1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Бахтиёр оила

Бидъий талоқ

21:41 / 02.12.2022 1675 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сунний талоққа хилоф талоқ «бидъий талоқ» дейилади. «Бидъий» – «бидъатга мувофиқ» дегани бўлиб, «суннатга хилоф» маъносини англатади. Бидъий талоқ қилган одамнинг талоғи тушади. Аммо у катта гуноҳ қилган бўлади. Бу ишни қилган киши ўзига икки зарарни – оила бузилиши ва катта гуноҳни жамлаб олган бўлади.

Талоқнинг бидъийси яқинлик қилинган покликда бир талоқ қилиш, духул қилинган аёлни ҳайзида талоқ қилиш, биттадан кўп талоқ қилиш, бир покликда биттадан кўп билан бошқаси орасида ражъат қилмай, талоқ қилишдир.

Бу ерда бидъий талоқнинг тўрт хил кўриниши зикр қилинмоқда:

1. Яқинлик қилинган покликда бир талоқ қилиш.

Талоққа никоҳдан халос бўлишга ҳожат тушгандагина рухсат берилади. Хотинига жинсий яқинлик қилган кишининг никоҳдан халос бўлишга ҳожати йўқ бўлади. Ҳожати бўлса, яқинлик қилмас эди. Шунинг учун хотинига яқинлик қилган поклик ичида уни талоқ қилиш бидъий талоқ ҳисобланади.

2. Духул қилинган аёлни ҳайзида талоқ қилиш.

Духул қилинган аёлни ҳайз ёки нифос вақтида талоқ қилишнинг ҳаромлиги ҳақидаги далиллар ва уларнинг тафсилотини юқоридаги сатрларда ўргандик.

3. Биттадан кўп талоқ қилиш.

Бу масалани ҳам яқинда ўргандик.

4. Бир покликда биттадан кўп билан бошқаси орасида ражъат қилмай, талоқ қилиш.

Яъни, бир поклик ичида ражъатсиз – хотинини қайта ўзига олмай туриб, қайта талоқ қилиш ҳам бидъий талоқдир.

Агар ҳайз ичида талоқ қилган бўлса, ражъат қилади. Аёл пок бўлганидан сўнг хоҳласа, талоқ қилади.

Ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умар розияллоҳу анҳуга: «Унга буюр. Унга (аёлига) қайтсин. Сўнгра уни ўзи билан тутсин», – деганлар.

Ҳадиснинг давомида «Токи (ҳайздан) пок бўлиб, сўнгра яна бир ҳайз кўриб, пок бўлганидан кейин, агар хоҳласа, ўзи билан олиб қолсин, хоҳласа, яқинлик қилмай туриб, талоқ қилсин», дейилган.

Ҳур аёлнинг талоғи учтадир.


«Бахтиёр оила» китобидан

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло .Нисо, сурасида шундай деб марҳамат қилади .Оталарингиз никоҳлаб олган аёлларни никоҳлаб олманг Аввал ўтгани мустасно. Албатта у фаҳш иш, давоми...

5302 09:01 / 27 ноябрь
Валийлик отаона ва қариндошларнинг бурчи ва ёш болаларнинг ҳаққидир.Етти ёшдан балоғат ёшига етгунча бўлган болалар валийга, ўзидан катта раҳбарга муҳтождирлар. давоми...

1976 11:05 / 07.02.2020
. . Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳ азза ва жаллага энг ёмон кўрилган ҳалол талоқдир,, давоми...

1321 16:47 / 21.10.2022
Оила қуриш ниятидаги эркак тараф ўзи учун никоҳи ҳаром ва совчилик қилиб бўлмайдиган шахсларни ажратиб олганидан кейин энг аввал муносиб келин ахтаришга давоми...

6515 09:32 / 06 декабрь