1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Нега фарзандларимиз намозга дангасалик қилишади?

16:00 / 09.11.2022 1677 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Йигитлардан бири айтади: «Ёшлигимда «Намоз ўқи деган гапни ёмон кўрар эдим. Отам ишдан қайтадиган вақтларини қандайдир ёқимсиз ва кайфиятимни туширадиган вақт деб ҳисоблар эдим. Негаки, отам ҳар доим намозга қўпол услуб билан буюрар эдилар. Отамнинг бу ишлари менга хуш келмаётганини ҳис қилганларидан сўнг, улар мен учун бир жадвал туздилар. Бу жадвал бир ҳафтадаги барча намозларни ўз ичига олар эди. Беш маҳал фарз, суннат, зуҳо, витр ва икки ракат бўлса ҳам қиёмул-лайл намозлари жамланган эди. Ҳар бир намозга биттадан босқич қилдилар. Масалан, фарз намози битта нуқта битта босқич, суннат намози битта нуқта битта босқич, витр намози битта нуқта битта босқич, намоздан кейинги дуолар битта нуқта битта босқич, қиёмул-лайл битта нуқта битта босқич, масжидда биринчи сафда ўқиш битта нуқта битта босқич. Нуқталарим бир ҳафтада юзтага етадиган бўлса, отам менга ўртача совға берар эдилар. Агар нуқталарим бир юз йигирма бештага чиқадиган бўлса, яхшироқ совға берар эдилар. Агар нуқталарим бир юз элликтага чиқадиган бўлса, отам менга жуда катта совға берар эдилар. Бу фикр менга ёқди ва мукофот учун намозни тўлиқ ўқишга интилдим. Бу услуб болалигимда қўлланган эди. Шу боис менинг қалбим намозга боғланди ва уни ҳаловатини татидим. Отамни Аллоҳ раҳмат қилсин! Уларнинг вафотларидан сўнг, Аллоҳнинг раҳматини ва охиратда мукофотини олиш учун намоз адо этмоқдаман! Аллоҳ мени қиёматда асраб, жаннатда Пайғамбарлар ва отам билан бир жойда йиғишини умид қиган ҳолатда намоз ўқияпман. Аллоҳумма амин!»






Оталардан бири айтади: «Мен фарзандимга ҳар доим қўпол муомала қилар эдим. Бир куни унга намозга оид савол услубини қўллаб кўришга қарор қилдим. «Масжидга чиқишдан олдин таҳорат қилдингми? Уйда таҳорат қилиб ва масжидга пиёда боришни савобини биласанми?», деб ундан тарбия берувчи саволни сўрадим. Шунингдек, намозни фазли ва унинг фойдалари ҳақида ҳам маълумотлар сўрашни бошладим. Мени ҳайратга солган нарса ўғлим буларни ҳеч бирини билмас экан. Бир кун жаҳлим чиқиб: «Нима, сен шу намозни савобини билмайсанми, мана шу арзимаган саволларга жавоб бера олмайсанми?» деб айтдим.

У мени уялтирадиган гаплар билан: «Эй ота, бу нарсаларни ўргатмаган бўлсангиз, мен буни қаердан биламан!» деб жавоб берди. Шунда у ҳақ бўлганини ва мен уни фақатгина намоз ўқишга буюриб, уни аҳамияти тўғрисида айтмай хато қилганимни англаб етдим. Шунинг учун болам намозга дангасалик қилар экан».

Оталардан бири айтади: «Мен ишим сабабли, уйда кўп бўлмайман. Уйга қайтганимда фарзандларимни намоз ўқиганлари ҳақида ўзларидан эмас, балки аёлимдан сўрайман. Бунинг иккита сабаби бор. Биринчиси, фарзандларимни намозга қоим бўлиши учун аёлимни шижоатлантираман. Иккинчиси, фарзандларимни намозга шижоатлантириш учун аёлимга вақт бераман. Сўнгра аёлим уларга: «Мен отангизга қандай жавоб бераман. Улар ишдан қайтганларида, мендан сўрайдилар. Агар сиз ўз вақтида намозингизни ўқисангиз отангиз мукофот беради», деб айтади. Аёлим билан намозга шижоатлантирадиган турли хил услубларни режа қилиб, келишиб олдик. Овозимизни фарзандларимиз эшитадиган даражада юқори кўтариб, бир жойда ўтириб олдик. Мен унга: «Кимдирни сездим, намозини тўлиқ ўқимаяпди», деб айтдим. Аёлим эса: «Худо хоҳласа бундан кейин намозини бундай ўқимайди, у шайтонни енгиб чиқади. Мен унга бу нарса билан ваъда бераман» деб айтади. Бу йўл билан намозини тўлиқ ўқимайдиган бола шижоатланади ва аёлим: «Мен сени отангни олдида роса мақтаган эдим. Уларни олдида мени уялтирмагин» деб айтиши учун унга қулай фурсат туғилади. Мен яна: «Кимдир телевизорни олдида кўп ўтираётганини сезяпман. Азон эшитгандан кейин эса намозга турмаяпганини кўряпман» деб айтаман. Шунда аёлим: «Йўқ, у яхши кўрган кўрсатуви бўлаётган пайтда тезда ўрнидан турган эди. Бу фарзанд Аллоҳни яхши кўради. Ҳали ундан бундан-да яхши натижаларни кутамиз. Унга чиройли мукофот берсак бўлди» деб айтади. Бу гапларни фарзандларимизни ўзига айтмаймиз, балки улар бу суҳбатимизни зимдан эшитиб туришади. Бу фикр аёлимни бахтли бўлишига сабабчи бўлди. Негаки, бундан кейин фарзандимизни намозлари анча яхшиланди ва ибодатларидаги салбий одатлар йўқ бўлди».

Ҳабибуллоҳ Ахмадовнинг «Намоз» китоби асосида

Хуршид Маъруф тайёрлади

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
3дарс.3Матн Кейин такбир айтар эдилар.3Матннинг далиллар۱ . ,1. Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

4039 05:00 / 09.01.2017
Аллоҳ таоло айтади .Эй мўминлар, молдунёларингиз ва болачақаларингиз сизларни Аллоҳнинг зикридан яъни, Аллоҳга ибодат қилишдан юз ўгиртириб қўймасин Кимки давоми...

9780 05:00 / 09.01.2017
Воил ибн Ҳужр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон сажда қилсалар, икки тиззаларини икки қўлларидан олдин қўяр эдилар. давоми...

4428 05:00 / 04.01.2017
Билинг Дарҳақиқат, таҳорат тўрт хил бўлади1. Зоҳирий жасадни ҳадас, нажосат ва чиркинлардан поклаш.2. Аъзоларни турли гуноҳ ва ёмонликлардан поклаш.3. Қалбни ярамас, давоми...

4278 05:00 / 09.01.2017