаган бўлса ҳам, уни яхшироқ таниб олиш учун суҳбатни бошлади:
– Сени бу кўринишинг, ҳидланган оғзинг билан мендан узоқроқда тур, аммо жуда олисда ҳам турма. Олдин оғзингнинг бадбўйига бир чора қилайлик. Сен севикли кишисан, биз ҳунарли табибмиз. Сени хорлаш бизга ярашмайди. Ҳозир эса бу ерга ўтириб, бир-икки ҳикоя айтиб бер-да, ақл-заковатинг даражасини билиб олай, – деди.
Подшоҳ биринчи қулга юзланиб:
– Қани, сен ҳаммомга бориб яхшилаб ювин, – деб кетишига изн берди.
Биринчи қул кетиши билан иккинчи қулга синовчан тикилиб:
– Сендан олдин суҳбатлашган ҳамроҳинг сени жуда ёмонлади. Аммо кўриб турибманки, сен асли ёмон одамга ўхшамайсан. Менимча у ҳасад қилиб, бизни сендан совутмоқчи бўлди. Дўстинг сен ҳақингда: «У ўғри, яхши одам эмас, ёмон одамлар билан ўтириб туради, иффати ҳам йўқ» деди. Сен у ҳақда нима дея оласан? – деб сўради.
Иккинчи қул подшоҳга жавобан бундай деди:
– Агар у дўстим шундай деган бўлса яхшилаб кузатиб, ҳар гапини ўйлаб гапиргандир. Гапларини хато дея олмайман. Балки шундай қусурларим бўлиши мумкинлигини ўйлаб, ўзимни ислоҳ қилишга уринаман. Шоҳим! У ростдан ҳам менда бир қанча айбларни кўргандиру мен у айбларимга эътиборсиз қолган бўлсам, эҳтимол...
Подшоҳ:
– У сенинг айбларингни айтди. Энди сен ҳам унда кўринган қусурлар ҳақида сўзлаб бер, – деди.
Қул шоҳга жавобан бундай деди:
– Шоҳим! У менинг ҳақиқий дўстим. Унда кўрганларимни қусур дейишга қалбим монелик қилади. Фақат айтишим мумкинки, унинг қусури – фазилат. Чунки у севги, вафо ва инсонийлик намунасидир. Унинг ҳоли тўғрилик, закийлик ва дўстлик, сифати сахийлик, муҳтожларга ёрдам қилишдир. У шундай жўмардки, ҳатто лозим бўлса жонини фидо қила олади. Тақдирдош дўстимнинг яна бир васфи – худбин эмаслигидир. У ҳамма билан дўст, нафсига эса душмандир...
Подшоҳ бу жавобни эшитгач:
– Дўстингни мадҳ этишда ҳаддан ошма. Уни мақтаётиб ўзингни мақташ ҳаракатига тушма. Чунки уни имтиҳон қиламан ва сен уялиб қоласан, – деди.
Қул:
– Йўқ, уни мақташда ошириб юбормадим. Аслида унинг феъли мен айтган сифатлардан ҳам яхшидир. Тақдирдош биродарим ҳақида билганларимни айтдим. Аммо эй карамли шоҳим! Сўзларимга ишонмасангиз нима қилай? Ички туйғуларим шу ҳақ гапларни айтишга ундади, – деб жавоб қайтарди.
Биринчи қул ҳаммомдан қайтгач, подшоҳ уни ҳузурига чақиртириб:
– Саломатлик бўлсин, мўл-кўл неъматларга етишасан. Бироқ кошки дўстинг айтган ёмон иллатлар сенда бўлмаганида... Ўшанда сени кўрганлар қувонар, сен билан дўстлашиш дунё мулкига тенг келарди, – деди.
У қулда бироз ўзгариш сезилди:
– Шоҳим, унинг мен ҳақимда нималар деганини озгина айта оласизми?..
– У сенинг иккиюзламачи, кўринишдан сипо, аслида бало эканингни айтди...
Шунда у қулнинг ғазаби тошди, оғзи кўпириб, юзи қизарди. Тақдирдош ҳамроҳини ёмонлашга киришди:
– Гарчи у мен билан илгаридан дўст бўлса-да, оғзи нопок эди. Оч қолган ит каби кўпинча чиқинди нарсаларни ерди...
Дўстини ёмонлаш ва ўзини оқлаш учун ҳали қул шунақа гапга тушиб кетдики, ичидаги чиркинликлари оғзидан бир-бир тўкила бошлади. Буни кўрган подшоҳ «Етарли!» дегандай қўлини унинг оғзига қадар олиб борди ва деди:
– Бу синов орқали иккингизнинг фарқингизни ажратиб олдим. Маълум бўлдики, дўстингнинг оғзи фақат моддий етишмаслик туфайли бадбўй экан. Сенинг эса руҳинг сасиб кетибди. Энди мендан узоқлаш! Дўстинг сенга амир бўлади. Сен унинг хизматида бўл. Ундан адаб, инсонийлик, сўзлаш одобини ўрган. Фазилатларидан ибрат ол. Қалбингдаги ҳасад ўтини ўчир. Йўқса ёниб кул бўласан...»
Бундан кўринадики, тутуми, гап-сўзи кишининг ички олами ва шахсиятини акслантирадиган ойна кабидир. Бир манфаат илинжи ё ҳасад туфайли киши содир этадиган салбий хатти-ҳаракатлар аслида унинг ички оламини кўрсатиб беради.


Турк тилидан Абдулатиф Абдуллаев таржимаси

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маълумки, Islom.uz портали .МАЗҲАБЛАР mdash БИРЛИК РАМЗИ, шиори остида танлов эълон қилган.3чорак mdash шофеъий мазҳабига оид мавзуда бўлиб, иштирокчилар томонидан давоми...

2069 09:30 / 18.03.2022
Маълумки, islom.uz портали .МАЗҲАБЛАР mdash БИРЛИК РАМЗИ, шиори остида танлов эълон қилган эди. Бугундан бошлаб 1чорак mdash ҳанафий мазҳабига оид мавзуда иштирокчиларимиз давоми...

2124 00:00 / 10.03.2021
Маълумки, Islom.uz портали .МАЗҲАБЛАР mdash БИРЛИК РАМЗИ, шиори остида тўрт чоракдан иборат танлов эълон қилган эди.Бугунги кунгача 1чорак mdash ҳанафий ва 2чорак mdash давоми...

1140 17:37 / 12.02.2022
.Бекорчилик ва айшишрат нафақат нодонликка олиб келади, Айни вақтда касалликнинг туғилишига ҳам сабаб бўлади,. Абу Али ибн Сино Абдуллоҳ ибн АлҲасан ибн Али ибн давоми...

1878 17:43 / 05.09.2023