1446 йил 16 жумадис сони | 2024 йил 18 декабрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Бахтиёр оила

Боин талоқ

11:00 / 07.01.2023 1372 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(иккинчи мақола)

Духул қилинмаган хотинга «сен уч талоқсан» деса, айтгани тушади.
Уламолар жумҳури, жумладан, тўрт мазҳаб фуқаҳолари ҳам: «Бир лафз билан айтилган «уч талоқ» уч талоқ ҳисобланади. Бундай ҳолда эр‑хотин ажрашади, қайта ярашиш имконига эга бўлмайдилар», дейишган.
Баъзи саҳоба ва тобеъинлар, шунингдек, Ҳанбалий мазҳабининг баъзи уламолари: «Бир лафз билан қилинган «уч талоқ»да бир талоқ тушади», деганлар.
Далил ва ҳужжатларни солиштириб, тадқиқ қилган уламоларнинг кўпчилиги жумҳур ва тўрт мазҳабнинг қавли кучли эканига ишонч ҳосил қилганлар.
Жумҳур, жумладан, Ҳанафий мазҳаби бир лафз билан айтилган уч талоқ учта тушишига кўплаб далилларни келтирганлар. Уларни мисол тарийқасида қисқача баён қиламиз.
1. Қуръони Каримда талоқ ҳақида келган оятларда бир лафз билан айтилган уч талоқнинг учта тушишига ишора бор.
2. Уваймир ал-Ажалоний хотини билан мулоъана қилганидан кейин уч талоқ қўйган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг бу ишини инкор қилмаганлар.
3. Мусулмон уммати бир лафз билан айтилган уч талоқ учта тушишига қадимдан ижмоъ қилиб келган.
4. Катта саҳобалардан кўпчилиги ўзларига шу масалада савол тушганда уч талоқ тушиши ҳақида фатво берганлар.
5. Қиёс қилинадиган бўлса, талоқ ҳам мулк ҳисобланада ва унинг эгаси хоҳлаганича тасарруф қилади.
Шундай бўлса ҳам, кейинги пайтларда бу масалада заиф қавлга амал қилишга ўтган томонлар бор. Бу ишни маъқуллаганлар: «Зарурат юзасидан, расмий равишда заиф қавл қабул қилинса, ўшанга амал қилинса, бўлаверади», дейишади.
Атф (боғловчи) билан айтганда биринчиси билан аёлга бир боин талоқ тушган бўлади.
Яъни, эр ўзи духул қилмаган хотинига: «сен талоқсан ва талоқсан ва талоқсан» деса ёки «талоқ, талоқ, талоқ» деса, биринчи талоқни айтиши билан боин талоқ тушиб қолади-да, кейинги талоқлар беҳуда гапга айланади.
Агар таълиқ (талоқни бирор нарсага боғлиқ) қилиб, шартни олдин айтган бўлса ҳам, худди шундай бўлади.
Яъни, эр ўзи духул қилмаган хотинига: «агар фалончининг уйига кирсанг, сен талоқсан ва талоқсан ва талоқсан» деса ёки «талоқ, талоқ, талоқ» деса, биринчи талоқни айтиши билан боин талоқ тушиб қолади-да, кейинги талоқлар беҳуда гапга айланади.
Агар шартни кейин айтган бўлса, ҳаммаси тушади.
Яъни, эр ўзи духул қилмаган хотинига: «сен талоқсан ва талоқсан ва талоқсан, агар фалончининг уйига кирсанг», деса ёки «талоқ, талоқ, талоқ» деса, уч талоқ тушади.
«Сен биттадан олдин битта ёки ундан кейин битта талоқсан» деса, яқинлик қилинмаган аёлга битта, яқинлик қилинган аёлга иккита талоқ тушади.
Чунки жинсий яқинлик қилинмай туриб, талоқ қилинган аёлга тушган талоқ боин бўлади. Боин талоқдан кейин талоқ тушиш имкони йўқолади. Шунинг учун аввалгиси тушгани билан кейингиси тушмайди.
Аммо, жинсий яқинлик қилинган аёлга тушган талоқ ражъий бўлади ва ражъий талоқ қилинган аёлни яна талоқ қилиш имкони бўлади. Шунинг учун шарҳ қилинаётган жумладаги каби ибораларда унга икки талоқ тушади.
«Ундан олдин битта», «кейин», «у билан бирга» ва «бирга»лардан икки талоқ тушади.
Бу ҳолатларда аёл духул қилинганми, қилинмаганми, фарқи йўқ бўлади. Агар киши ўзининг духул қилинган ёки қилинмаган хотинига: «сен бир талоқсан, ундан олдин битта», «сен бир талоқсан, кейин битта», «сен бир талоқсан, у билан бирга битта», «сен талоқсан, бир талоқ билан бирга» деган гапларни айтса, хотинига икки талоқ тушган бўлади. Араб тилида ушбу таркиблар билан айтилган сўзлар икки талоқ тушиши маъносидан бошқа маънони англатмайди.
Агар бармоқлари билан ишора қилса, ёзилганлари эътиборга олинади. Бармоқларининг орти билан ишора қилса, юмилганлари эътиборга олинади.
Агар талоқ қилган эр унинг ададига қўлининг панжалари билан ишора қилса, кафтининг ич тарафини хотинга қаратган бўлса, ёзилган бармоқлар адади эътиборга олинади. Мабодо қозига: «Мен ишора қилганимда юмилган бармоқлар ададини ният қилган эдим», деса, сўзи қабул қилинмайди.
Талоқ қилган эр унинг ададига қўлининг панжалари билан ишора қилганда кафтининг ташқи тарафини хотинга қаратган бўлса, юмилган бармоқлар адади эътиборга олинади. Мабодо қозининг олдида: «Мен ишора қилганимда ёзилган бармоқлар ададини ният қилган эдим», деса, сўзи қабул қилинмайди.
Агар талоқни шиддат, узунлик ёки кенглик билан васф қилса ёхуд уни шуларга далолат қилувчи нарсаларга ўхшатса, учни ният қилган бўлса – ўша, бўлмаса, бир боин талоқ тушади.
Агар эр хотинига: «Сени шиддатли, қаттиқ, энг катта, энг узун, энг кенг талоқ қўйдим» деса, ёки «Тоғдек, минг талоқ, қум талоқ қўйдим» каби лафзларни айтса, унинг нияти сўралади. Агар: «Уч талоқни ният қилган эдим», деса, уч талоқ тушади. Икки талоқ ёки бир талоқни ният қилган бўлса, бир талоқ тушади. Бу ҳолатда икки талоқ тушиши мумкин эмас.
(Давоми бор)


«Бахтиёр оила» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Отаоналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар, жамиятдаги етакчи доираларнинг ёш авлодни оилали қилиш борасидаги бурчлари уларни никоҳлаб қўйиш билан давоми...

7769 15:00 / 10.02.2019
Оила қуриш ниятидаги эркак тараф ўзи учун никоҳи ҳаром ва совчилик қилиб бўлмайдиган шахсларни ажратиб олганидан кейин энг аввал муносиб келин ахтаришга давоми...

6500 09:32 / 06 декабрь
Бизнинг одатимизда маҳр масаласи кўрилиб, келин ва куёвдан розиризолик сўраб бўлингандан кейинги домлаларимиз томонидан оҳанг билан ўқиладиган араб тилидаги давоми...

35458 14:15 / 25.01.2019
Тарбия ҳам отаоналарнинг бурчи ва фарзандларнинг ҳаққидир..Тарбия, сўзи арабча .робба, феълидан олинган бўлиб, ўстирди, зиёда қилди, риоясига олди, раҳбарлик қилди давоми...

10799 15:30 / 31.08.2021