1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистонлик уламолар Жанубий Кореяга ташриф буюришди

20:06 / 11.12.2022 2010 pdf Ўқиш режими + -

Шу йилнинг декабр ойида юртимизнинг таниқли уламолари Исмоилжон домла Муҳаммад Содиқ ҳамда Муҳаммад Айюб домла Ҳомидов Жанубий Кореядаги ватандош диндошларимиз билан учрашиб, уларга илмий-маърифий суҳбатлар қилиб бериш мақсадида ушбу юртга ташриф буюрдилар.

Жумладан, 9 декабрь куни Жанубий Кореянинг Паран шаҳридаги «Имом Ал Бухорий» жомеъ масжидида, хуфтон намозидан сўнг устозларимиз билан давра суҳбати ташкиллаштирилди. Ушбу суҳбатга йиғилган ватандошларимиз икки дунё манфаати учун бўлган илмий мавъизалардан баҳраманд бўлиб, устозларнинг ташрифларидан мамнун бўлдилар.

Кеча 10 декабрь куни пешин намозидан сўнг Гимҳае шаҳридаги «Имом Ал Бухорий» жомеъ масжидида ҳам илмий суҳбатлар ташкиллаштирилди. Учрашув Қуръони Карим тиловати ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаламга салавот айтиш билан бошланди. Устозларимиз Расули Акрам солаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларига мувофиқ маъизалар айтиб, мусулмонлар Аллоҳнинг Каломи ва Набий алайҳиссаломнинг суннатларига амал қилиб ҳаёт кечирмоқликлари ҳақида муҳим тавсиялар, панд-насиҳатлар бериб ўтдилар.

Илмий учрашувда ватандошларимиз ўзларининг муҳим саволларини бериб, устозларимиздан керакли жавобларни олдилар. Учрашув якунида жамоа аҳлига устозларимиз хайрли дуолар қилиб бердилар.

Аллоҳ таоло илмий суҳбатларни барчамизга манфаатли қилсин.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 3 ноябрь куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, мажмуасининг анжуманлар залида имконияти чекланганлар иштирокида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи давоми...

1664 19:25 / 03.11.2022
2023 йил 7 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназар ҳазратлари раислигида Наманган вилоятида фаолият юритаётган давоми...

2301 17:20 / 07.10.2023
Бугун, 26 февраль куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжиди имомхатиби Исмоил домла Муҳаммад Содиқ .Умар ибн Хаттоб, жомеъ масжидига аср намозига давоми...

2328 13:40 / 26.02.2022
Индонезияда Қуръони каримни ёд олган ҳофизларга давлат томонидан алоҳида имтиёзлар берилмоқда. Унга кўра, ҳукумат ҳофизи Қуръонларни фаол илмий жараёнга кенг давоми...

1760 11:00 / 04.07.2019